Ҳеч эътибор беряпсизми? Кейинги вақтларда уйқудан уйғонганингизда бошингиз айланяпти, ўзингизни нохуш ҳис қиласиз, уйқуга тўймагансиз. Эрталабдан ланжлик. Иштаҳасизлик. Маълум муддат гарангсиб юриш...
Фикримча, кўпчиликда шундай. Айниқса, қон босими бор, ортиқча вазнга эга, кам жисмоний ҳаракатланадиган одамларда бу янада яққол сезилади.
Буни айримлар магнит бўронлари билан изоҳлашади, баъзилар яна аллақандай ўзгаришларни сабаб қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади.
Бўлиши мумкин. Лекин, яна бир омил бор – биз нафас олаётган ҳавода кислород танқислиги!
Ҳавонинг 20,96 фоиз қисми кислороддан иборат. Кислород манбаси ўсимликлардаги ёруғлик билан кечадиган (кундузги) фотосинтез жараёни ҳисобланади. Ёруғлик фотосинтезида ўсимлик ҳаводаги карбонат ангидрид газини ютиб, кислород ажратади. Ҳавони ўзига хос тарзда тозалаб туради. Карбонат ангидриднинг ҳаводаги улуши ўртача 0,03-0,04 фоизни ташкил этади.
Меъёрдаги ҳавода кислород ва карбонат ангидрид нисбати юқоридагидек кўринишда.
Энди тасаввур қилинг. Ўсимлик қоплами камайса, ютилажак карбонат ангидрид миқдори камаяди, ажратиладиган кислород миқдори ҳам камаяди. Табиийки, ҳаводаги кислороднинг улуши камайиб, йўқотилиши керак бўлган карбонат ангидрид кўпайиб боради.
Меъёрдаги кислородни олишимиз учун ўпканинг табиий сиғимидан кўп нафас олишимиз керак. Бундай қилолмаймиз, ўпканинг сиғимини ошира олмаймиз. Демак, кислородни кам оламиз. Кислород камлигини энг биринчи сезувчи қисмимиз – мия! Бош оғриғи шундан.
Агар шу тахлит давом этаверса, кислород танқислигини кўтара олмайдиганлар шаҳарни тарк этишга мажбур бўлади. Кислород ва карбонат ангидрид нисбати номутаносиб тарзда ўзгариши тўхтамаса, ҳар қандай жой яшашга ноқулай ҳудудга айланади.
Яшил маконнинг аҳамиятини содда қилиб шундай тушунтириш мумкин.
Ҳозир машиналар ҳаракати, ишлаб чиқариш ва ҳоказо омиллар жадаллашиб бораётган, яшил қоплам камайиб бораётган бир вақтда яқин келажакда кислород танқислиги кун тартибига тушади. Бундан ҳеч ким омон қолмайди. Яшаш оғирлашади. Ҳатто кучлилар ҳам соғлом вужудини қурбон қилиб яшашга мажбур бўлади.
Воҳалар қандай ўзлаштирилган? Битта чораси бўлган, у ҳам бўлса дарахт экиш! Дарахт кўп бўлса воҳадаги яшаш тарзи осон бўлган. Дунёнинг исталган воҳаси тарихини олиб кўринг, хоҳ у араб чўлларида бўлсин, хоҳ у тарихий Мовароуннаҳр ҳудуди, аввал дарахт экилган, дарахт кўкариб ривожланган жойга одамлар кўчиб келиб яшаган. Дарахт ўсмадими, у ерларда одамлар яшамаган.
Демак, бу ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак бўлади.
Бахтиёр АБДУҒАФУР,
биолог олим
Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда
🕔10:53, 04.12.2025
✔20
Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.
Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди
🕔15:40, 27.11.2025
✔32
Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.
Батафсил
Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди
🕔15:42, 13.11.2025
✔34
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.
Батафсил