Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Парта остидаги чиқиндилар

Экологик таълим-тарбия болаликдан, боғча ва мактабдан бошланиши керак, дея кўп айтяпмиз. Аммо бу гаплар қанчалик даражада ҳаётда ўз аксини топмоқда?

Парта остидаги  чиқиндилар

Мактаб атрофида сочилиб ётган турли чиқиндилар, дарс тугагандан кейин синфхонаю парталар остидаги аянчли аҳвол бу борада ҳали умуман амалий ишга ўтолмаётганимиздан дарак беради.

Биргина чиқиндиларни саралаш ва дуч келган жойга ташламаслик масаласини олайлик. Қайси мактабнинг синфхонасида чиқиндиларни саралашга мўлжалланган махсус қутиларга кўзингиз тушган? Афсуски, кўплаб мактаб ҳудудларида ҳатто оддийгина чиқинди қутилари ҳам йўқ. Шундай бўлгач болалар нима қилади? Албатта қўлидаги қоғозини, бўшаган елим пакетни деразадан улоқтиради, мактаб ҳовлисига ташлайди, жуда бўлмаса парта остига «яшириб» кетади.

Аслида ўқувчиларнинг чиқиндиларни қаерга тўплашини мактабдаги тозаликка жавобгар фаррош­лар яхши билишади. Боиси ҳар куни болалар кетгач хоналарни, коридор ва ҳовлини супуриб-сидириб, озода қиладиган бу заҳматкашлар қаерда чиқинди борлигини, болаларнинг одатларини аллақачон билиб олишган. Ҳатто ўқувчиларнинг парта остига ташлайдиган чиқиндиларидан норози бўлиб, устозларга бир неча бор шикоят қилганлар ҳам топилади. Аммо муаммонинг ечими бу эмас.

Ўзимиз ҳам бир вақтлар ўқувчи бўлганмиз, синфхоналарда ўтириб билим олганмиз, зерикканда парталарга чизиб, парта тагини конфет қоғози, писта пўчоғи билан тўлдирганмиз. Афсуски ҳозир ҳам мактабларда ҳолат ўзгаргани йўқ. Ҳамон парталарнинг таги чиқинди қутиси вазифасини ўтамоқда. Хўш, бу ҳолатнинг олдини қандай олиш мумкин?

Аввало, ҳар бир мактаб ҳовлисида махсус чиқинди қутилари бўлишини таъминлаш лозим. Сўнг ўқувчиларнинг чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаши устидан назорат ўтказиш, ерга қоғоз ва бошқа чиқиндиларни ташлаб кетган болаларни эса мактабни тозалаш ишларига жалб чилиш мумкин. Тўғри, бунга эътирозлар бўлиши тайин, аммо тарбиявий иш жарима эмас.

Бундан ташқари, ҳар бир синф­хонада чиқинди учун махсус идишлар ўрнатиш ва чиқиндиларни парта тагига эмас, балки ана шу қутиларга ташлашга ўргатиш лозим. Албатта, бу борада аввало устозлар намуна бўлиши керак.

Буни қарангки мазкур масала Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман бўлими эътиборидан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросидан келиб чиқиб, тумандаги умумтаълим мактабларига чиқинди қутилари ўрнатишмоқда. Ҳозирга қадар 42 та чиқинди қутилари таълим муассасаларида белгиланган тартибда ўрнатилди. Энди мактаб ҳудудида чиқиндилар махсус идишларга йиғилади ва қаровсиз, ёйилиб ётмайди.

Мазкур ташаббус туман бўйлаб давом этаётгани, келгусида миришкорлик ўқувчиларда чиқиндиларни саралаш, тозаликка риоя қилиш кўникмаси шаклланишига умид уйғотади.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔94

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔94

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔205

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар