Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Яъни, юк ташувчилар, курьерлар хизмати сотувчи учун ҳам, олувчи учун ҳам, ниҳоятда зарур. Аммо... улар муштумзўр бўлиб чиқса-чи?! Додингизни кимга айтасиз?

Ўша куни Аброр Нодиров (исм-шарифлар ўзгартирилган)  пойтахтимизнинг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган “Story Mir” қурилиш моллари бозорига ишлагани чиққанида кимдир уни дўппослаб уриши, иш судгача боришини хаёлига келтирибдими, дейсиз.

Судланувчи Ҳаким Йўлдошев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,  2014 йилдан бери “Stroy Mir” қурилиш бозорида курьер бўлиб ишлаб келишини, яъни бозордаги дўконларга фирмалардан керакли қурилиш молларини олиб етказиб бериш билан шуғулланишини, шу сабабли деярли кунора бозорга бориб туришини айтди. Судланувчи бозорда унинг акаси ҳам юк машинасида юк ташиш фаолияти билан шуғулланишини айтди.

Гап шундаки, воқеа содир бўлган куни Ҳаким бозорда жиянининг дўкони ёнида турган бўлади. Бир  доимий мижоз келиб жиянининг дўконидан 2 дона панел маҳсулотини олади. Одатда, жиянининг дўкони бўлганлиги учун у мижозларига юкини етказиб беришни акасига топширар эди.

Суд мажлисида Ҳаким ўша мижоз дўконнинг доимий мижозлардан бири бўлиб, акаси кўпинча юкларини олиб бориб берганлигини, шунинг учун шу сафар ҳам унинг юкларини акаси олиб боришини ўйлаб турганида ўртага бошқа одам келиб қўшилганини, оқибатда жанжал чиққанини айтди.

Жабрланувчи мижознинг олдига келиб, унинг юкларини олиб бориб беришини айтиб, хизмат ҳақини келиша бошлайди. Мижоз унга 50 минг сўм беришини айтади. Юк ташувчи эса, 80 минг сўм сўрайди. Лекин жабрланувчи мижоз айтган нархга бошқа юк ташувчини гаплашиб беришини айтиб, яна бир шериги бўлган юк ташувчини чақиради. Шунда воқеани кузатиб турган Салимнинг бундан жаҳли чиқади. Кейин Аброр аканинг ёнига бориб нега унинг ишларига арлашаётганини сўрайди. Шунда уларнинг ўрталарида келишмовчилик юзага келади. Даханаки жанг жанжалга айланиб кетади. Жанжалга Салим Йўлдошев ҳам аралашади.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди сайёр очиқ суд мажлисида жабрланувчи ва айбдорлар ва уларнинг қонуний вакиллари, гувоҳлар  иштирокида жиноят ишини кўриб чиқди.

Жиноят иши жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бузиш, безорилик дея тавсифланди. Судда айбдорларнинг кўрсатувига кўра, улар ўша куни Аброрни уриб-тепиб, дўппослаб, жабрланувчининг соғлиғи қисқа муддатли бузилишига олиб келган шикаст етказишгани маълум бўлди.

Бозорда норасмий юк ташувчи бўлиб ишловчи айбдорлар суд мажлисида қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиришди. Жабрланувчи эса, шифохонада 10 кун даволанганлигини, ўша куни уриб-тепишлар натижасида жигари ҳам лат еганини айтди.  Ўша куни у жанжал чиқишини истамаганини, буни уларга тушунтирганини айтди. Муштумзўр ака-укалар эса, жанжаллашувдан кейин ҳам тинчимай, унинг орқасидан келиб яна гап талашганини, орқасидан югуриб келиб уни тепиб, ерга ағдарганлигини, йиқилганидан фойдаланиб ака-ука уни ётган жойида уриб-тепиб ташлашганлигини эслади. Муштумзўрлар жабрланувчини асосан бош томонига уришганини айтди. Жигарига ҳам тепишгани, у ерда думалаб ётгани учун уларга қаршилик қила олмаганлигини, ўша вақтда атрофда деярли ҳеч ким йўқ бўлганлигини айтди.

Узоқроқдан одамлар уларни ажратишга келгунича ака-укалар жабрланувчини тепкилаб кетишади. Атрофдагилар уларни ажратиб, жабрланувчини шифохонага жўнатади.

Суд мажлисида жабрланувчи судланувчилар даволаниши мобайнида бир неча маротаба касалхонага келиб, ундан хабар олиб турганлигини, агар хоҳласа хусусий клиникада даволатишини айтганлиги, бу вақтда аҳволи оғирлиги учун бунга рози бўлмаганлигини айтди. Бироқ у тан жароҳати олганлиги сабабли ишга ҳам чиқа олмаганлигини, кунлик топадиган даромадлари ҳам тўхтаб қолганлигини, даволаниш харажатларини укаси қоплаганлигини, шифокор унга яна 2 ой ишга чиқмасдан даволанишини айтганлигини билдирди.

Судланувчилар эса, унга ҳеч қандай моддий ёрдам бермаганлигини, фақатгина суд жараёнида унга етказилган зарар судланувчилар томонидан тўлиқ қопланганлигини, шу сабабли унинг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчиларга нисбатан енгиллик берилишини сўради.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суякларининг ёпиқ синиб, суяк бўлакларининг қониқарли туриши, бош чакка соҳаси, бурун эгар соҳаси, ўнг елка бўғими соҳаси, ўнг қўл кафт соҳаси, кўкрак қафаси ўнг томони ва ўнг тизза бўғими соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши оқибатида унинг соғлиғи қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Суд гувоҳларнинг, жабрланувчининг ва судланувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаб, суд-экспертиза хулосаси бошқа далилларни инобатга олиб, одилона ҳукм чиқарди. Судланувчилар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси иккинчи қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилдилар.

Уларнинг ҳар иккисига ҳам 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Озодликни чеклаш жазосини яшаш жойида соат 22:00 дан 6:00 га қадар ўташ белгиланди.

Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмнинг ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойлар — чойхона, кафе, бар, ресторанларга бормаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик тақиқлари қўйилди.

Мирзиёд АБИДОВ,

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔398

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔470

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔508

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 398    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 470    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 508    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 799    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 555    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар