Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ипаклари тиллодан...

Илгари фақат аслзодаю киборлар либоси саналган ипакли кийим-кечаклар бугун дунё аҳолисининг барча қатлами орасида урфга кирмоқда.

Ипаклари  тиллодан...

Сабаби, ипакли матолар табиийлиги, киши танасига хуш ёқувчи майинлиги ва жозибаси билан харидорларни мафтун этади. Қолаверса, эндиликда унинг баҳоси ҳам у қадар қиммат эмас. Айни шу жиҳатлар ипакчилик саноатида бой тажрибага эга Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабни тобора кучайтирмоқда.

Диёримиз азалдан ўзининг бетак­рор матолари, нақшинкор атласу адраслари билан дунё аҳлини лол қолдирган. Ипакчилик билан халқимиз қадимдан шуғулланиб келган. Аммо биз етиштирган ипаклар жаҳон бозорида сифат жиҳатидан паст баҳоланган. Хўш, бунинг сабаби нима эди, умуман илгарилари ипак қуртини боқишда қандай хатоликларга йўл қўйилган?

Аввало жаҳон бозорида ипакнинг сифат талаби ва стандартлари мавжуд бўлиб, сифат жиҳатдан тан олинадиган ипакнинг олтита А даражали тури бор. Ўзбекистон ипаклари илгари шу олти даражанинг ҳеч бирига кирмас эди.

Экспорт нархининг арзонлиги ишлаб чиқарувчига тўланадиган пул мидорига ҳам таъсир қиларди албатта.

Мутахассислар етиштириш учун университетларда алоҳида таълим йўналиши бўлмаган. Мавжуд мутахассислар ҳам мавсумий иш сабаб бошқа соҳага ўтиб кетишни афзал кўришган. Илгари ипак қуртини айнан шу соҳада билимга, тажрибага эга бўлган, инновацион усулларини тушунган мутахассислар эмас, балки оддий колхозчилар етиштирган. Бу эса ҳосил миқдорига ўз таъсирини кўрсатган.

Ипак қуртини боқишда унинг серҳосил уруғини олиб келиш лозим бўлган, аммо кўпроқ ўзимизнинг жайдари тури боқилган ва шунга яраша сифат олинган. Илгари бизнинг уруғлар яхши сифатли бўлмаган, бу борада хориж тажрибаси етарлича ўрганилмаган, тадбиқ қилинмаган.

Ипак қурти учун яхши қаров ва ўз вақтида бериладиган озуқа жуда муҳим. Бунинг учун тутзорлар керак. Мавжуд тутзорларда ўсувчи тут кўчатларининг баргида озуқавийлик миқдори кам бўлгани ҳам ипакнинг кеч тайёр бўлишига салбий таъсир кўрсатган.

Шу ва бошқа муаммо ва камчилик­ларга тўла ипак саноати ривожланишдан анча орқада эди. Сўнгги беш йиллик эса соҳанинг тубдан ислоҳ этилиши, янги босқичга кўтарилишига хизмат қилди. Хўш, бугун ипакчилик саноатида қандай натижаларга эришилди?

– Бугун Ўзбекистон пилла етиштириш бўйича Хитой ва Ҳиндистондан кейинги учинчи ўринга, пилланинг сифати жиҳатидан эса Хитойдан кейинги иккинчи ўринга кўтарилди, – дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Баҳром Шарипов. – Бунинг учун соҳада етакчи бўлган Хитой тажрибаси ўрганилди, тадбиқ этила бошланди. Тизим корхоналаридаги 90 нафар мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди. Улар куннинг биринчи ярмида маърузаларни тинглаган бўлса, иккинчи ярмида бевосита ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, иш ўрганишди. Амалий ва назарий билимларни эгаллашди.

Бундан ташқари, бу тажрибани юртимизда қўллаш, пиллачиликни янада ривожлантиришда хитойлик мутахассис жаноб Лю юртимизга таклиф этилди. У уруғчилик бўйича уюшма раиси маслаҳатчиси сифатида қимматли тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Бундан ташқари Хитойда уруғчилик бўйича етакчи Шандонг корхонаси ҳам ишлаб чиқаришининг 50 фоизини юртимизга кўчириб келишни ният қилган. Энг мақбул ҳудуд деб Андижон танлаб олинган ва у ерда айни вақтда корхона қурилиши бошлаб юборилган.

Ипакчиликни ривожлантиришда аввало озуқа занжирини тиклаш талаб этилади. Сабаби 2017 йилги хатловга кўра 1 гектар майдонда 5000 эмас, атига 1500 туп тут кўчатлари бор эди.

24 минг гектар тутзорлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Уларнинг эгаси ҳам, қарови ҳам бўлмаган. Хитойдан жуда катта миқдорда тут кўчатлари олиб келиб экилар, аммо иқлимимизга мос келмасдан келаси йилгача нобуд бўларди.

Мана шу муаммоларни бартараф этиш 22 та тутчилик хўжалиги ташкил қилинди. Ҳар бир ҳудуднинг иқлими, тупроғи, суви, ҳароратига мос келадиган кўчат етиштириш бошланди. Натижада жорий йил 122 миллион туп тут экиш режа қилинган бўлса, 130 миллион туп тут кўчатимиз тайёр бўлди. Илк бор Қозоғистонга тут кўчати экспорт қилинди.

Тут кўчатларини етиштириш илм фан йўли билан янги навларни яратишга ҳам боғлиқ. Ўзбекистон шароитида асосан эркак жинсли тут навлари яратилди. Натижада дарахт кучини фақат баргига, унинг озуқавийлигига берадиган бўлди. Бу навнинг барг учунлиги 40 см, эни 30 см гача етади.

Ўзбекистон тарихда пиллачиликда етакчи давлатлар сирасига кирган. Пилланинг 120 хили, тут навларининг 240 хили фақат юртимиздагина сақлаб қолинган. Бугун ушбу тур йўқолиб кетмаслиги учун Марҳамат туманида тут кўчатлари коллекцияси ташкил қилинган.

Шу ўринда, нега ипакни экспорт қиламиз, ўзимизда мато ишлаб чиқарсак бўлмайдими, каби саволлар туғилади.

Матолар билан жаҳон бозорига кириб бориш учун аввало сифатли ипак етиштириш ва ипак сифатини дунё тан олиши лозим. Сифатли ипак толаси учун эса сифатли пилла етиштириш лозим. Пилла учун эса сифатли озуқа керак. Бу ўзаро узвий боғлик жараёндир.

Ипак сифат жиҳатдан 6А маркагача бўлади ва бу навнинг нархи 50 АҚШ долларгача туради. Дунёнинг машҳур брендлари ана шундай юқори сифатли ипак толасидан фойдаланиб кийим ишлаб чиқаради. Мисол учун, 2016 йилда Ўзбекистон ипаклари 0 сифат даражада баҳоланган. Ҳозир ана шу кўрсаткич 3А даражага кўтарилди.

Дунёнинг йирик ипак ишлаб чиқарувчи мамлакатлари илғор технологиялар асосида ипакнинг саноатдаги бошқа имкониятларидан ҳам кенг фойдаланмоқда. Пилла ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Ўзбекистон кимёгарлари, биокимёгарлари, биофизиклари, генетиклари, шифокорлари, фармакологлари, ветеринарлари ҳам бу соҳаларда ютуқларга эришиши учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш талаб этилади.

Шуҳрат МАДИЯРОВ,

Ипакчилик биотехнология

лаборатория мудири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар