Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
БатафсилБундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.
Аммо бугунги кунга келиб бу обида ўз чиройини йўқотиб бормоқда. Бунга эса давлатнинг қадимий обидага бўлган эътиборсизлиги, экологик муаммолар, завод ва фабрикалардан чиқаётган заҳарли газлар сабоб бўлмоқда.
Сўнги йилларда обида яқинида кўплаб завод ва фабрикалар қурилди. Улардан ҳавога чиқаётган чанг ва зарарли газлар Тожмаҳалнинг оқ мармарига зарар етказа бошлади. Кейинчалик, обида яқинидаги заводлар ёпилди. Бироқ шунда ҳам мажмуа деворлари ўз жилосини йўқотиб боряпти.
«Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деганларидек, кейинги йилларда Ҳиндистон ҳукумати жаҳон меъморчилигининг дурдонаси бўлган иншоотга анча эътиборсизлик қиляпти. Жамна дарёсининг суви камайиб, кимёвий чиқиндилар билан ифлосланиб бораётгани туфайли Тожмаҳал пойдевори ҳам зарар кўрмоқда.
2018 йилда Ҳиндистон Олий суди айнан шундай айблов билан чиққан эди. Унда айтилишича, федерал ҳукумат ва Тожмаҳал жойлашган Уттар Прадеш штати маъмурияти обида ҳолатини яхшилашга панжа ортидан қараб келяпти. Мамлакат Олий суди Ҳиндистон ҳукуматига муаммони бартараф этиш учун хориждан ёрдам сўраш ҳақида буйруқ чиқарган. Бироқ бу буйруқ бажарилмаган.
Агар вазият шундай кетаверса ва зарур чоралар кўрилмаса, Тожмаҳалнинг пойдевори мармар гумбазлар ва миноралар оғирлигини кўтара олмайдиган даражада емирилиб кетиши мумкин.
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
БатафсилЭндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.
БатафсилҲаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.
Батафсил