Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Иқлимий молиялаштириш яқин йилларда иқтисодиётнинг катта қисмини эгаллайди

Табиат инжиқликлари доим бўлиб келган. Аммо иқлим ўзгаришларининг сайёрамизга таъсири, экологик муҳитнинг издан чиқиши ва салбий оқибатлари борасидаги ваҳимали башоратлар аллақачон реалликка айланиб бормоқда.

Иқлимий  молиялаштириш  яқин йилларда иқтисодиётнинг катта қисмини эгаллайди

Биргина тоза ичимлик сув муаммосини олайлик. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг деярли ярми тоза ичимлик сув, санитария ва гигиена воситаларидан етарли даражада фойдаланиш имкониятига эга эмас. Ушбу неъмат тақчиллиги ҳар йили камида 1,4 миллион кишининг вафотига сабаб бўлмоқда.

Бу аянчли ва фалокатли ҳодисалар инсон омили таъсири ва тартибсиз турмуш тарзимиз сабаб юзага келаётир. Энди дунё давлатлари оқибатларни юмшатиш, аниқроғи, иқлим ўзгаришларига мослашишга интиляпти. Бу жараённинг асосий қисмларидан бири эса иқлимий молиялаштириш масаласидир. Охирги йилларда кўпроқ муҳокама қилинаётган ва долзарблиги яққол кўзга ташланаётган ушбу ҳаракат яқин ўн йил ичида иқтисодий молиялаштиришнинг энг йирик манбаларидан бирига айланиши керак. Яъни иқлим ўзгаришларига мослашиш, аллақачон юзага кела бошлаган оқибатларни юмшатиш учун барча давлатлар ҳозиргидан бир неча баробар кўпроқ маблағ сарфлашига тўғри келади. Акс ҳолда, оқибатлар кўлами кенгайиб бораверади.

Бу қандай кўринишга эга?

Хўш, иқлимий молиялаштириш нима? Унинг мақсади қандай? Қаердан келиб чиққан? Пировардида қандай вазифаларни кўзда тутади?

Буни оддийгина таърифдан бошлаймиз. Иқлимий молиялаштириш иқлим ўзгариш­лари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш мақсадларига эришиш учун махсус мўлжалланган молиялаштириш воситаларидан фойдаланишдир. Бошқача айтганда, иқлимий молиялаштириш иссиқхона газлари атмосферага чиқарилишини қисқартириш ва олдини олишга кўмаклашиш, иқлимий мослашиш, инсонлар ва давлатларга иқлим ўзгаришига тайёрланишда ёрдам беришга қаратилган ҳар қандай молиявий ҳаракатни назарда тутади.

Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган «climate finance», яъни иқлимий молиялаштириш термини жаҳонда анча кенг тарқалган. Ушбу атама илк бор фанга қачон киритилгани номаълум. Аммо умумий эътирофга кўра, 1992 йилда «Ер саммити» пайтида «иқлимий молиялаштириш» атамасидан фойдаланиш бошланган. Мазкур саммит БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги умумқамровли конвенцияси расмийлаштириши билан тарихга кирган. Аммо 2014 йилга келибгина иқлимий молиялаштиришнинг расмий таърифи қабул қилинди. Унда ёзилишича, иқлимий молиялаштириш иссиқхона газлари чиқарилишини озайтириб, уларни сингдирувчиларни кўпайтиришга, антропоген ва экологик тизимларнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига нисбатан заифлигини камайтиришга, барқарорлигини сақлаш ва оширишга йўналтирилган ҳаракатни англатади.

Сўнгги йилларда дунё мамлакатлари сайёрамиздаги экологик муҳитни сақлаб қолишга катта маблағ сарфламоқда. Чунки юзага келаётган муаммолар бундан бошқа чорамиз йўқлигини кўрсатяпти. Акс ҳолда, зарар таъсири ортиб бораверади. Ҳатто иқлимнинг одатдагидан 2 даража исиши ҳам экстремал об-ҳаво воқеаларининг кўпроқ интенсив бўлиши, бир қатор касалликларнинг мўътадил иқлим зоналарига кўчиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик глобал даражада пасайиши, ерларнинг яроқсиз ҳолга келиши, сув етишмаслиги, умумий биологик хилма-хилликнинг йўқотилиши, океанларнинг кислоталилик кўрсаткичи ортиши каби ўзгаришларга олиб келади.

Буларнинг бари ўз ҳолича ва жамулжамликда COVID-19 глобал пандемияси келтириб чиқарган оқибатларга қараганда кўпроқ фалокатларга сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, дунё халқлари инсониятга тааллуқли ушбу масалага қарши биргаликда курашиш йўлини танламоқда. Бу халқаро битимлар, кўп томонлама келишувлар, умумийликка асосланган йирик лойиҳаларда кўзга ташланади. Шулардан бири 2030 йилгача мўлжалланган Париж битимидир. Мазкур ҳужжат 2015 йил 12 декабрда БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича доиравий конвенциясига бағишлаб Парижда ўтказилган конференциянинг 21-сессиясида қабул қилинган бўлиб, 2016 йил ноябрдан кучга кирди. Битимнинг мақсади иқлим ўзгариши билан боғлиқ ортиб бораётган глобал таҳдид­ларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, айни вақтда уни 195 мамлакат имзолаган.

Битимга қўшиладиган ҳар бир давлат 2030 йилгача иссиқхона газлари ажратмаларидаги миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини камайтириш мажбуриятини олади. Халқаро ҳужжат 2050 йилга бориб иссиқхона газларининг глобал ажратмаларини 40-70 фоиз камайтириш, 2100 йилгача эса умуман йўқотишни мақсад қилган. Бунга эришиш учун ҳар бир давлатдан институционал ва хусусий капитал талаб этилади. 2017 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, белгиланган мақсадлар учун йилига 6,3 триллион евро сарфланиши кўрсатилган. Талаб этиладиган маблағ миқдори йилдан йилга ўсиб боряпти. Айниқса, сўнгги йиллардаги экологик оқибатлар иқлимий молиялаштириш заруратини янада ошириб, бу йўналишда кўпроқ маблағ сарф этилишини тақозо қиляпти.

Ривожланиш экология учун хавфлими?

Ўзбекистон ҳам Париж битими аъзоларидан бири сифатида ушбу мақсадларга эришишга интилмоқда. Мамлакатимизнинг сўнгги йилларда бу борада олдига қўйган асосий мақсадларидан бири ҳам 2030 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини амалда фаол жорий қилишдан иборат. Мазкур стратегия барқарор экологик сиёсат юритиш, транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган зарарли газларни камайтириш каби қатор вазифаларни ўз ичига олади.

Шу ўринда «яшил» иқтисодиёт ва иқлимий молиялаштиришнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари нимада, деган савол туғилиши табиий. Боиси, ҳар иккиси ҳам экологик масалаларни молиявий лойиҳалар орқали ҳал этишга қаратилгани кўриниб турибди ва иккиси бир нарсадек тасаввур уйғотади. Аслида иқлимий молиялаштириш «яшил» иқтисодиётнинг бир қисми. Яъни «яшил» иқтисoдиётнинг мақсадларидан бири иқтисодий ривожланиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий тенглик орасидаги мувозанатга эришишдан иборат бўлса, иқлимий молиялаштириш ушбу ҳаракатларга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган ва тақсимланадиган молиявий ресурсларни назарда тутади.

Ҳозир Ўзбекистон ривожланишнинг янги босқичида. Бу иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққий этиш, халқ фаровонлиги ошишида яққолроқ кўриняпти. Аммо давлат иқтисодиётининг жадал ривожланиши атроф-муҳитга салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Буни дунё давлатлари тажрибасида ҳам кўриш мумкин.

Охирги бир неча йиллар давомида юртимиз сув ресурслари камайиши ва сув ҳавзалари қуриб бориши, тупроқ шўрланиши, туз ва чанг бўронлари ҳамда аномал иссиқ каби муаммоларга дуч келмоқда.

Юқорида санаб ўтилган муаммолар иқлимнинг сезиларли даражада исиши натижасида янада кескинлашиб боряпти. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар, жумладан, аҳоли саломатлигига таъсир этиши мумкин бўлган жиддий хавф-хатарлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу боис, мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Иқлим ўзгаришларининг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга эҳтимолий салбий таъсирининг олдини олишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилмоқда. Соҳа вакиллари, мутахассислар, олимлар бу борада инновацион ечимларни таклиф этяпти.

Муҳофаза учун молиявий ресурслар зарур

Иқтисодий ва экологик масалаларга бўлган қизиқишим сабаб ўзим ҳам шу йўналишда таҳсил оляпман. 2021 йилда Нидерландиянинг Лейден университетида давлат бошқаруви, иқтисод ва тараққиёт йўналишида ўқиб, бакалавр дипломини олдим. Сўнг фаолиятимни ўзимизда давом эттириш мақсадида юртимизга қайтдим. Ўтган йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси ғолибига айланиб, Лондоннинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – дунё университетлари рейтингида олтинчи ўринни эгаллаган Imperial College олийгоҳининг магис­тратура босқич талабаси бўлдим. Бутун ўқув йили давомида барча харажатларим давлатимиз томонидан тўлиқ молиялаштирилган. Ўқишни тамомлаб, Ватанимизга қайтиш, шу йўналишда катта лойиҳаларни амалга оширишни кўзлаганман. Ҳозир карбон (CO2) бозорлари бўйича магистрлик диссертациямни ёзяпман. Карбон компенсация бозори зарарли газлар чиқарувчи компанияларга ушбу иссиқхона газларини атмосферадан олиб ташлайдиган компаниялардан карбон кредитларини сотиб олиш имконини беради. Айни вақтда карбон чиқарилиши бўйи­ча компенсация тез ривожланаётган бозор бўлиб, 2020 йилдаги 2 миллиард доллардан 2050 йилга келиб 250 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.

Бу масалалар бизда ҳам долзарб. Шу боис, юртимизда экологик йўналишдаги иқтисодий мутахассисларга талаб ошиб боряпти. Юқорида таъкидлаганимдек, яқин йилларда бу соҳа энг кўп маблағ ажратиладиган йўналишлардан бирига айланади. Балки ҳозиргидан бир неча баробар кўпроқ молиявий ресурслар жалб қилишга тўғри келар. Бунда «яшил» ва барқарорлик билан боғлиқ облигациялар, кредитлар, ESG ҳисоботи самарадорлиги рейтинги кабилар иқлимий молиялаштириш воситалари бўла олади.

Молиявий манбалар нафақат ҳукумат ташаббус­ларини рағбатлантиради, балки шахсий корхоналарнинг иқлим фойдасига ҳаракат қилишдан манфаатдорлигини ҳам оширади. Гап шундаки, замонавий бизнес ландшафтида иқлим ўзгариши тобора муҳим корпоратив хавф сифатида қабул қилинмоқда. Хусусан, агар шахсий фирмалар иқлимга зарарини кўпайтирса ва карбон бетарафлиги мақсадларига эришишда орқада қолса, улар иқлим ўзгаришининг жиддий оқибатларига дуч келишади. Фаолиятини иқлим мақсадларига мосламаган компаниялар атроф-муҳитга таъсир учун компенсация шаклида қўшимча солиқларга дучор бўлиши ҳам мумкин. Бироқ экологик оқибатларни юмшатиш ва мослашиш фаолият турлари ёки секторларнинг муайян тўпламига тегишли эмас. Бу барча соҳаларга нисбатан қўлланиши мумкин ва Париж битими мақсадларига эришиш иқтисодиётимизни, ҳаёт тарзимизни жиддий ўзгартиришни талаб қилади.

Масалан, атроф-муҳитга сезиларли зарар етказадиган чиқиндиларни қисқартириш масаласини олайлик. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида бир қанча соҳаларда аниқ чора-тадбирлар қўллаш зарур. Жумладан, энергетика тизимида электр энергиясини тозароқ ишлаб чиқариш, энергия самарадорлигини ошириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги йўналишида озиқ-овқат чиқиндиларини қисқартириш, ўсимлик асосидаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳисобига гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, шоли ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш кабилар долзарб саналади. Саноатда бўлса, баъзи газсимон совитиш агентларидан босқичма-босқич воз кечиш, чиқиндилардан газ олиш, қайта ишлаш ва паст углеродли цемент ҳамда биопластиклар ишлаб чиқариш зарурати кўзга ташланади.

Транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам экологияга зарар етказилаётган жиҳатлар кўп. Уларни йўқ қилиш ва зарарсиз муқобил вариантларига алмаштириш эса, табиийки, катта молиявий ресурсларни талаб қилади.

Шу жиҳатдан, ҳаётимизда, иқтисодий секторда иқлимий молиялаштириш зарурати тобора ортиб боряпти.

Мақсадларга эришиш учун давлат томонидан йўналтириладиган маблағдан ташқари, хусусий секторга грантлар, мақбул кредитлар ажратиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш зарур. Юртимизда бу борадаги ишлар фаоллашаётгани қувонарли. Хусусан, муқобил энергия воситаларини қўллашни кенгайтириш, давлат корхоналари ва аҳоли хонадонларига қуёш панелларидан фойдаланиш, қурилишда шундай ускуналар ўрнатиш кўрсаткичини ошириш учун имтиёзлар бериляпти. Ресурстежамкор, энергиятежамкор технология фаол қўлланиляпти. Бу йўналишдаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири юртимизда «яшил» портфелни яратиш ҳаракатидир. Мазкур лойиҳа бўйича давлатимиз раҳбарининг ўтган йил ноябрь ойида Францияга ташрифи доирасида келишувга эришилган. Лойиҳа Франциянинг AFD банки томонидан 30 миллион евро миқдорида кредит ажратиш ҳисобига молиялаштирилмоқда.

Мамлакатимизни кўкаламзорлаштириш бўйи­ча ҳам катта ишлар қилиниб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси фаол давом эттирилмоқда. Ўсимликлар атмосфера ҳавоси, иқлимни тоза сақлашда жуда зарур. Барча соҳаларда бу борадаги ишлар кўламли эканини кўришимиз мумкин. Асосий мақсад эса атроф-муҳитга чиқаётган зарарли газларни сезиларли камайтириб, иқлим ўзгаришлари оқибатларига мослашишдан иборат.

Умуман олганда, иқлимни муҳофаза қилиш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш нафақат зарурат, балки узоқ муддатли истиқболда сезиларли иқтисодий фойда келтирадиган стратегик ҳаракат ҳамдир.

Халқаро «drawdown» лойиҳасининг баҳолашича, иқлимий молиялаштиришни амалга оширишда соф операцион тежалган маблағлар харажатлардан тўрт-беш баробар кўпроқ бўлади. Яъни жараёнда эришилган натижалар, яратилган инновацион технологиялар иқтисодий жиҳатдан кўпроқ самара келтиради.

Демак, иқлимий молиялаштириш орқали бугун муаммони ечишга сарфланадиган маблағ эртага бир неча баробар кўпроқ бўлиб қайтади. Энг муҳими, улар сайёрамиз экологик муҳитини яхшилаш, табиатни асраш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашишга хизмат қилади.

Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар