Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сув тежовчи технологиялар ўрнатишга – 1,7 триллион сўм

Келгуси йилда Давлат бюджети даромадлари 270,1 триллион сўм бўлиши кутилмоқда

Сув тежовчи технологиялар ўрнатишга –  1,7 триллион сўм

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

– Мазкур қонун лойиҳасида консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатларининг ўрта муддатли давр учун прогнозлари, давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган харажатлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва харажатлари таҳлили, давлат қарзи таҳлили, Давлат бюджети харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши таҳлили ўз аксини топган, – деди Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров. – 2024 йилда Давлат бюджети даромадлари 270,1 триллион сўм, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20,7 фоизни ёки 2023 йил тасдиқланган режага нисбатан 37,5 триллион сўмга ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ҳукумат томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, бюджетни шакллантиришда фуқаролар иштирокини янада ошириш, бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик назоратини кучайтиришни таъминлаш мақсадида муайян масалалар кўзда тутилган. Хусусан, аҳолининг бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнидаги фаол иштирокини янада кенгайтириш мақсадида «Маҳалла бюджети» лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, мазкур мақсад учун 426 миллиард сўм маблағ ажратилиб, бунда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи маҳаллаларга йўналтирилади.

Яъни, келгуси йилдан ҳар бир маҳалла ўзининг ўртача 100 миллион сўмгача маблағига эга бўлади. Бу маблағлар маҳаллада иш ўрни яратадиган, аҳолининг оғирини енгил қиладиган лойиҳаларга сарфланади.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш устувор вазифа этиб белгиланган. Шу боис, 2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда бу соҳаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилган.

Хусусан, келгуси йил инсон капиталини ривожлантириш учун қарийб 103 триллион сўм йўналтириш мўлжалланмоқда. Ажратилган ушбу маблағ умумий бюджет харажатларининг 33 фоизини ташкил этади. Мактабларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 4,1 триллион сўм ажратилиши белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси билан олий таълим муассасалари учун келгуси йил бюджетидан 3,9 триллион сўм, таълим кредити учун 2,2 триллион сўм ажратилади.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳаси учун 2024 йилда дори воситалари, тиббиёт буюмлари, вакцина ва бакпрепаратлар учун жорий ва давлат дастурларида назарда тутилган харажатлар билан биргаликда 3,8 триллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги ташкил этилган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш учун 530 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Ушбу маблағлар тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш, иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа тадбирлар учун йўналтирилади.

Шунингдек, мажлисда сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётганига эътибор қаратилди. Бу борада келгуси йилдан суғориш каналларини бетонлаш, сув тежовчи технологиялар ўрнатиш ишларига 1,7 триллион сўм маблағ ажратиш назарда тутилаётгани таъкидланди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар