Саломатлик      Бош саҳифа

Бир граммга камайтириб, миллионлаб инсонлар ҳаётини  асраб қолиш мумкин

Кунига 5 грамм туз истеъмол қилиш меъёр ҳисобланиб, организмда ортиқча муаммо келтириб чиқармайди. Аксарият инсонлар доимий равишда бу меъёрни ошириб юборади, кўпинча ҳатто буни билмайди ҳам.

Бир граммга камайтириб,  миллионлаб инсонлар  ҳаётини  асраб қолиш мумкин

Айниқса, «фаст-фуд» каби овқатлар яширин тузни ўз ичига олади. Айни пайтда, туз истеъмолининг рухсат этилган меъёрларини мунтазам равишда ошириб юбориш соғлик учун жуда хавфлидир ва жиддий касалликларнинг ривож­ланишига олиб келиши мумкин.

Шу боисдан қўшни Қирғизистон ҳукумати аҳоли томонидан туз истеъмолини камайтириш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Бубужан Арикбаева матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ош тузини кўп истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ривожланишига сабаб бўлаётган асосий омил ҳисобланади. Хусусан, ресторан ва кафеларда стол устига тузли идишлар қўйишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда – улар фақат хўрандаларнинг илтимосига кўра тақдим этилади.

Бундан ташқари, таркибида туз миқдори юқори бўлган маҳсулотлар учун рангли кодлар жорий этиш режалаштирилмоқда – яшил, сариқ ва қизил ранглар истеъмолчиларни соғлиқ учун хавф туғдиришидан огоҳлантиради.

Шунингдек, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда носоғлом маҳсулотларга солиқ солиш ва таркибида бундай зираворлар кўп бўлган маҳсулотларни маркалаш чораларини ишлаб чиқмоқда. Ушбу қадамлар тузни ортиқча истеъмол қилиш билан боғлиқ соғлиқ учун хавфларни камайтиришга қаратилган.

Дарҳақиқат, нафақат Қирғизистонда, юртимиз аҳолиси орасида ҳам юрак-қон томир касалликлари тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вафот этганлар сони 129,7 минг киши бўлса, қайд этилган ўлим ҳолатларининг 58,9 фоизи юрак-қон томир касаллик­ларидан келиб чиққан.

Ушбу хасталикнинг келиб чиқишига катта сабаб­лардан бири эса, албатта, ортиқча туз истеъмолидир. Буни тадқиқотлар ҳам исботлаган. Ўзбек шифокорларининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари билан биргаликда олиб борган тадқиқотлари натижасида Ўзбекистонда ош тузи истеъмоли даражаси меъёридан юқори экани аниқланган.

Маълумотларни йиғиш ишлари республиканинг беш ҳудудида олиб борилиб, катта ёшли аҳоли ўртасида туз истеъмолининг ўртача кўрсаткичи кунига 14,9 граммни ташкил этиши аниқланган. 46,5 фоиз аҳоли ўртасида истеъмолнинг юқори даражаси (кунига 15 г.дан кўп), 53,2 фоизида ўртача (7,5-15 г.) ва 0,3 фоизида паст (7,5 г.дан кам) натижа қайд этилди. Бунда ЖССТнинг тавсия этган миқдори кунига 5 г.дан камроқни ташкил этади.

Ортиқча туз истеъмоли нафақат қон босимида, балки мушакларнинг кучсизланиши ва томир тортишишини келтириб чиқаради, шунингдек, иммунитетнинг заифлашишига ҳам олиб келиши мумкин. Тадқиқотга кўра, организм вирусли инфекцияларга қарши курашиши керак бўлган ресурсларнинг бир қисмини ортиқча тузни йўқ қилиш учун сарфлайди. Бунинг натижасида иммуноглобулин етарли миқдори ишлаб чиқарилмайди ва касалликка чалиниш хавфи ортади.

Буйрак касаллиги. Бундан ташқари агар туз кўп истеъмол қилинса, пешобдаги оқсил миқдори ортади ва бу буйрак касаллиги ҳамда буйрак тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган асосий хавф омилларидан биридир. Буйраклар соғлом ва ўз ишини яхши бажараётган бўлса-да, иложи борича узоқ вақт уларнинг яхши ҳолатини сақлаб қолиш учун туз миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Ошқозон яраси. Ортиқча туз ўз-ўзидан ошқозон ярасини қўзғатиши мумкин эмас, аммо агар шиллиқ қават Helicobacter pylori бактериялари туфайли аллақачон зарарланган бўлса, натрийни ортиғи билан истеъмол қилиш хавфни бир неча баробарга ошириши мумкин.

Гипертония. Туз танада суюқликни узоқ вақт ушлаб туради, бу юракнинг ишлашини қийинлаштиради. Охир-оқибат қон босимининг ошишига олиб келади. Агар қон босими мунтазам равишда кўтарилса (130/90 ва ундан юқори), туз истеъмолини иложи борича камайтириш лозим.

Гипертоник инсонлар учун овқат тайёрлаётганда овқатга умуман туз солмаслик керак. Организмга керакли туз истеъмол қилинаётган бошқа тайёр маҳсулотлар таркибидаги ош тузи ҳисобига ҳам қондирилади.

Масалан нон, кефир, колбаса каби маҳсулотлар таркибида ҳам туз кўп бўлади.

Кўриб турганингиздек биз эътиборга ҳам олмайдиган, кунлик рационимиздан муқим жой олган ушбу маҳсулот саломатлигимиз учун жиддий хавф туғдиради. Шундай экан юртимизда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзуда тушинтириш ишларини олиб бориш, ҳукумат миқёсида туз истеъмолини қисқартириш бўйича вазифаларни белгилаб олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Тадқиқотларга кўра, миллиарддан ортиқ аҳолининг кунлик туз истеъмолини 1 граммга камайтириш орқали миллионлаб инсонлар ҳаётини асраб қолиш мумкин. Чунки бу юракнинг ишемик касаллиги хавфини 4 фоизга ва инсульт хавфини 6 фоизга камайтиради.

 

Шахруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Чойни  қоғоз стаканда ичсангиз...

Чойни қоғоз стаканда ичсангиз...

🕔20:38, 15.02.2024 ✔122

Йўл-йўлакай бир марталик идишларда иссиқ ичимликлар – чой, қаҳва сотиб олиб ичиб кетишга одатланганмиз. Эҳтиёжга яраша бугун қоғоз стаканларга бўлган талаб ҳам ошяпти.

Батафсил
Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

🕔22:33, 09.02.2024 ✔131

Ошхона идиш­ларини ювишда кўпчилик кимёвий геллардан фойдаланади. У ёғни яхши кетказади, идишни ярқиратади. Бироқ бундай турдаги воситалар ўта зарарли эканини биласизми?

Батафсил
Касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни  SMS хабар  оласиз

Касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS хабар оласиз

🕔16:47, 25.01.2024 ✔106

Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш режалаштирилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар