Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Еттинчи синфда унаштирув

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Еттинчи синфда  унаштирув

Яқинда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманинидаги 7-синф ўқувчи қизнинг унаштирилгани ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг муҳокамасига, кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ҳали мавзу совуб улгурмаган бир вақтда ижтимоий тармоқларда яна бир нечта вояга етмаган қизларнинг унаштируви бўлаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу эса жамоатчилик томонидан жуда оғриқли қабул қилинди. Аммо  Кўкдала туманидаги 7-синфда ўқийдиган қизнинг унаштирилгани ҳақидаги видеолавҳага Болалар омбудсмани томонидан «туғилган кун тадбири», дея изоҳ берилгани муҳокамаларни янада кучайтириб юборди.

Оилавий ажрашишлар кўпроқ ёш оилалар ҳиссасига тўғри келаётгани ҳеч кимга сир эмас. 2018 йилда 32,3 мингта, 2019 йилда 31,4 мингта, 2020 йилда 28,2 мингта, 2021 йилда 39,3 мингта никоҳдан ажралиш қайд этилган бўлса, оиласи бузилаётганларнинг асосий қисмини ёш жуфтликлар ташкил этади. 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 40 минг 200 та оилавий ажрашиш­лар қайд этилган. Оила қурганига беш йил тўлмаган оилалар ўртасидаги ажримлар эса 17 минг 628 та (44 фоиз)ни ташкил этган.

Жамият ҳақида қайғурадиган одам борки, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ажрашишларни камайтириш ва оилавий низоларнинг олдини олиш ҳақида қайғурмоқда. Ҳатто оммавий ахборот васиталарида ҳам ёш оилалар ўртасида ажрашишлар кўпайиб бораётгани, бунинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида бот-бот чиқишлар қилинмоқда. Лекин юқоридагидек ҳолатлар дард устига чипқон бўлмоқда.

Буларни-ку бир четга суриб туринг. Бўлиб ўтган воқеаларга Болалар омбусдмани жуда юзаки қарагани, ҳолатни яхши ўрганмагани яра устига туз сепгандек бўлди. Ахир, улар мана шундай масалаларга жиддийроқ қараши, жамиятда бундай ҳолатларнинг олдини олиши керак эмасми?.. Уларнинг ҳолатга оддийгина «туғилган кун», дея баҳо бериши эса жамоатчиликнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлди-ку.

Ахир, ўзингиз бир ўйлаб кўринг, туғилган куни бўлаётган қиз ҳеч уялиб, қариндошларидан ҳижолат бўлиб ўтирадими? Туғилган кунида яйраб, қариндошлар даврасида бамайлихотир ўтирмайдими? Тўғри, қариндошлар ўртасида ҳамон никоҳлар қайд этилиши учраб турибди. Аммо видео тасвирдаги аёл қизнинг аммаси, холаси бўлган тақдирда ҳам ажабланмаймиз. Балки аммасидир, балки холасидир. Лекин қайси хола ёки амма жиянига туғилган кунда тилла тақинчоқ тақади? Воқеага реал қарайдиган бўлсак, фақат бўлажак келиннинг бўйнига, қулоғига, қўлига тилла тақиш мумкин. Тўғри, жиянига жуда қиммат совға берадиган амма, хола, оналар бор... Урф-одатларга кўра тилла асосан унаштирилаётган қизга тақилади!

Шу ўринда яна бир савол туғилади: қиз нега тилла таққан қариндошига (балки мутлақо бегона) қўлини кўксига қўйиб миннатдорлик кўрсатди? Яна реал ҳаётга қайтайлик. Қиз ўз қариндоши олдида нега бунчалик ғайритабиий равишда уялиб, ҳижолат бўлиб туриши керак? Кимнинг қизи уйда ота-онасию, амма-холасининг олдида қўлини кўксига қўйиб мулозамат қилади? Фақат келин қайнона ва куёвга, унинг қариндош-уруғларига қўлини кўксига қўйиб тавозе кўрсатади.

Тармоқларда тарқалган ва «туғилган кун» дея талқин қилинаётган видеода айтилган тилакларга қулоқ тутадиган бўлсак, видео сўнггида аёллар қизга нега «қўша қари», дейишмоқда?

Оила қурганларга ёки турмуш қураётган қиз-йигитга айтилмайдими бу каби тилаклар?

Исбот, далил тўлиб ётган бўлса-да, ҳатто экспертлар нари турсин, оддий одамлар ҳам буни унаштирув маросими эканини пайқаб турган пайтда ушбу ҳолатни «туғилган кун» дея хаспўшлашнинг нима кераги бор?..

 

Жамоатчилик нима дейди?

– Вояга етмаган қизларнинг мажбуран турмушга бериб юборилиши масаласи кўтариларкан, кўп маълумотлар вазият республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оғир эканини кўрсатмоқда. Фарзандини 7-8-синф­лигида «загс»сиз турмушга бераётганлар, 9-синфга чиқмай эса, фарзандли бўлган қизлар ҳақида даҳшатли маълумотлар етарли. Никоҳ гувоҳномаси бўлмагандан кейин уларнинг баъзилари фарзандини ҳатто уйда, яширинча дунёга келтирмоқда. Масъуллар қоғоздаги ҳисоботлардан бош кўтариб атрофга ҳам бундай қараб қўйи­ши керак. Вазият яна муаммоли тус ола бошлаганини тан оладиган ва унга қарши курашни қайта бошлайдиган вақт етди. Мактаб ўқувчиларини тўйдан олдинги тиббий текширувдан ким ўтказяпти, нега тўйга йўл қўйиб бериляпти, нега ўқитувчи, директорларнинг ўзи ўша тўйларга бориб ош еб, кўйлак кийиб қайтмоқда, никоҳ ўқиган ким, маҳаллаларда аҳвол оғир бўлса, ҳокимлик ва ёшлар сиёсатига масъул бошқа органлар нега ўша вазиятни тартибга келтиролмаяпти, буларнинг ҳаммаси жиддий текширилиши керак, – деб ёзади ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида журналист Илёс Сафаров.

– Шу видеони кўриб баъзи англашилмовчиликларни аниқламоқчиман. Аввало видеода бирон марта туғилган кун деган ибора ишлатилмади. Бирон марта! Нима учун туғилган кунда, мактабни аъло баҳоларга ўқи, келажакда бирор касбни эгалла, ана борингки, шифокор бўл, дейилмади, айнан бахтли бўл деб тилак билдирилди. Бахтли бўл деган тилак фақат тўй ёки унаштирувда айтилади. Ёки бирортангиз фарзандингиз – 7-синфда ўқийдиган қизингизга «бахтли бўл», деб тилак билдирасизми? Тўғри ич-ичингиздан хоҳлайсиз, аммо қизалоққа бу гапни айтмайсиз. Мактабни битирган қизга айтсангиз ҳам ярашарди. Туғилган кунинг билан табриклайман, деб айтишга нима монелик қилди? Яна қайтариб айтаман: бирон марта туғилган кун ҳақида гап бўлгани йўқ, – деб ёзади журналист Барно Султонова.

 

Лойқа сув тинганидан сўнг

Бизни ажаблантирадиган яна бир ҳолат жамоатчиликнинг эътирозлари кучайиб кетмагунча на бир мутасадди, на бир хотин-қизлар қўмитаси, на бир мактаб ва мактабгача таълим тизими кўриниш берди. Ҳамма пана-панада нима бўлар экан, деган ўйда жимгина кутишди.

Хайриятки, Қашқадарёда бўлиб ўтган ҳолат юзасидан вилоят ҳокими Муроджон Азимов эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди ва юқоридаги ҳолатларга муносабат билдирди. Аммо қолган ташкилоту мутасаддилар ҳамон жим.

Юқоридаги маълумотлардан кўпчилик хабардор, тегишли жавобгарлик ҳам белгиланган. Лекин негадир бу чоралар вазиятни яхшиламаяпти. Масъуллар эса кўриб кўрмасликка олишга, воқеаларни яширишга ҳаракат қилишаётгандек. Бунинг бадалини эса болалиги ўғриланган, истаклари оёқ ости қилинган, нима бўлаётганини тушунишга ҳам қодир бўлмаган ёш қизалоқлар тўлаяпти.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔103

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔179

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

🕔10:24, 27.10.2023 ✔189

Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 103    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 179    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 189    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 207    🕔 13:18, 06.09.2023
  • Япониялик келин

    Япониялик келин

    Бундан роппа-роса уч йил муқаддам Микако Сугаваранинг қизиқарли тақдири ҳақида газетамизда ёзган эдик. Яқинда яна унинг хонадонида меҳмон бўлдик, дилдан ўтган суҳбатимиз таассуротларини сизларга ҳам илиндик.

    ✔ 222    🕔 13:15, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар