Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Болаларни нега қўрқитамиз?

Болалигимизда бирон хато иш қилиб қўйсак ёки бола тегиниши мумкин бўлмаган нарсага тегинсак, тунлари ухламасак, овқатланмасак ота-онамиз, бобо-бувиларимиз бизни тез ухлатиш, тезда овқатлантириш ё жим қилиш мақсадида «тез ухла, йўқса, ола бўжи сени опкетади», «овқатингни емасанг, доктор келиб писса қилади», «қулоқсиз болаларни «баба» «ҳамм» қилади»...  каби усуллардан фойдаланишарди.

Болаларни нега  қўрқитамиз?

Яширмайман, ўзим ҳам болалигимда «ола бўжи»дан яхшигина қўрқардим. Ўша сўзни эшитишим билан пана жойга бекиниб олардим. Тушлик вақтида укаларим билан ухламасак, бувимга «ола бўжи» усули яхшигина қўл келарди. Шу сўзни эшитишимиз билан тезда ухлаб қолардик. Бугун ҳам бу усуллар эскиргани йўқ. Бироқ бугун «ола бўжи»нинг таъсири кенгайганроқдай. Эндигина эсини таниб улғаяётган болажонлар кўнглида қандайдир ҳадикни сезиш мумкин. Бирон бир ишни қилмоқчи бўлса ҳам унинг ўзига зарари тегмаслигига ишонса-да, ўша ишни қилишга қўрқишади. Бордию хато қилиб қўйса, «ола бўжи» келиб олиб кетишидан ҳавотирга тушишади.

Куни кеча ўзимнинг жиянимда ҳам шундай бўлди. Боғчадан келган жиянимни эркалаб унинг меҳрига тўйиб бўлганимдан сўнг нариги хонада турган нарсамни олиб келишини сўрасам «у ёққа бир ўзим бормайман. Бизни уйда «ола бўжи»лар бор. Улар мени олиб кетиб қолишади», деб бир ўзи бормади. «Ола бўжи»дан қўрқди. Хўш, фарзандларимизни тезда ухлатиш, овқатлантириш, бирон нарсага тегинишининг олдини олиш учун ишлатаётган «таҳдидлар»имиз фарзандларимизга қандай таъсир қиляпти? Тўғри, бу «усул»лар фарзандингизни ухлатишда ёки таъқиқланган ишларни қилмаслиги учун сизга асқатаётгандир, аммо фарзандингиз писихологиясига қай даражада таъсир қиляпти?

– Агар ота-она болани қўрқитса, итоаткорликка эришиш мумкин, лекин бола психологиясида жароҳат қолади, – дейди психолог Шаҳноза Жумақулова. – Ҳар бир бола бу жараёнда жуда кўп қўрқувни бошдан кечиради, уларнинг аксарияти асоссиз. Баъзи қўрқувлар вақтинчалик, бошқалари инстинктив, асосан туғма, масалан, қоронғулик, баландликдан қўрқиш ва ҳоказо. Аммо ота-оналар томонидан қўрқитиш жараёнида пайдо бўладиган қўрқувнинг бир қанча тоифаси мавжуд.

Баъзи вазиятларда, гапириш имкони бўлмаганда жуда тез ҳаракат қилиш керак бўлади. Бунда қўрқув ёрдам берадиган ягона нарса, деб ўйлаймиз. Мавжуд бўлмаган қўрқинчли қаҳрамонларни ўйлаб топиб, ўзимиздаги тарбия масъулиятини ёвуз ажина, жаҳлдор амаки, махлуқ ва бошқаларга ўтказган бўламиз. Шунинг учун бола ажина ва йиртқич «ола бўжи»лар борлигига ишонади ва ундан қўрқади. Бироқ катталар «қўрқув болага бирон бир ножўя таъсир қилишига имкон бермайди, чегарада ушлайди», деб ўйлашади. Лекин аслида, улар болада бу «махлуқлар» қандайдир тарзда ёмон иш қилинганида дарҳол пайдо бўладиган, жазоловчи тасвирини яратади. Ҳар гал хато қилиб қўйса, улар келиб қолишидан чўчиб туради. Қарабсизки, энг кучли стресс билан бу «махлуқларни» кутишни бошлайди.

 

«Фарзандим «ола бўжи»ни бор деб ўйлайди...»

– Фарзандим яхшигина тўполончи, гапга кирмасдан тозалаб чиққан уйни бир пасда тўзғитиб чиқарди, – дейди ижтимоий тармоқ фаоли Зубайра Бобоқулова. – Уни ухлатишга, овқатлантиришга роса қийналардик. Ухламаса – «тез ухла, бўлмаса «ола бўжи» олиб кетади», овқатланмаса – «овқатингни емасанг доктор келиб укол қилади», тўполон қилса – «тўполончиларни «баба» келиб «ҳам-ҳам» қилиб кетади», дейиш орқали тинчлантирганмиз, овунтирганмиз. Фарзандим ҳам бу сўзларни эшитганда жим бўлиб ухлаб қоларди, овқатини ҳам вақтида ерди. Тўғри, бу усул бизга анча қўл келган. Аммо бугун жабрини тортяпмиз. Фарзандим мактабга чиқади. Лекин ҳали- хамон «ола бўжи» уни олиб кетишидан қўрқади. Ёшлигидан мана шундай усуллар билан уни овунтиришга, бирон нарсага тегмаслигига ҳаракат қилганмиз. Энди бўлса ёшлигидаги номини айтиб қўрқитган «амаки»лар, «баба»лар борлигига ишонади. Уни ўзимизга итаоткор қилишимиз учун фойдаланган «таҳдид»ларимиз сабаб фарзандим бугун кўп нарсадан қўрқадиган бўлиб қолган.

– Фарзандим ёшлигида унга нисбатан ишлатаётган ёлғонларимизни англамасди, «ола бўжи»ларга ишонарди, – дейди Зулхумор АВЛОҚУЛОВА. – Аммо мактаб ёшига етгач, бизнинг ҳар қандай гапларимизга шубҳа билан қарайдиган, қоронғуликдан қўрқадиган бўлиб қолган. Ҳатто бирон ишни бошлаётганда ҳам қатъий қарор қабул қилолмайди. Юзаки нарсаларга ҳам қаттиқ стрессга тушиб қолади.  

Ота-оналаримиз ва олдинги авлодларимиздан мерос бўлиб қолган бу одат ҳамон давом этиб келмоқда. Фарзандларимиз кичиклик вақтида уларга нисбатан ишлатилаётган ёлғонларимизни тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун айтганларимизни қилади. Аммо улғаявергач, ёшлигида унга нисбатан ишлатилган усуллар ёлғон эканини фаҳмлайди ва катталар улар учун ёлғончига айланиб қолади. Шу тариқа «катталар ёлғон ишлатишаркан, биз ҳам ишлатсак бўлаверар экан-да», дейишига, кейинчалик эса уларнинг барча сўзларига ишонмай улғайишига сабаб бўлади. Бу эса бола тарбияси учун жуда ачинарли ҳолатдир.

 

«Таҳдид»ларнинг сезилмас таҳдиди

Бугунги кунда ёш оилаларнинг деярли барчасида фарзандларига нисбатан «ола бўжи», «баба» каби «таҳдид»лар бўлиб туради. Аммо қўрқитишнинг асосий мақсади деярли ҳеч қачон амалга оширилмайди. Яъни бола ўзи англаган ҳолда ўзининг ахлоқини тузатиб, ёмон хулқ-атворини тўғрилаб қўймайди. Айни бундай қўрқитилган пайтда бола ҳис қилаётган нарса бу – қўрқув гирдоби бўлади.

Бу қўрқув нафақат бирор нарсага эътибор қаратишга тўсқинлик қилади, балки яширин хавфларни ҳам олиб келади. Ота-оналарнинг яна бир кенг тарқалган нотўғри тушунчаси – қўрқув болани ўзини-ўзи бошқаришга ўргатади, деб ўйлашади. Аслида эса, қўрқув ҳолатида бола амалда ҳеч нарсани ўргана олмайди. У шунчаки қўрққани учунгина ота-онаси ёки катталарнинг гапларига кўнади.

Қўрқув натижасида психологик шикастланишдан ташқари, бола бир қатор яширин касаллик комплексларини ҳам олади. Бу унинг кейинги ривожланишини сезиларли даражада мураккаблаштириб, ҳатто балоғат ёшида ҳам ўқиш ва ишдаги муваффақиятига таъсир қилар экан. Бундан ташқари атрофдагиларга нисбатан ишончсизлик ҳисси ортади. Биринчи навбатда, ота-оналарга, кейин эса бутун дунёга ишонмай қўяди. Қўрқув натижасида энурез, дудуқланиш, асабийлашиш ёки тирноқ тишлаш каби реакциялар (касалликлар) пайдо бўлади. Булар эса, табиийки, шундай «тарбия» методларининг ҳосиласи ҳисобланади.

 

Қўрқувни тарбиявий восита сифатида мунтазам равишда қўллаш боланинг катталар билан суҳбатдан қочиши ва журъат етишмаслигига олиб келади.

Энди ўйлаб кўринг, нега ҳозирги даврда мулоқот, нотиқлик курслари ва мотиваторларга эҳтиёж кўп? Булар бир пайтдаги қўрқув берган руҳий жароҳатнинг асоратидир.

Фарзандларимиз кичкина вақтида кўрсатма ва тақиқларни унчалик тушунмайди, хавф борлигини сезмагани учун ҳам ҳеч нарсадан тап тортишмайди. Доимий равишда қўрқитишни қурол қилиб олсак, биз болаларимизни қўрқоқ, ишончсиз, эмоцияга берилувчан қилиб тарбиялаймиз. Агар биз фарзандимиздан ўзига ишончи паст инсон пайдо бўлишини истамасак, мувозанатни ушлашни билишимиз керак бўлади.

Шундай экан, фарзандларимизни болаликдан қўрқув исканжасида қолдирмасдан, ёлғон «амаки»лар билан йўриғимизга солмасдан вояга етказсак, юқоридаги каби ҳолатлар юзага келмайди ва фарзандларимиз ҳеч қандай камчилликларсиз, қўрқув ва жароҳатларсиз вояга етади, назаримизда.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va Tabiat» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔107

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔183

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

🕔10:24, 27.10.2023 ✔192

Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 107    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 183    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 192    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 209    🕔 13:18, 06.09.2023
  • Япониялик келин

    Япониялик келин

    Бундан роппа-роса уч йил муқаддам Микако Сугаваранинг қизиқарли тақдири ҳақида газетамизда ёзган эдик. Яқинда яна унинг хонадонида меҳмон бўлдик, дилдан ўтган суҳбатимиз таассуротларини сизларга ҳам илиндик.

    ✔ 222    🕔 13:15, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар