Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Маҳаллий янги навлар дунё эътирофига муносиб бўлмоқда

Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз асрлар давомида ипак етиштириш билан мунтазам шуғулланиб келган. Бу соҳа бугун ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Маҳаллий янги навлар  дунё эътирофига  муносиб бўлмоқда

Ипак тайёрлашда ипак қурти учун асосий озуқа манбаи бўлган тут дарахтини экиб кўпайтириш, янги навлар яратишда олим ва зироатчилар ҳамкорлиги юқори самаралар бермоқда.

Юртимизда тутчилик бўйича Андижон вилояти Марҳамат тумани етакчилик қилади. Бу туман бугунга қадар нафақат тут навларининг кўплиги ва камёб турларининг сақлаб қолингани билан, балки янги тут навларининг кашф этилаётгани билан ҳам ажралиб туради

Марҳамат туманидаги тут уруғи ва кўчатчилигига ихтисослашган тут кўчат кластери раҳбари Абдуфаттоҳ ота МУСУЛМОНҚУЛОВ билан шу соҳадаги янгиликлар ҳақида суҳбатлашдик.

— 2009 йилда Марҳамат туманидаги тут уруғи ва кўчатчилигига асос­ланган фермер хўжалиги сифатида иш бошлаган эдик. Кейинчалик тут кўчат кластери деб ном олдик. Тут уруғи ва кўчатчилигига ихтисослашган фермер хўжалиги сифатида фаолият бош­лаган йилларимиз дастлаб натижа кутганимиздек бўлмаган. Дастлабки тажрибаларимиз ўзини оқламаган. Шу сабабли фермер хўжалиги кутилганидек ривожланиб кета олмади. Бироқ 2017 йилга келиб тутчиликка ҳам эътибор қаратила бошланди, бу соҳада ҳам илмнинг нақадар муҳимлиги тан олинди. Шундан сўнг илмий тадқиқот институти билан шартнома қилиб, бирга иш юрита бошладик. Бу эса тутчиликда янги марралар сари йўл очди.

— Ҳосилдорлик ошдими?

— Ҳа, шундай. Бунинг сабаби тутнинг маҳаллий иқлим шароитларимизга мос бўлган янги навлари яратилиши билан боғлиқ бўлди.

— Қандай навлар яратилди?

— Илм-фан самараси ўлароқ 2017 йилда тутнинг янги «Марҳамат 2017» нави яратилди. 2021 йилда эса яна бир янги нав кашф қилинди ва унга юртбошимизнинг шахсан ўзлари «Янги Андижон» деб ном қўйиб бердилар. Мазкур навнинг тақдимоти ҳам ўтказилди. Нақадар самарали экани исботланди.

— Яратилган навларнинг олдингиларидан фарқи, афзаллиги нимада бўлди?

— Илгарилари тут навлари фақат йилда бир марта ҳосил берарди.  Бу эса ипакчиликда ривожланишни сусайтирарди. Ҳозирда янги навлар йилига икки-уч маротаба ҳосил олиш имконини бермоқда. Эндиликда йилига тўрт мартагача озуқавий ҳосил олиш устида иш олиб борилмоқда. Бу натижага эришиш йил давомида пиллачилик билан шуғулланиш имконини беради. Боиси тут барглари пилланинг озуқа базаси саналади ва озуқанинг етарли бўлиши пиллачиликни ҳам ривожлантиради.

 «Марҳамат 2017» тут нави бу оталик нав саналади. Айни шу навни ўрганиш мақсадида Хитой, Япония, Корея, Ҳиндистон сингари мамлакатлардан делегация келди, ўрганди, намуна олди. Текширувлар Японияда япон олимлари томонидан амалга оширилди ва бу навнинг иқлимимизга нақадар мослиги эътироф этилди. Боиси ушбу навнинг барглари оқсилга бойликда дунёда етакчи саналади ва озуқавий кучи ниҳоятда юқоридир.

Бу нав ниҳоятда бақувват саналади. У бошқа навларга нисбатан ўн баробар кўп ҳосил беради ва тез ўсади. Масалан, июль-август ойларида суткасига 6-7 сантиметргача ўсиш имконига эга.

— «Янги Андижон» нави қандай афзалликларга эга?

— Мазкур навга «Марҳамат 2017» тут нави оталик қилиб олинган ва ундаги ўсиш, озуқавийлик хусусиятлари «Янги Андижон» навида ҳам мавжуд. Фарқи шундаки «Марҳамат 2017» тут нави мева бермайди. Шу боис барча куч баргларига берилади. «Янги Андижон» тут нави эса мева бериш хусусиятига ҳам эга.

— Янги навлар яратишда нималарга аҳамият берилади?

— Янги тут навларини яратишда иқлим ўзгаришлари инобатга олинмоқда, сувсизликка чидамли, иссиқсевар қилиб яратилмоқда. Асосийси, ҳосилдорлиги юқори бўлишига эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда яна иккита янги нав устида иш олиб борилмоқда. Кейинги уч йил ичида бу навлар ҳам тайёр бўлади ва кенг экин майдонларида кислородга бой, манзарали дарахт сифатида ҳам, пиллачиликда озуқага бой ўсимлик сифатида ҳам хизмат қилади.

Айни вақтда тутни қишда ҳам ўстириш, пилла учун қишлик ҳосил олиш борасида ҳам иш олиб бораётган Абдуфаттоҳ ота тажрибалари ҳақида тўлиб-тошиб гапирди. Бу борада махсус иссиқхона қилинаётгани, ҳозирда тажриба ишлари олиб борилаётгани, келгусида йил давомида серҳосил, сер­озуқа тут етиштириш асосий мақсади эканини сўзлади.

Тут кўчатлари етиштириш, уларни кўпайтириш орқали, маҳаллий иқлим шароитларига мос янги навлар яратиш орқали мамлакатимизда тутчилик соҳаси янада ривожланиб равнақ топиши шубҳасиз. Тут кўчатларининг кўпайиши юртимиз яшил ҳудудларининг ортиши билан бирга, экологик барқарорликни мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўша олади. Тут баргининг пилла қурти учун асосий озуқа экани инобатга олинса, бу соҳа бевосита саноат ривожи учун ҳам хизмат қилиши англашилади.

Қисқаси, юртимизда худди тут каби ҳам меваси, ҳам барги учун етиштириладиган дарахтларни тизимли равишда кўпайтириб бориш яшил иқтисодиётни янада ривожлантириш учун катта замин ҳозирлайди.       

 

Ноилахон АҲАДОВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар