Нима деб ўйлайсиз, тузнинг фойдали томонлари кўпми ёки зарари? Бир кунда қанча миқдоргача туз истеъмол қилиш мумкин?
Биз кўпинча тузнинг зарарли томонлари ҳақида ўйлаймиз-у, унинг фойдали томонлари ҳам мавжудлиги ҳақида тасаввурга эга эмасмиз. Шунга қарамасдан, туз организм учун жуда зарур бўлиб, бизнинг қонимиз, кўз ёшимиз, ажралиб чиқадиган теримиз учун ҳам зарур ҳисобланади.
Фойдали хусусиятлари
У организмни зарурий моддалар билан таъминлайди. Овқат ҳазм қилишда, ошқозон ширасининг асоси ҳисобланмиш туз кислоталарни ишлаб чиқишда ёрдам беради. Ёғ ва сув алмашинувини нормаллаштиради, антисептик маҳсулот ҳисобланиб, ошқозондаги зарарли бактерияларни йўқ қилади, юрак ва томирлар фаолияти учун зарур бўлган кислота-ишқорлар балансини меъёрлаштиради, мушакларни мустаҳкамлайди, тишларга яхши таъсир кўрсатади.
Зарарли томонлари
Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш албатта зарардир. Инсон тузга ўрганиб қолади, аммо уни ўзи сезмайди. Ҳаддан зиёд истеъмол қилинган туз организмда сув балансини бузади.
Тузни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш эса буйрак, юрак, томирлар ва жигарга оғирлик қилади. Туз ортиқча вазнга сабабчи ҳам бўлади, чунки у организмдаги ортиқча суюқликни ушлаб туради. Шунингдек, у яна қон босимини оширади.
Ҳеч қандай тирик жонзот борки тузсиз яшай олмайди. Бир кунлик тузнинг меъёри 7 граммни ташкил қилади. Бу бир чой қошиқ туз жуда кўпдек туюлиши мумкин. Тайёр маҳсулотлар, нон, пишлоқ ҳам тузланган бўлади. Шу сабабдан пиширадиган таомларга тузни меъёридан камроқ солиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қандай турдагиси фойдалироқ?
Кўпинча экстра, майин туздан истеъмол қилишга ўрганиб қолганмиз. У майдаланган, оппоқ ва тоза кўринишда бўлади. Аммо туз қанчалик қуйи навда бўлса, шунчалик фойдалироқ саналар экан.
Гап шундаки, «экстра» бу қайта ишланган туз бўлиб, ундаги фойдали моддалар кам миқдорда сақланиб қолади. Уни асосан салатларга, йирикроқ тузларни эса иссиқ таомларга ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унига қайта ишлов берилмагани сабабли фойдали моддалар сақланиб қолади.
Савдо шахобчаларида сотиладиган ёдланган туздан истеъмол қилиш эса бизнинг минтақамиз аҳолиси учун жуда муҳим ҳисобланади. Ўзбекистоннинг кўпчилик аҳолиси йод танқислигидан азият чекади. Шу сабаб ҳам овқат тайёрлашда йодланган туздан солиш керак. Тўғри бунда ундаги фойдали моддаларнинг бир қисми парчаланади, аммо улардан 70 фоизи сақланиб қолади.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил