Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Зўравонлик – жамиятда барҳам топиши керак бўлган иллат

Жамиятимиз кундан-кунга заволга юз тутаётгандек. Кеча энага ўзига омонат қилиб топширилган гўдакни ваҳшийларча калтаклаган бўлса, бугун бир эркак ўзининг аёл ҳамкасбларини аямай дўппослаганига гувоҳ бўляпмиз.

Зўравонлик – жамиятда барҳам топиши  керак бўлган иллат

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотдир.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таз­йиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қолаверса, Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 23 мартда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 11 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

Самарқанд вилоятида ҳам юқоридаги қонун мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилнинг август-сентябрь ойларида зўравонликнинг олдини олишга қаратилган 720 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда 26 минг 300 дан зиёд нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, адлия бошқармаси, прокуратура ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 1126 та маҳаллада, 10 мингдан кўпроқ давлат ташкилотларида, 2720 та соғлиқни сақлаш тизимида, 494 та оилада, 52 та турли ташкилотларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Ушбу Қонун хотин-қизлар ва болаларга нисбатан шилқимлик ҳамда зўравонликнинг олдини олиш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган катта қадам бўлди.

Қонун мазмун-моҳиятини аҳолига чуқурроқ етказиш мақсадида вилоятда тарғибот гуруҳларининг сифат таркиби тузилган бўлиб, бугунги кунга қадар 20 та вилоят бошқарма ва идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳ, туман (шаҳар)лар ташкилотлардан таркиб топган ишчи гуруҳлар сони 306 та ва маҳаллада ўз ўрнига, ҳуқуқий билимга эга бўлган 1035 нафар фаоллардан иборат бўлган тарғибот гуруҳлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Фаол хотин-қизлардан иборат бўлган 666 нафар иштирокчилардан ташқари, 614 нафар ҳуқуқшунос, 686 нафар бошқа соҳа вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ва ҳуқуқий тушунчалар бериб борилмоқда.

Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқлари (ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги)га дахл қилади. Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида намоён бўлиши ва оиланинг ҳар қандай аъзосига нисбатан қўлланиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади. Қонун фуқароларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоялайди.

Зўравонлик – инсониятнинг жиноят сифатида таъқиб қилиниши зарур бўлган фалокати. Жамиятда зўравонликни жазосиз қолдириш ва уни меъёрий ҳолат сифатида қабул қилиш маданияти давлат томонидан аниқ чоралар кўрилишини талаб қилади.

 

Дилмурод НАРЗИЕВ,

Самарқанд вилояти

ИИББ терговчиси




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар