Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Биздан Фарзандларимизга нима қолади?

Бугун туғилган одамлар ҳаётлари давомида бобоси ва бувиларига қараганда бир неча баравар кўпроқ иссиқлик тўлқинлари ва бошқа иқлим офатларига дучор бўлишади. Буни янги тадқиқот натижалари тасдиқлайди.

Биздан  Фарзандларимизга  нима  қолади?

«The Guardian» нашрининг таъкидлашича, бу турли ёш гуруҳлари иқлимнинг кескин ўзгариши натижасида нималарга дуч келишини баҳолашга қаратилган биринчи тадқиқотдир.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, 2020 йилда туғилган чақалоқ, ҳатто мамлакатлар иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича жорий мажбуриятларини бажарса ҳам, ўз ҳаёти давомида ўртача ўттиз марта экстремал иссиқ ҳароратни бошдан кечиради. Бу 1960 йилда туғилганларга нисбатан етти баробар кўп деганидир.

Бугунги болалар улғайгач ҳозир 60 ёшга тўлган кишиларга қараганда сайёрамизда қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинларига икки баравар кўп, дарё тошқини ва қишлоқ хўжалиги ҳосили етишмовчилигига уч баробар кўп юзма-юз келишади.

Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, глобал исишни 1,5 °C даражасида ушлаб туриш учун глобал чиқиндиларни тез камайтириш бугунги кунда фарзандларимиз дуч келиши муқаррар бўлган иссиқ ҳарорат тўлқинларини деярли икки бараварга камайтиради. Агар исиш 2 °C дан ошмаса, хавфли иссиқлик тўлқинларининг сони чорак даражада камаяди.

«Science» журналида чоп этилган тадқиқот натижалари мураккаб компьютер иқлими моделлари бўйича экстремал ҳодисалар прогнозларини, аҳоли ва ўртача умр кўриш ҳақидаги батафсил маълумотларни ҳамда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панелнинг (IPCC) глобал ҳарорат кўтарилиш траекторияларини бирлаштирган.

Олимларнинг қайд этишича, ҳозирги ёшлар учун иқлим ўзгаришининг салбий таъсири кўлами етарлича баҳоланмаган, чунки йил давомида бир нечта экстремал ҳодисалар бир жойга тўпланмаган ва уларнинг юқори интенсивлиги ҳисобга олинмаган.

Таҳлил натижалари минтақалар бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Масалан, 2016 йилдан 2020 йилгача Европа ва Марказий Осиёда туғилган 53 миллион бола ўз ҳаёти давомида тахминан тўрт баравар кўпроқ экстремал ҳодисаларни бошдан кечиради. Шу билан бирга, Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубида жойлашган 172 миллион ўша ёшдаги болалар кекса авлод вакилларига қараганда 5,7 баробар кўпроқ экстремал об-ҳаво ҳодисаларига дуч келишади.

«Бу глобал иқлим ўзгаришининг жанубдаги ёш авлод учун номутаносиб равишда оғир бўлишини исботлайди», дейди тадқиқотчилар.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔94

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔94

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔205

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар