Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Иссиқ Булоқлардаги совуқ манзара

Юртимиз табиати мўъжизаларга бой. Унинг ҳар бир ҳудудида ўзига хос сир-синоатлар мавжуд. Эл кезсангиз, бир-биридан ажабтовур манзаралар гувоҳи бўлаверасиз.

Иссиқ  Булоқлардаги совуқ манзара

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам ўзига хос иқлими, табиий муҳити бор. Ҳайҳотдай саҳро ва қир-адирларда биз билган ва билмаган ўсимликлар ва жонзотларни учратиш мумкин. Тобора чекиниб бораётган Орол денгизи ўзидан поёнсиз шўрхок ерларни ва қумлоқларни қолдирмоқда. Бироқ табиатнинг инсониятга туҳфа қилаётган неъматлари чексиз-чегарасиз. Ана шулардан бири – ерос­ти сув ҳавзаларидир.

Оролбўйи ҳудудлари ҳам бир-биридан ширин ва чучук сув ҳавзаларига эга. Агар қудуқ қазилиб, уларни ичиб кўрсангиз, унинг мазасидан ўзингизни экологик хавф тобора ортиб бораётган ҳудудда эканингизни бир зум унутгандек бўласиз.

Оролбўйи аҳолиси, хусусан, қорақалпоғистонликлар ва хоразмлик­ларни тоза ичимлик сув билан таъминлаш ҳар доим давлатимизнинг диққат марказидаги масала саналади. Шу боис овул ва қишлоқларга водопроводлар орқали сифатли сув узлуксиз етказилиб турилибди. Бироқ аҳоли мол-ҳолларини суғориш мақсадида қўлбола качалка-қудуқлар ҳам ўрнатишган. Йўл-йўлакай ана шу қудуқ сувидан ичиб қолсангиз, уларнинг ширинлигига ҳайрон бўласиз.

Ҳа, она заминимиз саховати чексиз. Унинг ер остида инсоният учун қадрли неъматлар яширинган.

Овулма-овул йўл юриб Оролбўйига яқинлашганингиз сари ҳар жой-ҳар жойда артезиан қудуқларига кўзингиз тушади. Улардан мавж уриб сув оқиб ётибди. Қизиғи шундаки, кўпгина қудуқларнинг суви 60 даража атрофида илиқ. Уларнинг аксарияти шифобахш бўлгани боис одамлар қўлбола ванна ўрнатиб, чўмилишади. Бу иссиқ булоқлар атрофига чайла ва ўтов тиклашиб, пул ишлаётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас.

Чимбой туманининг ўзида уч-тўрт жойда ана шундай иссиқ сув қайнаб чиқиб турган овуллар бор. Бу ерга чўмилиш истагида келаётган одамларнинг охири кўринмайди. Ҳатто қаҳратон қиш чилласида ҳам иссиқ булоқда чўмилишга хумор элдошларимиз топилади.

Айтишларича, радион ва олтингугурт борлиги сабаб бу сувлар турли касалликларга шифо бўлар экан.

Бизнинг диққатимизни тортган нарса шу бўлдики, артезиан қудуқлари сувлари ҳисоб-китобсиз ер остидан қайнаб, мавж уриб чиқиб ётибди. Таассуфки, уни тежаш борасида ҳеч ким бош қотираётгани йўқ. Қудуқ ёнига бетонларни тиклаб, қўлбола ванна ясаб, уларда одамларни чўмилтираётган тадбиркорлар учун эса, даромадга буромад муҳим, сувни тежаш хаёлига ҳам келмайди.

Диаметри 70 см. келадиган қувурлардан қуйилаётган иссиқ сув қўлбола ванналардан тошиб, қумлоқ ерга сингиб ётибди. Тадбиркор қувурга жўмрак ўрнатиш ва сув етиб борган жойларга бир-икки туп дарахт экиб, кўкартиришни ҳам ўйлаб кўрмагани ачинарли, албатта.

 

Артезиан қудуқлари собиқ совет даврида чорвадорлар учун ўрнатиб берилган экан. Билганлар уларнинг ўрнатилганига ҳам ярим асрдан ошаётганини айтишади.

 

 Ана шундан бери ер остидан қанча сув оқиб, қумга сингиб кетди экан?! Афсуски, бу ҳақда бош қотирадиган одамнинг ўзи йўқ.

Дарҳақиқат, бундай артезиан қудуқлардан чиқаётган илиқ ва шифобахш сувлар Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида ҳам анча. Бу ҳудудларда улар тегишли мутасаддилар эътиборидан четда қолиб келмоқда. Айрим «учар»лар атрофига чайла қуриб олганини эътиборга олмаганда, қудуқ сувлари мутлақо назоратсиз оқиб ётибди. Уларни жиловлаш ва зарур эҳтиёжлар учун ҳисоб-китоб билан фойдаланишни йўлга қўйиш вақти етмадими?

– Марказий Осиё, хусусан юртимиз Ўзбекистонда сув тақчиллиги йил сайин ортиб бораётган бир паллада ер ости сувларидан ҳам тежамкорлик билан фойдаланиш бош масала саналади, – дейди мавзуга оид ўз муносабатини билдирар экан физика ва табиатшунослик фани ўқитувчиси Ш.Матсапаева. – Жойлардаги масъ­уллар, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари мамлакатимиздаги артезиан қудуқлари ҳисоб-китобини юритиш, уларни ўз назорати остига олишлари муҳим, деб ўйлайман.

Меҳнат фахрийси Эркин Олломовнинг фикрига кўра, артезиан қудуқлари тадбиркор ва ишбилармонларга фойдаланиш учун берилганида, албатта уларга сув сарфини ҳисоблагич ўрнатиш лозим. Аслида барча артезиан қудуқларига жўмрак ўрнатиш унчалик катта муаммо эмас.

Баъзи артезиан қудуқларидан ер ости суви куннинг маълум бир вақтида отилиб чиқади. Бундай ҳолатда сув сиғимини қабул қиладиган махсус цистерналар ўрнатиш ва ана шу захирага тўпланган сувдан эҳтиёжлар учун фойдаланиш мумкин.

Аксарият артезиан қудуқларида сув кеча-кундуз отилиб чиқиб ётибди. Бундайларга эса, зудлик билан жўмрак ўрнатиш зарур. Чунки ер ости сув ҳавзаларининг ҳам охири бор, улар абадий оқиб ётмайди. Ахир, исрофгарчилик ва инсоният эътиборсизлиги туфайли мавж урган денгизлар қуриб адо бўлди-ку.

Хулоса шуки, бугунги кун инвесторлар, янгидан-янги ташаббус­лар даври. Артезиан қудуқларидан отилиб чиқаётган иссиқ сувларни ҳам янги ташаббуслар билан аҳоли эҳтиёжига йўналтириш мумкин. 60 даража илиқ сувни унча олис бўлмаган Чимбой, Шуманой туманлари маркази ва Нукус шаҳридаги кўпқаватли хонадонларга етказиш, биноларни иситишга сарфлаш усулларини ишлаб чиқиш муаммо эмас. Бунинг учун ҳафсала ва иштиёқ етарли бўлса, бас.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар