Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Глобаллашув даврида инсон эҳтиёжлapини ҳaётгa зapap eткaзмaйдигaн шapoитлapдa қoндиpиш мacaлaлapи ўтa дoлзapб бўлиб туpибди. Булapгa нaфaқaт oзиқ-oвқaт, cув, ҳaвo, уй-жoй тaъминoтигa бўлгaн эҳтиёжлap киpaди, бaлки мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллигини caқлaш ҳaм табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Инсондаги тaбиий экoлoгиягa лoқaйд мунocaбaт ўз навбатида вужудий экoлoгиянинг бузилишигa ҳам oлиб кeлaди. Мaънaвий экoлoгия тaлaблapи вa қoнунлapини инкop этиш – axлoқий, мaдaний, пиpoвapддa интeллeктуaл тaнaззулни кeлтиpиб чиқapaди.

Экология соҳасидаги ислоҳотлар, амалга ошириладиган тизимли ва изчил амалий чора-тадбирлар ижтимоий фаол аҳоли қатламлари, биринчи навбатда халқимизнинг табиатни асраш билан боғлиқ улуғ анъана ва қадриятлари, шунингдек, маънавий меросимизга содиқлик, қонунларга ҳурмат ва итоат билан қарайдиган фуқароларни тарбиялашда муҳим омиллардан бири сифатида келажак учун пойдевор яратиб боради.

Ҳозирда бутун дунёда иқлим ўзгараяпти, янги экологик таҳдидлар, муаммолар ва инқирозлар пайдо бўлмоқда. Ҳар куни кутилмаган хавф-хатар ва таҳдидлар юзага келяпти. Бугунги зиддиятли жараёнлар, иқтисодий қарама-қаршиликлар қачон ва нима билан тугашини башорат ҳам қилиб бўлмайди. Бугун дунёдаги глобал муаммолар табиат бойликлардан экологик омиллар ҳисобга олинмаган ҳолда фойдаланиш натижасида юзага келмоқда. Ҳатто айрим давлатларнинг дунё харитасида қолиш-қолмаслиги савол остида қолаётгани ҳам сир эмас. Жаҳондаги қарийб 100 миллион одам ўз ҳаётини сақлаш учун бошқа юртларда бошпана излаб юргани, озиқ-овқат етишмаслиги, энергия ресурслари тақчиллиги, пандемия каби глобал муаммолар ривожланган давлатлар аҳолисини ҳам жиддий ўйлантирмоқдаки, буларнинг бари бизга ҳам таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмас.

Бугун мамлакатимиз ҳар жиҳатдан йирик давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2030 йилга бориб 40 миллионга, 2050 йилда 50 миллионга етиши кутиляпти. Бугун жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб қулай шароитларни яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.

Маърифатпарвар олимлар жамиятимизда ҳозирги кунда экологик сиёсатнинг ҳал қилиниши тобора мураккаблашиб ва муаммолар ортиб бораётгани бизнинг ички экологик маънавиятимиздадир, деган фикрни эътироф этишади. Уни биз миллий маънавий меросларимизга, қадриятларимизга назар ташлаганимизда кўплаб учратамиз.

Экология соҳасидаги ислоҳотлар, амалга ошириладиган тизимли ва изчил амалий чора-тадбирлар ижтимоий фаол аҳоли қатламлари, биринчи навбатда халқимизнинг табиатни асраш билан боғлиқ улуғ анъана ва қадриятлари, шунингдек, маънавий меросимизга содиқлик, қонунларга ҳурмат ва итоат билан қарайдиган фуқароларни тарбиялашда муҳим омиллардан бири сифатида келажак учун пойдевор яратиб боради.

Таъкидлаш лозимки, оилада экологик тарбиянинг самарали тизимини яратиш – энг муҳим вазифалардан бири. Ҳар биримиз экологик билим, экологик маданиятни, аввало, ўз остонамиздан, ўз оиламиздан бошлаган ҳолда ёшларимизни келажакка, атроф-муҳитга, ўсимлик оламига ва қолаверса, ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашимиз зарур.

Айни чоғда табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда оила инс­титути имкониятларидан талаб даражасида фойдаланилмаяпти. Хусусан, оилада экологик тарбияни илмий асосланган ҳолда, самарали ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари ҳам етарли эмас. Оила бола туғилган биринчи кундан бошлаб унга тарбиявий таъсир кўрсатади. Ғамхўрлик ва овқатланиш усуллари, умумий режим, онанинг чақалоққа муносабати – буларнинг барчаси боланинг дастлабки одатларини шакллантиради, унинг кейинги хатти-ҳаракати ҳам кўп жиҳатдан ота-онага боғлиқ бўлади.

Оилавий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бўлган экологик тарбия ёшларни ҳар томонлама камол топтириш ва уни фаол ҳаётга тайёрлаш учун кенг имкониятга эга. Бу ишлар болаларнинг қизиқишларига мувофиқ тарзда ота-оналар томонидан ташкил килинади. Оилалардаги экологик тарбия болаларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган фаолият тури бўлиб, болаларда табиат ва атроф-муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиради.

Замонавий олам шундай даврни бошдан ўтказяптики, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва тарбиялаш нафақат таълим фаолиятида, балки оила интитутида ҳам долзарб йўналишлардан бирига айланди. Болаларда экологик онг ва тушунчалар қанчалик кичик ёшдан оилада шаклланса, бундай тарбия шунчалик катта самара беради. Шунинг учун ушбу жараённи илмий ташкил қилиш масалалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши зарур.

Оиладаги экологик тарбия – инсонни ҳаётга қадам қўйган вақтдан бошлаб, бутун умри давомида табиатдан онгли равишда фойдаланиш, болаларда она табиатга ҳурмат ва эътибор билан қарайдиган, табиий бойликларини кўпайтириш ҳис-туйғуларини тарбиялаш, боғ-роғлар, гулзорлар ташкил қилишга ундаш, уларда меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ва яхши хислатларни уйғотишдан иборат.

Оилаларда экологик тарбиялашнинг бошқа тарбия турларидан фарқли, ўзига хос жиҳатлари болаларни табиат бойликларини авайлаб-­асрашга ва кўпайтиришга интилишини оширади ҳамда табиатни муҳофаза килишга ўргатиб борилади. Боиси, инсоннинг табиат, келажакка муносабати шу даврдан бошланади. Оилада болаларни табиатни асрашга ўргатишни ҳар бир инсон табиатнинг бир бўлаги эканини англатишдан бошлаш лозим.

Шунда болалар табиатни асраш, аввало, ўзимизни ва яқинларимизни асраш, деган фикрга келишади, шунга амал қилишади.

Оиладаги экологик тарбия инсоннинг бутун ҳаётини қамраб оладиган яхлит тизим. Унинг мақсади инсоннинг табиат билан бирлиги ғоясига ва табиатдан фойдаланишга ёки ҳатто уни сақлаб қолишгагина эмас, балки ўзининг экологик дунёқараши ва экологик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган. Экологик тарбиянинг ўзига хос хусусияти боланинг табиат объектлари билан бевосита алоқаси, табиат билан «жонли» мулоқоти, кузатиш ва уларга ғамхўрлик қилиш бўйича амалий фаолиятдир.

Бола табиатга оид илк тушунчалар билан оилада танишади. У бу табиатнинг бир қисми эканини ва сайёрамизда содир бўлаётган деярли ҳамма нарса учун одамлар жавобгарлигини англай бошлайди. Шу тарзда бола атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишни ўрганиши керак. Бу мақсад ва вазифалар оилада экологик тарбия доирасида аниқ амалга оширилади. Экологик тарбия нафақат табиатни муҳофаза қилиш истагини шакллантиради, балки болада ахлоқий асосларни ҳам яратади. Дунё ва унда содир бўлаётган жараёнлар ҳақидаги тасаввурларини ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.

Жорий йилда «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти томонидан «Оилаларда «Яшил макон» ғояси асосида экологик соғлом муҳитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзуида социологик тадқиқот ўтказилди. Натижалар бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар анчагина эканидан далолат беради. Хусусан, тадқиқотдаги «Таълим-тарбия масалаларида фарзандларингизга экологик тарбия тўғрисида ҳам насиҳат ва маслаҳатлар берасизми?» деган саволга 52,3 фоиз респондент ижобий жавоб беришган. Сўровнома иштирокчиларининг 16,2 фоизи фарзандларининг экологик тарбиясини асосан боғча ва мактаб масъулиятига ташлаб қў­йишганини билдиришган. 8 фоиз иштирокчи «маслаҳат бериш учун ўзимизнинг экологик билимларимиз етарли эмас», деб фикр билдиришган. Ажабланарлиси, жавоблар орасида «бу хусусда ўйлаб кўрмаганман» (3,2 фоиз) ва «жавоб беришга қийналаман» (2,4 фоиз) деган жавоблар ҳам мавжуд.

Замонавий жамият ҳаётининг муҳим шарти бу аҳолининг, хусусан ёшларнинг юксак экологик онги ва экологик маданиятга эга бўлишидир. Бундай шароитда оиладаги экологик тарбияни ривожлантиришга эҳтиёж ортиб боради. Бунга болаларда инсоннинг атроф-муҳит билан, одамлар билан, ўзи билан уйғун муносабатда бўлишга қаратилган дунёқарашини шакллантириш билангина эришилади. Экологик саводхонликни шакллантириш ва экологик тарбия мактабгача ёшдан бошланиши керак. Баъзилар бу чора эрта деб ўйлашлари мумкин, аммо ривожланиш психологияси бизга 5-6 ёшни айнан бола ўрганишга энг мойил бўлган ёш деб айтади. Бу давр жуда муҳим бўлиб, болада ўзига ва унинг атрофидаги дунёга муносабатни ривож­лантиради.

Жамиятда экологик мувозанатни таъминлай олсаккина, адолатли, ҳуқуқий, демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо эта оламиз. Бунда инсонларда экологик маданиятни ривожлантириш узлуксиз давом этадиган жараён эканини инобатга олиб, экологик маданиятни ривожлантириш тарихи, келажак авлодларда уни тараққий эттиришни илмий-назарий таҳлил қилиниши зарур. Қолаверса, таълим тизимининг ҳар бир бўғинида экологик маданиятни ривожлантириш аҳоли турмуш даражасини юксалтириш имкониятини оширади. Бугунги кунда дунё миқёсида экологик вазият жиддий тус олганини эътиборга олсак, ҳар бир инсонда табиат билан муносабатга киришишда, уни сақлашга ва келажак авлодга етказишга бўлган масъуллик ҳиссини ошириш зарур, бунда таълим жараёнида ота-боболаримизнинг тажрибаларидан, муқаддас ислом динимизда илгари сурилган ғоялардан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

 

Нодира ЭГАМБЕРДИЕВА,

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔174

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Эрта турмушнинг  олди олинди

Эрта турмушнинг олди олинди

🕔17:16, 12.07.2024 ✔294

Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Батафсил
Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔475

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 174    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 294    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 475    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 495    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 616    🕔 17:36, 23.11.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар