Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Амазонкада қурғоқчилик: 30 миллион кишининг ҳаёти хавф остида

Жанубий Aмериканинг асосий сув ҳавзасидаги сатҳ энг паст даражага тушди. Бразилиянинг Aмазонас штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, минтақадаги энг йирик шаҳар – Манаус фалокат ёқасида.

Амазонкада қурғоқчилик:  30 миллион кишининг ҳаёти хавф остида

Дарё саёз бўлиб қолганлиги сабабли, шаҳар мамлакатнинг қолган қисмидан деярли узилиб қолди, чунки унга фақат сув орқали – қайиқ ёки паромда бориш мумкин эди. Ҳали ҳам ишлаётган паромларда шаҳарни тарк этишга уринаётган машиналар қатори бир неча километрга чўзилган.

Бундан ташқари, иқтисодий муаммолар бошланди, асосий неъмат балиқлар шунчаки ғойиб бўлди. Манаус ва Aмазонка қирғоқлари бўйлаб жойлашган бошқа кичик шаҳарлар ва жамоалар ичимлик сув ва озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда.

Бразилия ҳукумати қурғоқчилик иқлим ўзгариши ва Эл-Нино ҳодисасига боғлиқ эканини айтмоқда. Натижада Амазонка шимолида ёғингарчилик ўртача тарихий кўрсаткичдан пастлаган ва дарёлар сатҳи рекорд даражага тушиб кетган. Сув сатҳининг пасайиши Амазонка атрофида яшайдиган қарийб 30 миллион кишининг ҳаётига хавф соляпти.

20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар узоқ ўрмон қишлоқларида ёрдамсиз қолмоқда. Тирикчилик ва транспорт учун дарёларга бутунлай боғланиб қолган қишлоқлар озиқ-овқат, дори-дармон ва сувни ҳаво транспорти орқали олишга мажбур бўляпти. Айримлар сув учун қудуқ қазяпти.

Транспорт, газ ва таъминот захиралари ортилган кемалар Рио Негро дарёсида сув сатҳи тушиб кетгани учун ўрнидан қўзғалолмай, қуруқликда қолиб кетган. Жазирама ва қурғоқчилик дарёда кўплаб балиқ ва дельфинларнинг катта миқдорда ўлишига сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.

Ҳудуд аҳолиси сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва уни ташиш учун транспортга эҳтиёж сезяпти. Бунинг учун ҳукумат иқлим бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилишини кутяпти.

Ўтган ой ҳукумат изоляция қилинган қишлоқларга озиқ-овқат етказиб бериш учун ишчи гуруҳини жўнатган, бироқ вазият тобора ёмонлашаётгани учун уларга кўпроқ ёрдам керак бўлмоқда.

Синоптикларнинг прогнозлари оптимис­тик эмас, уларнинг фикрича, минтақада қурғоқчилик ва жазирама давом этади.




Ўхшаш мақолалар

Заводлардан чиқаётган  зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.

Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли  ярмига қисқарди

Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди

🕔15:40, 27.11.2025 ✔32

Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.

Батафсил
Дунё океанида  170 триллион пластик  бўлаклари сузиб юрибди

Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

🕔15:42, 13.11.2025 ✔34

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар