Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – Барқарор ривожланишнинг муҳим босқичи 

«Ўзбекистон – 2030»  стратегияси –  Барқарор  ривожланишнинг муҳим босқичи 

Барча соҳалар бўйича қилинаётган ишлар негизида мамлакат барқарор ривожланишини таъминлаш масаласи устуворлик касб этади. Барқарор ривожланиш тамойиллари бугунги кунда мавжуд ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиш, ресурстежамкор механизмларни жорий этиш, шу орқали келажакдаги мунтазам фаолият самарадорлигига эришиш энг муҳим ва долзарб масалага айланиб бормоқда.

Ўтган ҳафта Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда ҳам худди шу масалаларга асосий эътибор қаратилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳар бир масалага алоҳида тўхталиб, муаммоларнинг ечимини кўрсатиб ўтди. Хусусан, бугунги кунимизда жуда муҳим аҳамият касб этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳақида ҳам сўз юритилди.

Мазкур лойиҳа доирасида барча ҳудудларда кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта дастур қабул қилинган. Бунинг учун ҳар бир вилоят баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиши, барча шаҳарлар атрофида «яшил белбоғ»лар ташкил қилиш зарур. Лекин айрим раҳбарлар бу ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди. Масалан, кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.

Давлатимиз раҳбари ўз ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, аҳолига қулай яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш эндиликда ҳокимларнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади. Барча тизим ва ҳудуд раҳбарларига маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бино, ҳовлиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш топширилди.

Шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда халқимизнинг мавжуд урф-­одат ва анъаналаридан унумли фойдаланиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Халқимиз орасида оилада фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанамизни тиклаш муҳимлигини қайд этилди. Дарҳақиқат, бугун бундай маросимлар бир қанча кераксиз ва ҳатто зарарли ҳодисалар билан тўлиб боряпти. Улар ўрнини бугунимиз ва эртанги кун учун фойдали ва зарур бўлган, келажак авлодларга ҳам қоладиган анъаналаримизни тиклаш билан тўлдирсак, ҳар томонлама манфаатли ишга қўл урган бўламиз. Бу анъанани аҳолига тўғри тушунтириш, кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали кутилган натижаларга эришиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, йиғилишда тегишли ҳудудлар раҳбарларига қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатини сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларга экиш топширилди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари дарахт кўчатлари захирасини яратиб, уларни экиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди. Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп – 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.

Йиғилишда таъкидлаб ўтилган муҳим масалалар яқин келажакда амалга оширилиши зарур бўлган фаолият сирасига киради. Шунингдек, бугунги кунда келгуси етти йилда мамлакатимизнинг асосий ривож­ланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб,  жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинган. Ҳозирда ушбу лойиҳалар жойларда кенг муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

 

Тараққиёт учун таклифлар

Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий бўлинмалари ҳам лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти партия ташкилоти Кенгаши ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, вилоят ва туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари, Кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари, партия ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Унда «Ўзбекис­тон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилгани ҳамда барчани лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни кўрсатилган порталларга юбориш масаласи муҳокама этилди.

Стратегияда сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Унда 12 мақсад белгилаб олинган. Асосий самарадорлик кўрсаткичлари, сувни ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, Рес­публика ҳудудининг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, иқтисодиётда қайта тикланувчи энергиянинг улушини 40 фоизга етказиш ҳамда мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоизга етказиш ҳақидаги асосий йўналиш­ларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорини 2-иловасига мувофиқ 2023 йилда 20 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режаси бўйича ҳудудда бажарилиши юзасидан тегишли давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботи эшитилди.

 

Ўрмонлар майдони кенгайтирилади

Келгуси етти йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳасида белгиланган вазифалар аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Экологик партияси студиясида Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш, республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданияти ривожлантириш, шунингдек, экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, ўрмонлар майдонини кенгайтириш масалаларининг айни дамда нечоғлик долзарблиги ва уларни амалга ошириш механизмлари тўғрисида сўз юритилди.

 

Келажак учун муҳим лойиҳа

Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси  партия ташкилоти Кенгаши, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Респуб­ликаси ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказилган йиғилиш ҳам шу масалага бағишланди.

Унда мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон ҳудудини кўкаламзорлаштириш борасида самара имконият бўлиши мумкинлиги таъкид­лаб ўтилди. Яшил иқтисодиётга ўтилишидан кўзланган мақсад ва унинг афзалликлари аҳолига тушунтирилиб, лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этилса, бугун олдимизда турган анча муаммоларга ижобий ечим топилиши илгари сурилди.

Йиғилиш сўнгида лойиҳани янада такомилига келтириш мақсадида иштирокчилар ўз таклифларини билдиришди.

 

Ҳар йили 200 миллион туп

Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ўтказган йиғилишда сўзга чиққанлар иштирокчиларга «Ўзбекистон – 2030» стратегиясидаги 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилгани, жумладан, ҳудудлардаги экологик муҳитни муҳофаза этиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт кўчатлари экиш, 2030 йилга бориб яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш белгилангани ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтишди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдиришди.

 

Вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти партия ташкилоти Кенгаши йиғилишда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партиянинг шаҳар ва туман ташкилоти раислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида партия вакиллари томонидан таклифлар берилиб, экологик муаммоларни бартараф этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, партиянинг шаҳар ва туман ташкилоти раисларига фаолиятларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар