Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Яқинда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривож­лантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда 40 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан 100 га яқин мутахассислар ва экспертларнинг иштироки ва ўзаро фикр-мулоҳаза алмашгани эса кибермуаммолар ечимини топишда амалий қадам бўлди.

Нуфузли халқаро таҳлил доираларининг маълумотларига кўра, биргина 2015 йил дунёда кибержиноятчилик оқибатида етказилган зарар 3 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Бундан қарийб етти йил олдин дунё иқтисодига шу қадар катта зарар келтира олган жиноятнинг мазкур тури йил сайин оммалашиб, янада хавфли тус олмоқда. 2021 йил давомида дунёда миллиардга яқин интернет тармоқларидаги ҳуқуқ­бузарликлар қайд этилган. Улар орқали қарийиб 60 миллионга яқин шахслар томонидан жиноят содир этилган. Илмий тахминларга кўра, 2025 йилга келиб бундай жиноят ортидан етказиладиган зарар миқдори 10,5 триллион АҚШ долларига етиши мумкин (таққослаш учун, бу кўрсаткич дунё миқёсидаги Ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 10 фоизига тенгдир).

Сўнгги йилларда ахборот технология­ларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар сони ва уларнинг натижасида етказилган зарар ҳажмининг сезиларли даражада ошиб бораётгани Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Масалан, аҳолига банк-молия соҳасида кўрсатиладиган масофавий электрон хизмат турларининг ривожланиши банк карталари билан боғлиқ фирибгарликнинг кўпайишига олиб келмоқда. Маълумотларга қараганда, 2021 йил давомида мингдан ортиқ фирибгарлик ва 1300 дан ортиқ ўғрилик банк плас­тик картасидан ноқонуний пулни ечиб олиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган ва жабрланувчиларга 12 млрд. сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бу эса хизматларни рақамлаштиришда фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлашда янги вазифаларни қўймоқда.

Хўш, бугун кибержиноятларнинг ортишига нима сабаб бўлмоқда? Аввало, кибержиноятчилик ва унинг олдини олиш борасида қонунчиликда ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги, тергов ва суд амалиётининг кибержиноятчиликнинг тарқалиш суръатларидан ортда қолиши каби халқаро камчиликларнинг  мамлакатимизда ҳам кузатилаётгани бош сабаб саналади. Бундай жиноятга қарши курашишда тегишли қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятларни фош этиш юзасидан тергов ва суд амалиёти самарадорлигини ошириш мақсадида кибержиноятларни олдини олиш, уларни тергов қилиш бўйича ягона услубий қўлланма ишлаб чиқилиши долзарб бўлиб қолмоқда. Қолаверса, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга оид ишлар бўйича Олий суд Пленуми тушунтиришларининг ишлаб чиқилиши ҳам тегишли жиноятларни квалификация қилишда муҳим аҳамиятга  эга бўлади.

Шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг замонавий ахборот технологиялари бўйича малакасини ошириш масалалари ҳам алоҳида эътибор талаб қилади.

Банк-молия тизимида кечаётган ўзгаришлар крипто-активларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шу мақсадда Фуқаролик кодекси ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш масаласини ҳам назардан четда қолдирмаслик зарур. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган амалий ҳаракатлар тизимлилигини таъминлашда илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тегишли илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, мунтазам социологик сўровлар ўтказилиши ҳам муҳимдир.

Унда ҳозирги кунда кўп учраётган кибержиноятлар – киберқароқчилик (интернет тармоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузиш), виртуал макондаги безорилик (кибербуллинг), фойдаланилиши чекланган электрон ахборот ресурсларини ноқонуний тарқатиш, ахборот коммуникациялари ва ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, интернет тармоғида ахборот тарқатиш қоидаларини бузиш кабилар киради. Бунинг ортидан фуқаролар кўпроқ азият чекади. Айниқса сўнги вақтларда содда инсонларнинг маблағи, пластик картасидаги пулидан айрилиб қолаётганини ҳисобга олсак, халқнинг бу каби жиноятлардан бохабарлик даражасини ошириш ҳам муҳим саналади. Боиси бугун турли қўнғироқлар ёлғон-яшиқ гаплар билан содда одамларни алдаб, ишонтириб, пулини ечиб олаётган «олғирлар» кўпайиб бормоқда. Шундай экан фуқароларни огоҳликка чақириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Анвар ЭМИНОВ,

 Зафар ЭРГАШЕВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий

сиёсат тадқиқот институти ходимлари




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔401

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔473

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔510

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 401    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 473    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 510    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 804    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 559    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар