Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

«УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

«УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

М.Юлдашев ўз кўрсатувида “...2020 йил 1 апрель куни тахминан соат 20:00ларда ўртоғим О.Темировга автошоҳбекатда жойлашган телефон сотиш савдо дўконда ўғирлик қилишни таклиф қилдим. У рози бўлди. 21:00 ларда мўлжалдаги савдо дўконларини олдига бордик. Дўкон олдида ва ён атрофида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, О.Темировга ташқарида қараб туришни айтдим. Ўзим савдо дўконига кириб телефон аппаратларини ўғирлаб чиқдим. Савдо дўконидан битта қоп билан битта қора рангли сумкани олиб чиқдим. О.Темиров билан уйимга келиб, телефон аппаратларни иккига тенг бўлиб олдик. 2020 йил 7 апрель куни О.Темиров билан бирга иккаламизни туман ИИБ ходимлари чақиришди. Шундан сўнг ўғирланган барча телефонларни оиламиздагилар орқали ИИБ ходимларига тақдим этдик. Савдо дўконидан телефонлар, ноутбук, телефон аксессуарларни олганман, лекин уларнинг аниқ сони ёки турини билмайман. Бироқ, ашёлар айбловдаги миқдорда эмасди. Ўғирланган нарсалар жабрланувчи томонидан сунъий равишда оширилган. Бундан ташқари, савдо дўконида ҳам телефонлар ва аксессуарлар қолган эди. Эшикни мен очганман, акфа устаси бўлганим учун уни қандай очиш мумкинлигини билганман. Ўғирланган телефон ва аксессуарлар асосан ишлатилган ҳолатда бўлиб, жами баҳоси тахминан 50-60 миллион сўмни ташкил қиларди. Уларнинг барчаси ИИБга топширилганлиги, ИИБ ходимларидан кимлар ашёларни олиб келганидан хабарим йўқ”.

Эртаси куни дўконга келган дўкончи С. Холбеков ўғирлик бўлганини кўриб дарров ИИбга хабар берди. Кейин тезкор ходимлар келгач, ўғирланган нарсалар рўйхатини сўрашганда аламидан бўлса керак ёки йўқолган нарсаларни ортиғи билан қайтариб олиши илинжида  роса “ижод” қилган.

Бу ҳолат машҳур фильмдаги Антон Щпакнинг гапларини эсга солади: “Учта портсигар, учта магнитофон, учта видеокамера, учта куртка замшдан... ҳаммаси қия бўлиб кетди”...

Ўғирлик қилган М. Юлдашев “олган телефонларим ҳаммаси ишлатилган эди” деб турибди. С. Холбеков ёзаяпти:

“Савдо дўконда мавжуд бўлган 3 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 7.000.000 сўмлик (!) “Samsung Galaxy S10+” русумли телефон, 2 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 2.300.000 сўмлик “Samsung Galaxy S-8” русумли телефон аппаратлари, 2 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 2.600.000 сўмлик “Samsung Galaxy S-9” русумли телефон аппаратлари, 3 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 3.000.000 сўмлик “Samsung Galaxy Not-8” русумли телефон аппаратлари, 3 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 2.000.000 сўмлик “Samsung Galaxy A6+” русумли телефон аппаратлари, 2 дона ҳар бирининг бозор баҳоси 1.800.000 сўмлик “Samsung Galaxy A6” русумли телефон аппаратлари... Бу рўйхат узоқ давом этади. Ҳаммаси қиммат телефонлар ва ҳаммаси 2-3 тадан. Хуллас, жами бўлиб 163.350.000 сўмлик мол-мулки ўғирланган” дея кўрсатма беради.

Йўқолган пичоқнинг сопи олтиндан бўлади, деган гап бор. Ўғирлик бўлгани рост. Лекин ҳеч ким ҳақиқий ўғирланган нарсалар ҳисоби билан қизиқмаган. Дўкончининг кўрсатмаси асос қилиб олинган.

Биринчи инстанция суди шу асосда ҳукм чиқариб, Мирзо Юлдашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланган.

Судланувчилар М.Юлдашев ва О.Темиров томонидан тақдим қилинган ўғирлик моллари суммаси ажратилиб, солидар тартибда жабрланувчи С.Холбековнинг фойдасига 121.000.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Эътибор қилаяпсизми, 42.350.000 сўм қопланган, яъни Мирзо Юлдашев томонидан ўғирланган, деб қайтарилган ашёлар шунча суммага баҳоланган. Мирзо Юлдашев ўғирлаганимиз ҳаммаси шу деб турибди. Жиноят ишида эса дўкончининг гапи билан 163.350.000 сўм кўрсатилган ва шу асосда ҳукм чиқарилган.

2021 йил 24 декабрь куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилди. Иш ҳужжатлари, айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари суд терговида батафсил ўрганиб чиқилди. Натижада, етказилган зарар, яъни ўғирланган ашёлар жабрланувчи томонидан сунъий равишда оширилгани аён бўлди. Чунки, жабрланувчи рўйхатда кўрсатган телефон аппаратларининг кирим ҳужжатларини, қачон қаердан қай тартибда олганлигини, янги-эскилигини, нархини исботлаб беролмади. Тергов органлари ва биринчи инстанция суди ҳам шу жиҳатга эътибор бермаган. 

Аппеляция инстанцияси суди кирим ҳужжатлари, телефон аппаратлари олинган манбаларни текшириб чиқди ва ҳақиқатда йўқолган ашёларни мутахассислар иштирокида 74.448.200 сўмга қайта баҳолади.

Энг қизиғи, вазият бунақа бўлиб, жабрланувчининг найранглари фош бўла бошлагач, у суд мажлисларига келмай қолди ва охир-оқибат Россия давлатига кетиб қолди. Даъвоси ҳақ бўлганда узоқларга кетармиди?

Жиноят қонунчилигига кўра, 163350000 сўм жуда кўп миқдор ҳисобланади ва бунинг учун ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан малакаланади. Биринчи инстанция суди шундай баҳолаган. 74.448.200 сўм эса “кўп миқдор” ҳисобланади. Бу эса ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмига тўғри келади.

Ўғирлик содир этилгани ҳақиқат. Жиноятга жазо муқаррар, лекин жазо жиноий қилмишга яраша бўлса адолатли бўлади.

Шундай қилиб, вазиятга одилона баҳо берган аппеляция инстанцияси ҳолатни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан қайта малакалади ва судланувчи М. Юлдашевга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қайтарилган ашёлар 32.521.800 сўмга баҳоланиб, қолган 41.926.400 сўм миқдордаги зарар солидар тартибда ундириладиган бўлди.

Демак, 9 йил эмас, 6 йил жазо, 121.000.000 сўм эмас, 41.926.400 сўм ундирилади.

Ҳулкар КЕЛДИЯРОВА,

Самарқанд вилоят судининг судьяси.

 




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔385

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔460

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔500

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 385    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 460    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 500    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 785    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 548    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар