Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Савоб олмоқчимисиз дарахт экинг, соғлом бўлмоқчимисиз дарахт экинг, нима қилсангиз қилинг дарахт экинг

Биз бу мавзу ҳақида хўп ва кўп гапирдик, тинмай ёздик, жойи келса жаҳл қилдик, жойи келса насиҳат айтдик. Элнинг олди кайвонилари ҳам бу мавзуга чуқур ёндашди, зиёли борки дархтни кесма деб ёзгани-ёзган. Қанчадир миллионлар ниҳолларни экдик (ҳозир сонини аниқ келтирмадим, шундоғам бу ҳақида кўп ёзилди), ярмини қоғозларга «қадаб» қўя қолдик.

Савоб олмоқчимисиз дарахт экинг, соғлом бўлмоқчимисиз дарахт экинг, нима қилсангиз қилинг дарахт экинг

Аммо шу билан тўхтаганимиз йўқ,  экаверамиз, қуритаверамиз, экаверамиз яна қуритаверамиз. Кўчат экишдан осони бор эканми? Ерни ковлайсан суқасан, сув қуйсанг қуясан, қуймасанг ҳам кўкараверади, муҳими сен топшириқни бажардингми бажардинг. (Ҳеч бўлмаса ниҳолни экаётганингни расми борку, виждонингни тинчлантиришга шунинг ўзи етади. Агар бўлса ўша виждон деганлари). Кўчатни экамиз аммо суғоришга келганда ҳаммамизнинг дангаса томиримиз исён қилиб қолади. Шундоқ уйимизнинг ёнидаги кўча бошига экилган қанчадан-қанча кўчатларга бир челак сув қуйи қўйишга ярамаймиз. Лекин бир дарахт кесилса, ижтимоий тармоқларни бошга кўтаришга уста бўб қолдик. (Аммо ўзимиз бирор кўчатни суғорганимиз эсимизда борми?) Майлида пиар ҳам яхши нарса. Ахир экдикми экдик, буёғи бизнинг «праблемамиз» эмаску. Янаги йил яна эк деган буйруқ бўлса, яна экаверамизда. Ниҳоллар учун сарфланаётган миллиардлаб пулларни бизнинг чўнтагимиздан кетмаяпти деб ўйлаймиз. Аммо бу фикримиз хато эканлигини бир ўйлаб кўрмаймиз. Биламан, яна ёзиб-ёзиб, гапириб-гапириб қолавераман. Бироқ ичимда сақлолмайман. Ахир мен ҳам сизга ўхшайман. Ёзмасам, айтмасам виждоним тинчланмайди.

Йўл бўйлаб кетавераман, кўчанинг икки чети яккам-дуккам кўкарган, 3/2 қисми қуриган ўтган мавсумда экилган кўчатлар, ичим ёнади. Менинг, сизнинг, халқимизнинг чўтагидан солиқ сифатида тўланган ва шу ниҳолларга ҳам сарфланган миллиардларга ачинаман. Бу тарзда ҳали бери «Яшил маконда» яшашимга тўғриси ишона олмайман. Буни ҳатто орзу қилишга қўрқаман. Юрагим сиқилади, ахир бир ўзим нима қила олишим мумкин? Фақат ёза оламан холос, ёки 5 та арчани олиб келиб «дом»имнинг олдидаги товуқнинг катагидек жойга экиб, парвариш қилиб, катта иш қилгандек мақтаниб, қувониб юравераман.

Мен бу гапларни нега ёзяпман, чунки шунча миллиардларга, шунча меҳнатга, шу иш учун миллионлаб ўзининг қимматли ресурсидан воз кечган инсонларнинг вақтига, қолаверса, экилганда балким ичидан қувониб дарахтга айланаман деган, бироқ саратонда бир томчи сувга зор бўлиб жизғанак бўлган ниҳолларга ичим ачийди.

Дарҳақиқиат, юқоридаги катта лойиҳа «Яшил макон» юртимизнинг обод бўлиши, экологик тоза ҳудудга айланиши учун, албатта, ўз ҳиссасини қўшмай қолмайди. Аммо соҳани янада ривожлантириш ва бу борада керак бўлса хорижий тажрибани ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлармиди?

 Мисол учун Нью-Йоркда ҳар бир дарахт алоҳида ёрлиқ тайёрланади ва у орқали дарахт тўла назорат қилинади. Нью­Йоркдаги барча дарахт харитага киритилган ва уларнинг иқтисодий фойдаси ҳисоблаб чиқилган. Ҳар бир дарахтнинг ўз рақами ва интернетда саҳифаси бор. Дарахт тури, сурати, тана диаметри ва аниқ координаталари кўрсатилган. Агар юртимизда ҳам шу тажриба қўлланса, ўзбошимчалик билан дарахтларни кесишга чек қўйиларди.

Далиллар шуни кўрсатяптики, ҳаво ифлосланишига дучор бўлиш, айниқса, шаҳарларда, нафас олиш касалликларига мойилликни ошираради. 

Албатта, расмий маълумотлар бериб буни чексиз инкор қилишга устамиз.  Лекин Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси ушбу кўрсаткич қайд этиладиган барча шаҳарларнинг энг ифлосларидан бири эканлигини биламиз. Кун бўйи ўзгариб турадиган бу кўрсаткичда, Тошкент (бошқа шаҳарларимизда йўқ кўрсаткич) доимо юқори ўринларни банд этган бўлади.

Ҳаво ифлосланишига яна ўша сабаб: дарахтларнинг тинимсиз кесилиши (ҳеч қандай ечими йўқ муаммо экан), яшил парк ҳудудларининг қисқартирилиши, серқатнов автомобиль йўлларнинг кенгайиши, жамоат транспортининг ривожланмаслиги, заводлардан ҳавога чиқарилаётган чиқиндиларнинг кўплиги ва ҳоказолар.

Хуллас, дарахтни кесмайлик ва кестирмайлик деб яна қанча бонг уриш керак, бунисини билмаймиз. Аммо шунга аминмизки, ҳар бир кесилган дарахт бу қайсидир бир инсоннинг ҳаёти маълум даражада қисқарди дегани. Демак, дарахтни кесиш ва кестиришни бемалол инсон ҳаётига тажовуз деб баҳолаш мумкин бизнингча.

— Мен  бир  нарсага ҳайронман: асрлик дарахтларни кесиб, уйлар қурамиз. Яъни, кислородини том маънода олиб қўйиб, одамларга  «яхшилик» қилишади. Азиз бузғунчилар, бир нарсани ёдда  тутинг — бир йил ичида уй қуриш мумкин, лекин одамларга фойда келтирадиган тирик дарахт йиллар давомида, аниқроғи 50-60-70 йил кетма-кет ўстирилиши керак, — дейди дарахт ва буталар бўйича мутахассис, академик Русанов номидаги  Ботаника боғининг дендрологи Атиргул Холмурзаева. — Эсингизда бўлса, аввалги йилларда меъёр 1 кишига 50-60 квадрат метр яшил майдонни ташкил қилган. Бу собиқ иттифоқ стандарти эди.  Аммо бизнинг жазирама шароитида Ўзбекистонда меъёр қандай бўлиши кераклигини биласизми? 1 киши учун 100-200  квадрат метр яшил майдон талаб қилинади! Айни пайтдаги ҳолатчи?

— Бузғунчилар,  бир  ўйлаб кўрингчи, нега боболаримиз  эман ва чинор, шумтол ва заранг экишган? Чунки бу дарахтлар узоқ вақт яшайди, ҳавони тозалайди, катта бўлади ва иссиқ кунларда соя қилади, шунингдек тўфонлардан ҳимоя қилади, саломатликни сақлашга ёрдам беради. Чинор барглари сувни буғлантиради ва ер ости сувларини меъёрлаштиради, дея давом этади сўзида Атиргул опа.  — Ҳозирда эса  чинор ва бошқа дарахтлар кесилмоқда, бунинг  оқибатида  ер ости сувлари кўтарила бошлади ва сувни буғлашнинг  имкони қолмади …Кимдир  «Биз кесаётган бўлсакда, ўрнига  экаяпмиз!», — дейиши мумкин. Эҳтимол, экаётгандирсиз.  Лекин  эккан дарахтнинг тақдирига бефарқсиз.  Ҳеч бўлмаганида дастлабки  йилда дарахтни парваришлар  керак,  тагини  ағдариб туриш,  бегона ўтларни олиб ташлаш,  озуқлантириш  лозим.   Чилла пайтида ҳафтасига 1-2  марта емас,  энг камида 3  маротаба суғориш керак. Натижада  100 та кўчат экиладиган  бўлса,  шундан  бор-йўғи 50 таси ўсиб  кетиши  мумкин, — дея куйиниб сўзлаганда мутахассис қанчалар ҳақлигини тушунамиз.

Бундан ташқари, шаҳарда парк (урбан парк) деганда аслида табиат, дарахтли, кўкаламзор сокин ҳудуд тушунилиши керак. Аммо  бугунги кунда  парк деса фақат иншоот  мисол учун (Magic City)  тушунилади.

Дарахтлар ва янги экилган ниҳолларни сақлаб қолиш ва уларнинг парваришини назорат қилишда Берлин тажрибаси ҳам жуда самарали. Бу ҳақида Яшил бурчак телеграм каналида ўқигандим.

 Берлин  аҳолиси дарахтларни қарамоғига олиши ва парвариш қилишлари учун онлайн сервис йўлга қўйилган. Одамлар исталган кўчадаги дарахтни суғориб, рақамли платформада қачон ва қанча сув ишлатилганлигини кўрсатишади. Сервис ҳар сафар суғорилган дарахт эҳтиёжларини қайта ҳисоблаб, манбага жойлаштиради.

Иқлим ўзгариши сабабли Берлинда йиллик ўртача ҳарорат ошиб бормоқда. Ободонлаштириш ҳизматлари дарахтларни парваришлашга етарли вақт ажрата олмаётганилиги сабабли, CityLAB Berlin компанияси юқоридаги ечимни таклиф этган.

Интерактив харитада Берлин кўчаларидаги деярли барча дарахтлар кўрсатилган (жами қамров 94%). Харитада маълум бир дарахтни белгилаб, дарахтнинг ёши ва об-ҳаво шароитига қараб қанча сув кераклигини билиб олишингиз мумкин. Платформа миллий метеорология хизмати серверидан сўнгги маълумотларни олиш имконига эга.

Сервисда рўйхатдан ўтмасдан ҳам дарахтларни суғоришингиз ва маълумотларни киритишингиз мумкин. Лекин фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар маълум бир дарахтни ўз қарамоғига олиши мумкин. Шу тариқа шаҳар аҳолиси 5 мингдан ортиқ дарахтни парваришлаб ўз қармоғига олишган.

Ўзбекистон шаҳарларидаги дарахтларни параваришлаш ва уларни суғоришга кўнгиллилар ва экофаолларни ҳам шу тариқа жалб қилиш мумкин.

Бундан ташқари, шунга ўхшаган сервисни жорий қилиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни киритиб, доимий мониторинг қилиш имконини яратиш ва янги экилган ниҳолларни сувсиз қуриб битишдан сақлаб қолиш мумкин бўларди бизнингча.

Хулоса қиладиган бўлсак, оддий ҳақиқатни англасак бўлгани : дарахтлар кесилса, экотизим бузилади, ер ости сувлари кўтарилади, шунинг учун намлик юзага келади, бошқа ўсимликларнинг илдизлари чирийди,  ертўла ва метрода сув сизади, карбонат ангидридни кислородга айлантирадиган барглар йўқолади, шамол ва чангни ушлайдиган ҳеч нарса қолмайди ва натижада нафас олиш касалликлари пайдо бўлади ёки авж олади. Бу менинг эмас мутахассисларнинг бир неча йиллик тадқиқотлари асосида келган хулосаларидир.

Саратон. Қуёш жизғанак қилиб бошингиздан уриб турибди. Бир қултум сувга зор бўлиб турганингизда кимдир сизга бир идиш сув берди. Қанчалар хурсанд бўласиз, кўзингизга ўша сизга сув берган инсон камида Хизр бўлиб кўринади. Уни аниқки алқайсиз, дуо қиласиз, кўпдан-кўп ташаккурлар айтасиз. Энди сиз саратондан омон сақлаб олиб чиққан биргина тилсиз ниҳол яратгандан сизга қанчалар кўп савоб олиб берар экан-а? Буни англаш учун эса инсон унчалар ҳам даҳо бўлиши шарт эмас, оддийгина ўз номига муносиб « Ҳазрати инсон» бўла олиш керак холос.

Саида Ибодинова,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар