Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

“Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

Эр киши ҳам ер сотадими? Ер сотган эр бўлмас, дейдилар, жиян?

Ўз замонасининг илғор тадбиркорларидан бўлган тарихий шахс Мирзакаримбой тўғри айтган. Бу гап ҳозирги замонга ҳам мос келади.

Собир ва Олим (исмлар ўзгартирилган) бирор бир тадбиркорлик қилишни ўйлаб юрганди. Чет элдан келтирилган Павловния дарахтига қизиқиб қолишди. Тез ўсаркан, талаб юқори экан, етиштириш қийин эмас эмиш...

Хуллас, биладиган одамлардан сўраб-суриштириб, 2-3 йилда яхшигина даромад қилиш мумкинлигига ишонишди. Лекин бу дарахтни қаерга экади? Ер керак. Қанча кўп экилса, даромад шунча кўп бўлади. Давлатимиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб турган бир пайтда ерни осонгина олиш мумкиндир. Икковлон бир куни туман солиқ идорасида катта лавозимда ишловчи Жўрабекка дуч келишди.

— Ер олиб Павловния экмоқчи эдик. Шунга ер олишда ёрдам берсангиз.

— Ер дейсизми?  Ҳозир ер масаласи қийинроқ... – деди у ўйчан.

— Нега, тадбиркорчиликка давлат ёрдам бераяпти-ку, - дейишди бўлажак тадбиркорлар.

Давлат ёрдам беради, лекин бўш ер йўқ-да. Аввал бирорта фермерни топиш керак. Еринибир қисмини туман ҳокимлиги захирасига топширишга кўндириш керак. Кейин ҳокимият орқали олса бўлади. Майли, мен бир шуғулланиб кўрайчи?

Орадан бир-икки кун ўтгач, Жўрабек бир фермер хўжалиги раиси Ботирга учрашди:

— Ак, ерингиз кўп. Икки таниш одам ер излаб юрибди. Пули бор. 10-15 гектарни сотмайсизми?

— Қанча бераркан? – иккиланди фермер.

— 15 гектарга 15-20 минг доллар берса керак.

— Бўпти, менга 10 минг берсин, қолганини ўзингиз биласиз, - деди фермер.

Жўрабек “мижоз”лар билан учрашди.

— 13000 доллар берасизлар, туман ҳокимияти орқали 15 гектар ер олиб бераман. Айтганча, менга хизмат ҳақим учун битта “Redmi 8” телефон олиб берсангизлар бўлади.

Бунча пулни эшитиб хаёллари осмонда юрган бўлажак тадбиркорларнинг нафаси ичига тушиб кетди. Кейин ўйлаб-ўйлаб бу ҳақда тегишли органларга хабар қилишга қарор қилишди...

 Орадан бир неча кун ўтгач, Собир ва Олим Жўрабекка телефон қилиб, пул тайёр бўлганлигини айтишди. Улар билан туман ДСИ олдида учрашишди. Шу ерда Жўрабекка “Redmi-9” телефон аппаратини беришди. Кейин фермер билан учрашгани кетишди. Ботир билан кўчада учрашишди.

- Булар пулни олиб келибди, - деди Жўрабек.

Ботир Собир билан Олимга қараб:

- Бу кишига ҳаммасини тушунтирганман, паспорт нусхалари билан пулни унга бериб кетаверинглар, - деди-да нарироқдаги танишлари олдига кетди.

Шунда Жўрабек:

- Пулни менга ташлаб кетасизлар, Ботир ака бугун кечга ҳокимиятдаги танишига олиб бориб беради, - деди. Улар пулни Жўрабекнинг машинасига қўйишди. Шу пайт тўсатдан уларни олдига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари етиб келишди.

Ер сотиш бўйича жуда кўплаб жиноятлар фош этилиб, айбдорларга тегишли жазолар тайинланаяпти. Бу ҳақда матбуотда деярли ҳар куни маълумотлар, суд очерклари чиқиб турибди. Лекин негадир одамлар хулоса қилмаяпти. Менга алоқаси йўқ, деб ўйлашаяпти.

Бўлмаса, Жўрабек туман ДСИда масъул лавозимда ишлайди. Қонун-қоидаларни ҳам, жавобгарликни ҳам яхши билади. Арзимаган пул учун карьерасини, шунча йил ишлаб эришган ютуқларини, обрў-иззатини, энг муҳими келажагини куйдирди.

Ботир ҳам ёш бола эмас. Илгари жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган эди. Бундай шахслар қонунчиликни бошқалардан яхшироқ билишади. Афсуски, яхши отга бир қамчи... деганлари тўғри экан.

Суд ҳукми билан Жўрабек 7 йил, Ботир 6 йил 10 ой озодликдан маҳрум қилинди.

Ер сотган эр бўлмас...

Фурқат РАҲМОНОВ,

Самарқанд вилоят суди судьяси.

 

 

 

 

 

 

 

 




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔405

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔476

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔512

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 405    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 476    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 512    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 806    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 562    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар