Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экология соҳаси нима учун ҳамон орқада?

Уни оёққа турғизишда нималарга эътибор бериш керак?

Экология соҳаси нима учун  ҳамон орқада?


Инсоният табиий гўзалликларни, экология қонунларини бузса, сув тошқинлари, табиий офатлар ва бошқа кутилмаган ҳолатлар билан жазоланади. Маълумки, сайёрамиз тирик организм, аммо табиат гапиролмайди. У ўз норозилигини табиий офатлар орқали билдиради.

Ҳаво, экологик муҳит бузилса, сув, ер, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиб ифлослайди, заҳарлайди. Биргина Орол денгизининг қуриши оқибатида табиатдаги мувозанатнинг издан чиқиши нафақат Марказий Осиё минтақаси, ундан ҳам кенгроқ миқёсда оғир табиий офатлар билан инсониятга қайтмоқда. Тўғри, бугун мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатлари билан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, бу ердаги табиий мувозанатни тиклаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Аммо ҳалигача бу табиий офатнинг юз бериш сабаблари илмий жиҳатдан тўлиқ ўрганилмаган. Мисол учун, япон олимлари Орол ҳудудида изланишлар олиб бориб, Орол денгизининг бутунлай қуриши хулосасини берган. Энди буни ЮНЕСКО ва Марказий Осиё давлатлари мутахассис олимлари ўрганиб чиқиб ўз хулосасини бериши керак.

Ҳавони соғломлаштириш мумкин, агар...

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ўртасида жойлашган, денгизлардан узоқ бўлган давлат. Шу боис бутун мамлакатда бўлгани каби пойтахтимизда ҳам ҳавонинг қуруқлиги, машиналар кўплиги, аэропортнинг яқинлиги ва бошқалар ҳавода ис гази миқдорининг ошишига олиб келмоқда. Шаҳардаги ариқларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, ёзнинг иссиқ кунларида уларда сув оқмаслиги, қиш ва баҳорда ёмғир ва қор сувларининг ариқларда оқим йўллари йўқлиги боис йиғилиб туриши шаҳар экотизимига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Жойларда оқова сув бўлимлари ўша ёғингарчилик сувларини қайта ишлаб, ёзнинг иссиқ кунларида суғориш тизимларини сув билан таъминласа, эрталаб майсазорларда, фаввораларда сув чиқиб турса, ҳавонинг намлиги таъминланади. Айни вақтда тоза ичимлик сувни сезиларли тежаш мумкин бўлади.

Эллик йил олдин азим Тошкентимизда ариқлар шу даражада кўп эдики, узунлиги ҳисоблаб чиқилганда Ер шарига белбоғ бўлишга ҳам етарди гўё. Ариқларда доим оқиб турган сув ўсимликларни тўйдириб, ҳаво намлигини таъминлаб турарди. Шунингдек, сув сепувчи машиналарнинг кўчалар бўйлаб юриши, шаҳарда ҳавонинг тозалигини сақлаш учун кўрилган муҳим чора эди. Ўз вақтида давлат маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков топшириғи билан

Тошкентнинг ҳавосини тоза сақлаб туриш учун Бўстонлиқ туманидан келувчи «кислород коридори»ни тиклашга киришилган эди.

Афсуски кейинги йилларда бу ҳудудда ўрмонзорларнинг кескин қисқариб кетиши, кўп йиллик дарахтларнинг аёвсиз кесилиши оқибатида ана шу «кислород коридори»га жиддий путур етди. Бунинг ортидан пойтахт ҳавоси тозаланмай қўйди ва тобора оғирлашиб борди. Бугун мана шу долзарб масала, яъни «кислород коридори»ни тиклаш ўта муҳимлигича қолмоқда. Шу мақсадда Тошкентга тоза ҳаво кириб келишини таъминловчи дастур тузиб чиқилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий қўйилиши ҳамда яқинда Президент фармонида ушбу мораторий муддатсиз даврга узайтирилгани, шу билан бирга «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳасини амалга оширишга киришилгани «кислород коридори»ни тиклашда муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Бугунги кунда дунёда глобал исиш кучаймоқда, шу боис юртимизга чанг тўзон ўрама (торнадо)лар кириб келишининг оқибатлари оғир бўлмоқда. Яшиллик, жумладан, яйловлар тобора қисқариб кетмоқда ва чорва учун етишмаяпти. Озуқа камлиги сабаб чорва мавжуд ўт-ўланларнинг илдизларини ҳам еб тугатмоқда. Бунинг оқибати маълум: бу жойлар келгуси йилдан чўлга айланмоқда.

Бу ҳолат эса чорва боқиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тайёр ўсимликлар уруғларини экиб ўстиришни тақозо қилади. Бунинг ечимини эса замонавий техника – дронлар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Айдар-Арнасойга Оролнинг қисмати келмасин

Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўллар тизими сувининг камайишига асосий сабаб иқлимнинг бир ва бир ярим даража кўтарилиши, ёғингарчиликларнинг камайишидир.

Марказий Осиёдаги мавжуд дарё сувларининг Тожикистон, Қирғизис­тон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари томонидан тўсилиши, нотўғри сарфланиши муаммо кўламини тобора кенгайтирмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, сувнинг камайиши оқибатида кўл четида қамишзорларнинг қолиб кетиши балиқларнинг уруғ ташлаш ва кўпайишига шароит қолдирмаяпти. Мутахассис гидробиолог-ихтиологлар балиқни сақлаб қолиш учун унинг баҳорги уруғланиши учун шароит яратиш зарурлигини айтишади. Бунинг учун мазкур кўлда мутахассис кўрсатмаси билан экскаватор техникалари орқали сув турадиган зовурлар ковлаб шароит яратилишини тезлаштириш керак.

Кўлнинг қуриган қисмида тўпланган оппоқ тузлар ҳавога кўтарилишининг олдини олиш учун хориж тажрибасидан ўтган усулни қўллаш яъни, япон бедасини экиш мақсадга мувофиқдир. Бу беданинг бўйи бир метргача боради. Экилиш усулига амал қилинса, 3-5 йилдан кейин ер тўйиниб катта фойда беради. Натижада туз, чанглар тарқалмайди.

Аслини олганда АҚШ, Россия, Хитой давлатлари бу иқлим ўзгариш­ларидан фойдаланиб, юқоридаги усулларни қўллаб, қор ва ёмғирни ўз осмонига тортиб, ёғдириб тоғлардаги булоқларни ҳамда дарё ва кўлларини сувга тўлдирмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Айдар-Арнасой кўлида броконь­ерлик ҳолатлари кенг авж олган. Бу ишни тўлиқ назоратга олиш учун ҳам дронлар асқотади. Буни мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалга ошириш мазкур кўллардаги ноёб табиат дунёсини асраб қолишда муҳим қадам бўлади.

Дронлар технологияси қандай самара беради?

Дронлар дарёларимиз ҳавзаларидан тош ва қумлар олиб кетилиши, ичимлик сувларининг қамишзорларда йўқолиб кетиши, рекультивациялар йўқлигини аниқлашда жуда катта иқтисодий самара беради. Аммо афсуски мазкур замонавий ускуналар билан ишлаш технологияси ҳозирча Марказий Осиё давлатларида яхши йўлга қўйилмаган.

Афсуски экология соҳасидаги кўплаб илмий-тадқиқотлар ҳозирги кун талабидан анча орқада.

 Мавжуд қолоқликни тугатиш учун эса соҳага оид илмий даргоҳларда таълим олаётган талабалар тўртинчи курсдан ўқиш билан бирга тайёр янги технологияларни амалиётга олиб кириш ва улар билан ишлашни ўрганишлари лозим. Зеро, бугунги тезкор ахборот замонида ҳар қандай илм тезлик билан эскириши, кунига янги технологиялар, янги кашфиётлар қилиниши оддий ҳол бўлиб қолди. Биз эса ҳали ҳамон эски илмий асослар билан ишлаётганимиз кишини афсуслантиради. Бу эса соҳа катта ўзгаришларга, янгиликларга муҳтож эканлигидан дарак беради.

Аъзам УСМОНОВ,

эколог




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар