Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Ўзбекистон – энг тез ўсаётган мамлакат сифатида

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон 73 балл билан 62-ўринни эгаллади. Бу мамлакатимизда қарийб 45 фоиз мақсадларга эришилган ёки эришиш жараёнида эканини билдиради.

Ўзбекистон –  энг тез  ўсаётган мамлакат сифатида

ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳисобот мустақил баҳолаш асосида тайёрланиб, Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида мамлакатларнинг тараққиёт даражасини йиллик асосда аниқлаб боради. Ушбу тармоқ Колумбия университети профессори ва БМТ Бош котибининг БРМ бўйича маслаҳатчиси профессор Жеффрей Сачс томонидан ташкил этилган.

Ўзбекистон жорий йилда 2024 йилга нисбатан 19 поғона юқорилади ва Марказий Осиё ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари орасида 2015 йилдан бери энг тез ўсаётган мамлакат сифатида эътироф этилди, дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотида.

Яқинда мазкур ҳисоботнинг онлайн тақдимоти ўтказилиб, унда профессор Жеффрей Сачс, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Обидхўжаев, Африка тараққиёт банки вице-президенти Кевин Чика Урама, Cинхуа университети профессори Девид Ли, Пенсилвания университети профессори Эугениэ Бирк, SDSN вице-президенти Гуиллауме Лафортуне ва бошқа нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди.

Тадбир доирасида вазир ўринбосари Умид Обидхўжаев Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ва мавжуд миллий молиявий механизмларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, глобал молиявий тизимни ислоҳ қилиш, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун узоқ муддатли ва қулай молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Профессор Жеффрей Сачс ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади: «Барқарор ривожланишга эришишда энг биринчи навбатда мамлакатдаги сиёсий етакчилик муҳим аҳамият касб этади. Бунда нафақат ички ва ташқи ресурсларни йўналтириш, балки уларнинг самарадорлигини таъминлаш зарур».

Профессор Жеффрей Сачс ҳамда Африка тараққиёт банки вице-президенти Кевин Чика Урама Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Бунда сиёсий ироданинг мустаҳкамлиги ва қатъий етакчилик асосий омил сифатида алоҳида таъкидланди. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижаларга халқаро экспертлар алоҳида эътибор қаратди.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган институционал ва таркибий ислоҳотлар, жумладан, камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва муносиб иш ўринларини яратиш, соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, рақамли ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда статистика соҳасида очиқликни мустаҳкамлаш йўналишларида амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш глобал индексида юқори ўсишига асосий туртки бўлди ва халқаро миқёсда юксак эътироф этилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

🕔15:10, 11.06.2026 ✔78

Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

Батафсил
Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

🕔16:59, 04.06.2026 ✔92

Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

🕔16:52, 04.06.2026 ✔85

БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

    Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

    Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

    ✔ 78    🕔 15:10, 11.06.2026
  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 92    🕔 16:59, 04.06.2026
  • Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

    Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

    БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

    ✔ 85    🕔 16:52, 04.06.2026
  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 126    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 125    🕔 16:45, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар