Саломатлик      Бош саҳифа

Телефонлар бизни ҳалок қиладими?

Мобиль телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Аммо қанчалик қулай ва фойдали жиҳатлари кўп бўлмасин, унинг атрофга, одамлар соғлиғига зарарли таъсири юқорилигича қоляпти.

Телефонлар бизни ҳалок қиладими?

Электромагнит нурланиш манбаи

Мутахассисларнинг фикрича, мобиль телефон чўнтакдаги кичик микротўлқинли печ каби соғлиқ учун зарарли. У бутун организмга, айниқса бош мия қобиғи, юрак ва жинсий тизимга салбий таъсир кўрсатади.

Суҳбат чоғида мобиль телефон қуввати 1 Вт га етиши мумкин. Бироқ, нурланишнинг бир қисмигина одамга етиб боради, у ҳам организмга деярли таъсир қилмайди. Тўлқинлар энергиясининг кичик қисми одамга сингиб, иссиқликка айланади. Албатта, бундай заиф иссиқлик таъсирини аниқлаш мумкин эмас, организмга зарари тўғрисида эса, гапирмаса ҳам бўлади. Телефонлардаги нурланиш рентген қурилмалар каби ионловчи хусусиятга эга. Демак, мобиль телефондан фойдаланиш саратон касалликларига олиб келади.

Мобил телефонда гарнитура, яъни овозни баланд қилиб, қурилмани ўзингиздан нарироқ қўйиб ёки наушник орқали гаплашиш зарарли таъсир миқдорини бироз пасайтиради. Аммо, барибир мобиль телефон орқали узоқ гаплашиш сурункали бош оғриғини келтириб чиқаради. Тавсияларга кўра, мобиль телефонда бир кунда 30 дақиқадан кўп гаплашиш мумкин эмас.

Мобиль телефонларнинг руҳий-­психологик таъсири тўлиқ тадқиқ қилинмаган. Бироқ, соғлиққа бўладиган билвосита зарари илмий жиҳатдан исботланган.

Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар уяси

Қўл телефон юзаси унитаз гардишидек даражада бактерияларга бой. Телефонни қўлга олдингизми, қўлингизни тезда ювинг. Тадқиқотлар давомида телефонларда ичакларга зарар етказувчи таёқчалар, касаллик қўзғатувчи стафилококк, энтерококк, спорали таёқчалар ва ҳаттоки йиринг бактерияларини уйғотувчилар ҳам топилган. Шундай экан, телефонингиз тозалигини назорат қилинг.

Агар сиз смартфонингизга кучли боғланиб қолиб, уни одатда қўлдан туширмасангиз, унда бир кунда ҳеч бўлмаса, 1-1,5 соат уни ўз ҳолига қўйинг. Бу вақтни эса дўстларингиз билан «жонли» равишда мулоқот қилишга, фарзандларингиз билан вақт ўтказишга ёки шунчаки сайр қилишга сарфланг.

«Кечаю кундуз онлайн» синдроми, ижтимоий тармоқлар орқали доимий мулоқотлар мобиль телефонга психологик қарамликка олиб келади. Бунинг зарари эса – алоҳида мавзу.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар