Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

Тизимда бошланган ўзгаришлар ортидан штатлар мақбуллаштирилиши натижасида у билан хайрлашишга тўғри келди.

Эркак кишининг бекор қолишидан ёмони йўқ. Шу маънода Холтўранинг недир умид билан кун-кунора ишхонасига бош суқиб ўтишини, ўрни келса, собиқ ҳамкасбларига кўмаклашиб туришини тушуниш мумкин. Ўшандай мазмунсиз кунларнинг бирида унга бир тадбиркор йўлиқиб, гап орасида илтимос қилиши-ю унинг гўёки «ҳожатини раво қиламан» деб, қамоққа тушиши Холтўранинг етти ухлаб тушига кирмагани аниқ.

Тадбиркор – Жамшид Эшматов фаолия­тини ривожлантириш учун бўш бинога эҳтиёжи борлиги, туманнинг Хидирша маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски «Тез тиббий ёрдам» кўрсатиш иншооти кўнглидагидек жой эканини айтиб, шуни сотиб олишга йўл-йўриқ, қўлидан келса, ёрдам беришини сўрайди. Бундай хизматлар текин бўлмаслигини икки томон ҳам тушуниб турарди. Шу боис Холтўра дарров ташаббусни қўлга олди: «бўлди, шуғулланаман...»

Ўзича «шуғулланди» ҳам. Аввалига айт­дики, масала туман ҳокимлигидан эмас, вилоятда битаркан, деб. Сўнг қўшиб қўйди: «вилоят ҳокимлигида ишлайдиган бир опа бор, шу инсон бош қўшса, бинони ҳеч қандай аукцион савдосиз қўлга киритишингиз мумкин».

– «Хизмат» қанча бўлади?

– А-анча!

– Яъни?

– 15 минг, «кўки»дан.

«Хизмат» миқдорини эшитиб, тадбиркорнинг ҳуши учди: «ками йўқми?». Жавоб: «Аукцион савдосисиз олинадиган бино устида савдо қилинмайди».

Қисқаси, суҳбат қўр емади. Яна кўришиш ниятида хайрлашдилар.

Кейинги учрашув Андижоннинг машҳур Боғишамол даҳасидаги «Тандир кабоб» қаҳвахонасида бўлди. Бунгача томонлар қўнғироқлашган, телефондаги «музокаралар» наф бермай «хизмат миқдори» ўзгармай қолганди.

Кўришдилар. Ўтирилди. Ейилди-ичилди, хуллас. «Қорин тўйиб, ғам кетгач», тадбиркор айтилган пул миқдорини ёнида олиб келганини айтди.

Холтўра 15 минг АҚШ долларини олди-ю чўнтакка солишга улгурмади ҳисоб. Остонада тегишли орган ходимлари кутиб туришган экан...

...Мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судида мазмунан кўриб чиқилди. Судланувчининг айби жиноят устида қўлга олинган далилий ашёдан ташқари бошқа далиллар билан ҳам исботланди. Натижада у фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш жиноятларини содир этишда айбдор деб топилиб, қонун доирасида жазога ҳукмга қилинди.

Катта пулнинг ташвиши ҳам катта бўлади, дегани шу.

Алдамоқдан ҳам, адашмоқдан ҳам Ўзи сақласин.

Аҳмаджон НАЗИРБЕКОВ,

Андижон вилояти Жиноят ишлари бўйича

Хўжаобод туман судининг раиси

 

 




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔385

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔460

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔500

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 385    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 460    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 500    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 785    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 547    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар