Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Халқ ДЕПУТАТЛАРи кенгашларининг ер муносабатларини тартибга солишга кучи етадими?

Аҳоли сони йилдан-йилга ўсиб бориши билан уларнинг ижтимоий турмуш даражасини доимий равишда ошириб боришга бўлган талаб ҳам ўз-ўзидан кучайиб бораверади. Бундай катта эҳтиёж аввало ер ресурсларига бўлган талаб кучайишда яққол кўзга ташланади.

Халқ  ДЕПУТАТЛАРи  кенгашларининг ер  муносабатларини тартибга солишга кучи етадими?

Шундан келиб чиқиб, бугун мамлакатимизда ерларни ислоҳ қилиш, ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида мунтазам равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2021 йил апрель ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонунларида деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер участкаларида ерлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойларда иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, ерга бўлган ҳуқуқларни кафолатлаш нормалари белгиланди.

Ўтказилган таҳлилларга кўра ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ кўп ҳолатларда ердан фойдаланувчи, ер участкаси ижарачиси ва мулкдорларининг ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги, жойларда ер эгасининг розилигисиз ер участкаларини олиб қўйиш, уларга етказилган зарарларни тўламаслик, коррупцияга оид ҳолатларнинг авж олаётгани ҳақли эътирозларга сабаб бўлганлигига кўплаб ҳолатларда гувоҳ бўлганмиз.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколатлари Қорақалпоғистон Рес­публикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига берилиши энг тўғри қарор эканлиги жойларда ўз исботини топди.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қуйи­даги мақсадларда амалга оширилиши белгилаб берилди:

– мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

– фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб олиш;

– автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ва авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика тизими объектларини ва электр узатиш тармоқларини, алоқа тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

– аҳоли пунктлари бош режаларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектларни қуришга оид қисмини ижро этиш мақсадида, шунингдек қонунларда ва Президент қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда белгилаб қўйилган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон-онлайн танловларда беришда ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг роли катта. Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойи­ҳаларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Бугунги кунда ер муносабатларини тартибга солиш, ерларни ислоҳ қилиш, ерлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ерларни ажратиш борасида ҳам халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар иштирокини таъминлаш, уларга тегишли ваколатлар бериш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг юқоридаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши ер муносабатларини тартибга солишда катта бурилиш ясади.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимия­ти органларининг ер муносабатларига доир барча қарорларини қабул қилиш, ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – «e-qaror» тизими орқали, автоматик равишда амалга оширилиши ҳамда ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий Адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер муносабатларига доир ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Фармон билан ўрнатилган тартиб ва қоидалар бўйича ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан амалдаги Ер кодексига ҳамда «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Айниқса, ерга оид муносабатларни тартибга солиш ваколатли органлар – Қиш­лоқ хўжалиги вазирлиги, давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, давлат Экология қўмитаси ва давлат Ўрмон хўжалиги қўмитасига берилганлиги ерларни ислоҳ қилиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ерларни муҳофаза қилиш, ерларни ажратиш ва уларнинг ҳисобини юритишда муаммо ва тушунмовчиликларга барҳам беради.

 

Рисқул СИДДИҚОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔12

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 12    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар