Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳавони ифлослаётган корхоналар фаолияти тўхтатилди

Нима учун Ўзбекистон ҳаво сифати энг ёмон мамлакатлар қаторида турибди?

Ҳавони ифлослаётган  корхоналар фаолияти  тўхтатилди

Ҳаво борлиқдаги жами тирикликнинг яшаши ва экологик занжирда ўз вазифасини бажариши учун асосдир. Бироқ ердаги ривожланиш ана шу экозанжир боғламларининг узилишига, ҳавонинг ифлосланиши ва бутун бошли тизимнинг зарарланишига сабаб бўлмоқда.

Атмосфера ҳавосига завод ва фабрикалар фаолияти, машиналардан чиқадиган заҳарли газ, иссиқхона газларидан тортиб ёқилаётган хазон ҳам, кесилаётган дарахт ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Оқибатда тузатиб бўлмас, мисли кўрилмаган муаммолар эшик қоқмоқда.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимиз бўйича, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларнинг 36,2 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Гарчи бугун аҳоли сонига мутаносиб тарзда ишлаб чиқаришга бўлган талаб ошаётган бўлса-да, бу атмосферани истаганча заҳарлаш мумкин, дегани эмас. Яратилаётган замонавий технологиялар мазкур зарарларни камайтириш имконини бермоқда. Бироқ ана шундай ускуналар ва технологиялардан фойдаланишга эътиборсиз қараётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида жойлашган корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этиши устидан ўрганиш олиб борилди. Бунинг учун эса тегишли тартибда лаборатория текшируви керак бўлди. Ўрганишга ихтисослаштирилган таҳлилий назорат марказининг мобиль лабораторияси жалб қилиниб, ҳудуддаги атмосфера ҳавосидан намуналар олинди ва тажрибали мутахассислар томонидан таҳлил қилинди. Хулосаларга кўра, ҳавода аммиак моддаси тўрт нуқтада – 1,5 дан 23,6 мартагача ҳамда водород сулфиди моддаси икки нуқтада – 3,2 дан 4,6 мартагача белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланди.

Яъни, ҳудудда фаолият олиб бораётган корхоналар белгиланган талабларга амал қилмасдан атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлаётгани маълум бўлди. Бунга айнан корхоналарга ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги сабаб бўлгани аниқланди.

Маълумки, завод ва корхоналардан чиқадиган заҳарли газлар, чангларни атмосферага ташланма миқдорини камайтиришда чанг-газ тозалаш ускуналари муҳим рол ўйнайди ва улар фильтр вазифасини бажариб, маълум миқдорда зарарни пасайтириб беради. Аммо ускуналар носоз бўлса барча зарарли моддалар ҳавога тарқалади ва инсонлар учун ҳам, табиатдаги ўсимлик ва ҳайвонлар учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли ўрганиш якунида цемент ишлаб чиқарувчи «Moderna sement industries» МЧЖ ҚК ҳамда гипс ишлаб чиқарувчи «Цемент хом ашё савдо» МЧЖларда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги бартараф этилгунга қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда ҳудудларда атмосферага меъёрдан ортиқ чиққан моддаларни ажратиб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш, уларда ушбу моддаларни камайтириш чораларини кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Аслида носоз ускунани ўрнатиб олиб кимни алдамоқчимиз? Бу билан фақат ўзимизга зарар келтирамиз, наҳот буни англаш қийин бўлса?! Агар ­эътиборсизлик шу зайлда давом этса, оғир экологик ҳолатда яшашга кўникишимизга тўғри келади.

Куни кеча Ўзбекистон ҳаво сифати энг ёмон 20 мамлакат қаторидан жой олгани ҳақидаги маълумот ҳаммамиз учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак (https://www.iqair.com/ru/world-most-polluted-countries).

Швейцариянинг IQAir компанияси ҳаво тозалиги бўйича дунёнинг энг яхши ва энг ёмон давлатлари рўйхатини тақдим этди. IQAir маълумотларига кўра, дунё шаҳарларининг атиги 3 фоизи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келадиган ҳаво сифатига эга. Бу нуқтаи назардан ҳавоси энг ифлос шаҳар Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридир.

Ўзбекистон ҳаво сифати энг ёмон давлатлар рўйхатида 12-ўринни эгаллади. Рўйхатда қўшни давлатлар ҳам бор. Улар орасида Қирғизистон 7-ўринни эгаллаган бўлса, Афғонистон эса 14-ўринда.

Ҳавоси энг тоза ҳисобланадиган биринчи учликка Янги Каледония, Виржиния ороллари ва Пуерто-Рико киради.

Ҳисоб-китобларда бутун дунё бўйлаб ҳаво сифатини аниқлайдиган ер ости станциялари маълумотларидан фойдаланилган. Хавфли заррачаларнинг ўртача қиймати йилига бир кубометр учун 5 микрограмдан ошмаслиги керак.

 

Ноила САҲОБИДДИН қизи




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔86

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔86

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔179

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар