Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Оролқум саҳросида бугунги вазият қандай?

Маълумотларга кўра, Орол денгизи қуриши билан боғлиқ муаммолар 1960 йилдан бошланган, аммо бу масала 80-йилларга келиб тилга олина бошланган.

Оролқум саҳросида  бугунги вазият  қандай?

1990 йилдан денгизнинг қуриган қисмига чўл ўсимликларини экиш ишлари олиб борилган. Орол денгизининг қуриган қисмига 2017 йилгача ҳам анча-мунча саксовул кўчатлари экилган, лекин бу денгиздан томчи каби эди. Рақамларга эътиборни қаратадиган бўлсак, 20 йил мобайнида 400 минг гектар ерга саксовул, қандим, черкез, яъни чўлга чидамли ўсимликлар экилган. Бу албатта оғир экологик шароитдаги ҳудуд учун кам.

Шу боис ҳам 2018 йил май ойида Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилган тузли бўрон республикамизнинг катта ҳудудини туз билан қоплаганини ҳеч ким унутгани йўқ. Хўш, бугун қуриган денгиз тубида пайдо бўлган Оролқум саҳросида вазият қандай?

– Президентимиз 2016 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманида ҳам бўлиб, Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш вазифаларини белгилаб берган эди, – дейди Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари Ерниёз АКИМНИЁЗОВ. – Шу тариқа мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 дан зиёд замонавий техникалар ҳашарга келди. Ариқлар тортилди, авиация ёрдамида саксовул уруғини сепиш бошлаб юборилди. Ўшанда куз-қиш мавсумининг ўзида 411 минг гектардан зиёд майдонга саксовул уруғи қадалди. Бугунги кунга келиб Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги 1 миллион 600 минг гектар майдонига саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликлар уруғи ҳамда кўчатлари экилди.

Умуман олганда, 2018 йилнинг декабридан 2021 йилнинг март ойигача, яъни 2,5 йил мобайнида 1 миллион 700 минг гектар ерга саксовул ва бошқа чўл шароитига чидамли ўсимликлар экилди. Бу эса маълум маънода Оролнинг қуриган тубидан кўтарилаётган қум, чанг ва тўзонларни ушлаб қолишга хизмат қилмоқда.

– Экилган саксовуллар тақдири нима бўлди? Табиийки ҳаммаси ҳам амал олмайди. Қанча қисми кўкармоқда?

– Биз олимлар ва тегишли мутахассислар билан ҳар йили уруғ ва кўчат сифатида экилган ўсимликларнинг амал олиши, ўсиши, ривожланишини ўрганиб бормоқдамиз. Бу борада мониторинг қилинганда 50-55 фоизгача саксовуллар кўкарганлиги маълум бўлди. Мутахассисларимиз ўрганишлари давомида бир йил олдинги ҳолатдан кўра кейинги йилда кўпроқ саксовуллар кўкарганлигини аниқлашди. Буни саксовул уруғларининг унувчанлиги икки йил давомида сақланиши ва ҳаттоки иккинчи йил ҳам юқори даражада кўкариши ҳақида олимлар хулосаси билан изоҳлаш мумкин.

– Дарвоқе, бугун ўсимликларни экиш ва уларнинг унувчанлигини оширишда инновацион усуллардан ҳам фойдаланилмоқда. Бу қанчалик қўл келмоқда?

– Дарҳақиқат, Орол денгизининг қуриган тубига ўсимликларни экишда ва уларнинг яшовчанлигини оширишда инновацион усуллар ҳам қўлланилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Улбосин МИРНАЗАРОВ. – Хусусан, Испаниянинг «WES» (Western Export Solutions) ҳамда «IMIDA» қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда Орол денгизининг қуриган тубида янгидан барпо этилаётган чўл ўсимликларига «Агрофлорин», «Бульнова» ва «Биопрон» биологик микроўғитлар таъсири ўрганилмоқда. Олимлар томонидан Орол денгизининг кўчма қумларда чўл ўсимликлари кўчатларини автомат экишга мўлжалланган янги агрегат кўчатларни экиш иш унумдорлигини соатига 4000 донагача, яъни анъанавий усулларга нисбатан 1,2-1,5 бораборгача оширилди.

Денгизнинг қуриган тубида 5,5 миллион гектар майдонга эга бўлган Оролқум чўллари ҳосил бўлган. Ушбу ҳудуддан тахминан 100 миллион тонна туз, чанг ва қум ҳавога кўтарилиб, атроф муҳитга катта зарар етказмоқда. Аҳоли орасида саратон, нафас йўллари, юрак ва бошқа кўплаб касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳам ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Орол денгизи тубидаги сув қуриган ҳудудларда «Яшил қопламалар», ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан саксовул, қандим, черкез, қорабуроқ ва бошқа тузга чидамли ўсимликлар экиб келинмоқда.

«Яшил қопламалар» барпо этила бошлагач Мўйноқда қум ва туз бўронлари кўтарилиши аввалгига нисбатан сезиларли даражада камайганини таъкидлаётган маҳаллий аҳоли вакиллари вазият юмшаётганидан мамнун бўлмоқда. Орол денгизининг қуриган тубига қандай ўсимликларни экиш бўйича ўрганишлар олиб бориш учун Қорақалпоқ давлат университетида Биоэкология лабороторияси очилгани, илмий-тадқиқотлар учун айни муддао бўлди. Бугун профессор-ўқитувчилар илмий тадқиқотларни айнан Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлашга қаратмоқда. 2017 йилдан ҳозирги кунгача бўлган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасидаги илмий хулосаларга кўра, бир туп саксовул 10 тоннагача қум кўчишининг олдини олиши маълум бўлди. Икки ёшдаги саксовул қаторлари 20 фоизгача, 4 ёшдагилари 80 фоизгача шамолни тўсиши, 6 ёшдаги саксовуллар эса атмосферага қум ва тузларнинг кўтарилишини 6 боробарга камайтириши аниқланди. Бу «Нега фақат саксовул экиш керак?», деган саволга жавоб бўлади.

Қолаверса, ҳудуднинг яшилликка бурканиши ўз-ўзидан минтақа экотизимини яхшилашга, ҳайвонот ва ўсимлик оламининг яна жонланишига хизмат қилади.

Дарвоқе, 2022 йилнинг қиш ва баҳор мавсумида Орол денгизининг қуриган тубидаги 200 минг гектар майдонга саксовул, қандим, черкез, қорабуроқ ва бошқа турдаги тузга чидамли ўсимликлар экилиши режалаштирилган.

Зарар: йилига 44,2 миллион доллар

Оролқумдан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари туфайли Қорақалпоғистоннинг йўқотишлари йилига 44,2 млн. доллар ёки ЯИМнинг 2,1 фоизини ташкил этар экан. Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқотлар Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш аҳолининг саломатлиги яхшиланишига олиб келиши ва ҳар йили 28-44 млн. доллар миқдорида қўшимча фойда келтириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Жаҳон банки ишлаб чиққан 20 йиллик сценарийга кўра, Орол фожиасига қарши курашмаслик Қорақалпоғистонга тахминан 844 млн. долларга тушиши мумкин. Бу банкнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда «Орол денгизининг қуриган тубидаги қум ва чанг бўронларини камайтириш учун Ўзбекистонда ландшафтни қайта тиклашнинг аҳамияти» мавзусида олиб борган қўшма тадқиқоти хулосаларида айтиб ўтилган.

Оролқумнинг деярли ярми Қорақалпоғис­тон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳудудда 1,8 миллион аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кунга келиб чўл юқори туз концентрацияси билан қум ва чанг бўронларининг қўшимча манбасига айланган.

Ҳар йили бўронлар сабаб Оролнинг қуриган тубидан кўтарилган 15-75 миллион тоннагача миқдордаги қум, чанг ва туз Марказий Осиё кенгликлари бўйлаб ёйилади. Бунинг оқибатида тупроқда эрозия ва ҳавонинг ифлосланиши одамлар саломатлиги ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Оролқум чўлининг қайта тикланиши мумкин бўлган қисмидаги қум-чанг бўронлари туфайли:

• умумий қиймати 207 млн. долларга тенг 2,1 миллион тонна тупроқ углерод моддаси;

• умумий қиймати 108 млн. ва 146 млн. долларга баҳоланган жами 2 ва 2,7 миллион тонна ер усти ва остидаги ўсимликларда сақланиши мумкин бўлган углерод;

• 111 млн. ва 80 млн. доллар қийматдаги ем-хашак ва ёғоч йўқотилади.

Тадқиқот хулосасига кўра, Ўзбекистондаги Орол денгизи қуриган тубининг катта қисмини қурғоқчиликка ва шўр тупроққа чидамли бўлган маҳаллий дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларни аралаш ҳолда экиш ҳисобига қайта тиклаш мумкинлиги айтилмоқда. Қолаверса, тўғри йўналишда олиб борилган ишлар собиқ денгиз қирғоқларидаги 100-200 км. масофадаги ҳаво ифлосланишини камайтириши мумкин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда табиий офатлар ҳар йили ўртача 1,4 миллион киши ҳаётига таъсир ўтказади. Натижада етказилган зарар йилига қарийб 3 млрд. долларни ташкил этади. Қайд этилишича, прогнозлар «иқлим ўзгариши натижасида табиий офатлар, айниқса қурғоқчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи ортишини» кўрсатади.

Аммо биз ҳали ҳамон Орол фожиасидан хулоса қилганимиз йўқ. Оддий одамлар майли, бутун бошли вилоят ҳокимликлари ҳам юқоридаги каби муҳим вазифа – ҳаво ва тупроқ соғломлиги, инсон саломатлиги учун ўта беқиёс аҳамиятга эга бўлган дарахтларни, буталарни, ўсимликларни қийратишдан тийилишмаяпти. Оролқумнинг мунгли манзараси, қайғули аҳволи бизга етарлича сабоқ бўлиши керак. Акс ҳолда, яшил келажак ҳақида минг бонг урмайлик, бари бекор.

Ноилахон АҲАДОВА,

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбирлари




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔12

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 12    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар