Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкентнинг ноқулай йўллари Бу ҳақда хорижлик­лар нима дейди?

Газетамизнинг 2022 йил 31 март куни чоп этилган 12-сонида «Бу йўллар тирбанд йўллар... ва шу тарбанд йўллардаги ўйлар» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди.

Тошкентнинг  ноқулай  йўллари  Бу ҳақда хорижлик­лар нима дейди?

Ушбу мақолада пойтахтимиз йўллари ва улардаги йиллаб давом этиб келаётган тирбандликлар, жамоат транспорти муаммолари, пиёдалар ҳаракати учун ноқулай кўчалар ҳақида атрофлича таҳлиллар баён этилган. Бугун ушбу мавзуга яна қайтиб, шаҳримиз меҳмонлари томонидан айни шу муаммолар хусусида билдирилган фикрларни чоп этишни лозим топдик.

 

«Одамлар машинани жуда тез ҳайдашади»

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу: «Дунё­нинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли. Одамлар жуда тез ҳайдашади ва бунинг учун санкциялар (жазолар) йўқдек кўринади. Яна бир хавфли ҳайдаш, бу нафақат тез, балки ҳайдаш услубидир. Буни ҳам тўғрилаш мумкин».

«Кўчаларни кесиб ўтиш жуда қийин»

Таниқли урбанист Аркадий Гершман: «Тошкентнинг кенг кўчаларини пиёдалар кесиб ўтиши жуда қийин. Шовқинли, энг ёмони улар авариябоп, одамлар ҳалок бўлмоқда. Кўчалар гўё трасса сифатида қурилган, йўл ҳаракати учун ноқулай ташкиллаштирилган. Пиёдаларнинг светофорсиз ўн полосани кесиб ўтиши – алоҳида мавзу».

«Рулга ўтиришга қўрқаман»

Франциянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Брис Рокфей: «Ростини айтсам, машиналар ҳаракати қўрқинчли. Мен рулда ўтирганимда қўрқиб кетаман. Сабаби, қоидалар умуман ишламайди. Сизни ўнг томондан, чап томондан қувиб ўтаверишади. Ҳеч ким бурилиш чироқларини ишлатмайди. Чизиқлар ҳурмат қилинмайди, яъни чизиқлар бўйича юришмайди. Чапга бурилиш айниқса жуда қийин. Менимча, бундай йўлларда бахтсиз ҳодисалар кўп бўлади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабларни қаттиқлаштириш керак. Бизда радарлар бор, ҳамма нарса текширилади. Францияда қизил чироқда ўтиб кетиш – оғир қоидабузарлик, ҳайдовчилик гувоҳномаси сиздан тортиб олиниши мумкин. Одамлар жуда эҳтиёт бўлишади, чунки гувоҳномани йўқотиш катта муаммо. Сиз йўл полицияси билан музокара қилишга ҳам уринмайсиз. Бу бахтсиз ҳодисалар ва қурбонлар сонини босқичма-босқич камайтиришга имкон берадиган чора-тадбирлар мажмуи. Франция йўлларида ҳам кўп қурбонлар бўлган. Инфратузилма, ёритиш тизими ва юқори сифатли йўлларга эга бўлиш учун автомобиль йўлларига сармоя киритиш керак. Бу ёрдам беради».

«Ҳайдовчилар пиёдаларга йўл беришмайди»

«Ҳайдовчилар жуда тез ва зич юришади. Йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёр бўлиш керак, пиёдаларга йўл беришни хоҳлашмайди. Шаҳар муҳити жуда баҳсталаб. Парклар кўп, лекин бу ерда пиёдалар ҳеч ким эмас. Йўллар кенг, баъзан кесиб ўтиш жойини топиш учун километрлаб юриш керак. Кесиб ўтиш жойларида светофор йўқ ва ҳеч ким сенга йўл беришга шошилмайди», – дейди Тошкентга келган белоруслар.

Куни кеча, 4 апрель куни Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш, шунингдек, инсон омилини истисно қилувчи рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасида аниқ вазифалар белгиланган. 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари кўзда тутилган.

Юқорида келтирилган муаммолар ечимида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур қарор аниқ ечим бўлиши, шубҳасиз.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар