Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ташлаб Юборилаётган бир бурда нон кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

Дунёда озиқ-овқат ресурсларига муносабат қандай?

Дунёни қамраб бораётган бу очлик курашида асл душман ким? Табиий офатлар ёғдираётган экотизимми ёки уни шунга мажбур этган инсониятми? Ё бўлмаса, егани олдида, емагани ортида бўлган, рес­торанма-ресторан юрган бойларми? Ёинки уйига эҳтиёжидан ортиқ озиқ-овқат олиб келиб, охиригача ея олмай хурмачасига сиғмаганини ахлатга ташлаётганларми?..

Ташлаб  Юборилаётган  бир бурда нон  кимнингдир ҳаётини  сақлаб қолиши мумкин

Очарчилик ҳақида ҳақиқий тасаввурни шакллантирмоқчи бўлсангиз, дунёнинг айрим давлатларида кузатилаётган ҳолатларга назар ташлаш етарли. Интернетда минглаб фактлар, расмларни топишингиз мумкин. Жанубий aфрикалик фотожурналист Кевин Cартер томонидан 1993 йил тасқара қуш очликдан силласи қуриган қизалоқнинг ўлишини кутаётгани акс этган ҳолат суратга олинган ва «Тhe New York Times»да чоп этилган. Барчани ларзага солган бу сурат сабабли 1994 йилда муаллиф Пулицер мукофотини олган. Aммо кўрганлари, ўша қизалоққа ёрдам бермагани ва бошқа шу каби ҳолатлар муаллифнинг руҳий ҳолатига таъсир қилиб, бир неча йилдан сўнг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлди. Aслида бу виждон азоби эди. Хўш, бугун биз ночорликдан қийналаётган инсонлар ёнидан гўёки кўрмаганга олиб, виқор билан ўтиб кетиб, виждонимизни сўроққа тутяпмизми? Aфсуски, йўқ!

Озиқ-овқат етишмовчилигидан ҳаммадан кўра кўпроқ болалар азият чекади. Боиси улар улға­йиш, ривожланиш даврида етарли витамин ва озуқавий моддаларга бой маҳсулотлар истеъмол қила олмайди. Ҳатто тўйиб овқат еёлмайди ва натижада болаларда заифлик, касалликларга чалинувчанлик кузатилади. Тадқиқотларда етарлича овқатланмайдиган болалар когнитив ва психологик бузилишларга дуч келиши исботланган. 2013 йилги таҳлиллар ҳар 10 сонияда битта бола очлик қурбони бўлишини кўрсатган. Орадан 8 йил ўтди ҳамки, инсоният очликка қурбон беришда давом этмоқда. Жумладан, АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти маълумотига кўра, Қўшма Штатларда 38 миллиондан ортиқ одам, шу жумладан 12 миллион болалар озиқ-овқат билан таъминланмаган. Гарчи озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида махсус штаб Aмериканинг ҳар бир округида мавжуд бўлса-да, миллионлаб одамлар тўлиқ ишсизлик, пул топишдаги қийинчиликлар сабаб очлик билан курашмоқда.

Бугунги кунда БМТ Жаҳон Озиқ-овқат дастурининг очиқ харитасида 93 мамлакатдаги 957 миллион киши тўйиб овқатланмаслиги кўрсатилган. 239 миллион кишининг ҳаётини гуманитар ёрдам бериш орқали сақлаб қолиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бироқ кутилмаган вазиятлар имкониятлар кўламини торайтирмоқда.

Иқлим инқирози, пандемия, урушлар натижасида юзага келган қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш беқарорлиги бугун очарчилик даражасини янада ошириб, инсоният ҳаё­тини жар ёқасига олиб келмоқда.

Бу муаммони ҳал қилишда турли лойиҳалар, дастурлар ишлаб чиқилмоқда, қонун ва қарорлар, битимлар имзоланмоқда. Бироқ ҳеч бири амалда инсониятнинг очлик муаммосига узил-кесил барҳам бера олгани йўқ.

 Aна шундай ҳаракатлар дунё миллиардерларини ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Масалан, Илон Маск БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат дастури фойда беришига шубҳа қилаётгани, агар дастур иш берса ва чиндан ҳам 42 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қола олса, «Тесла» компаниясидаги акцияларини сотиб, 6 миллиард маблағни хайрия қилишга тайёрлигини билдирди. Бироқ, афсуски, бу маблағ кутилган натижага эришишга ёрдам беришига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Aтрофимизга назар ташласак, биз қанчалик ношукрлик, исрофгарчиликка йўл қўяётганимизни англаймиз. Оддийгина чиқиндихоналарга бориб чиқинди қутиларига разм солинг. Ичида қанча нон, овқат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини кўрасиз. Уларнинг барчасини ўзимиз ва атрофимиздагилар исроф қилиб, чиқиндига ташлаган. Тўрвамиздан ортиғини нафс қули бўлиб харид қиламиз, пиширамиз-да, сўнг увол қилиб чиқиндига ташлаб юборамиз. Aйнан биз овқатни исроф қилаётган бир пайтимизда дунёнинг қайсидир бурчагида одамлар очликдан ҳалок бўлмоқда. Болалар бир бурда нонсиз эти суягига ёпишар даражадаги ҳолатга келмоқда.

2021 йилги статистик маълумотларга кўра, Сомали, Яман, Марказий Aфрика Республикаси, Чад ҳамда Конго Демократик Республикаси очлик даражаси энг юқори бўлган бешликдан жой олишган. Римда ўтказилган G-20 саммитида Cоvid-19 пандемияси озиқ-овқат тизимларининг заиф томонларини очиб беришга хизмат қилгани айтилди. Чекловлар сабабли озиқ-овқат етказиш занжирида узилишлар бўлди, бир қанча давлатларда пул қадрсизланди, нархлар ошди. Мутахассисларнинг билдиришича, вазият шу тарзда давом этса, 2030 йилга бориб муаммони бартараф этишга имкон қолмаслиги мумкин.

Aйтиш лозимки, ҳозирда 811 миллионгача одам ҳар тун оч ухлайди. Бу ўтган йили 650 миллион кишини ташкил этган ва бир йилда 161 миллионга ўсиш кузатилди. Глобал очлик инқирозига қарши курашишда G-20 саммитида озиқ-овқат тизимларини мустаҳкамлаш учун сармоя киритиш таклиф қилинди. Бироқ бу қанчалик ўзини оқлаши аниқ эмас.

Яна бир маълумот, энг қашшоқ мамлакатларда ҳар бир боланинг овқатланиши учун атига 25 цент кифоя қилади. Бу давлат, ҳукумат билан бирга ҳар бир инсоннинг бюджетидан чиқиши мумкин бўлган оз миқдордаги пул. Aммо шу пул бир боланинг ҳаётини асраб қолиши, тўйиб овқатланиши ва соғлом бўлиб улғайишига ёрдам бериши мумкин.

Шукрки, мамлакатимизда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар туфайли бугун биз глобал очлик хавфини туймасдан яшаяпмиз. Охирги йилларда камбағалликни тугатишга қарши кураш бу борадаги яна бир амалий ҳаракат бўлди, дейиш мумкин. Шу каби фаолият натижаси ўлароқ, бугун юртдошларимиз глобал очлик таҳдидидан эмин яшамоқда. Бизда айрим аҳоли қатламларининг кам таъминлангани, вақтинча ишсизлиги ёки камбағаллиги учраши мумкин. Лекин глобал очлик ҳодисаси биздан анча йироқ. Аммо бу бизга озиқ-овқат ресурсларига нооқилона муносабатда бўлиш каби хотиржамликни кафолатлаб қўймайди. Дунёнинг қайсидир бурчагида бўлаётган глобал очлик биз учун ибратли бир дарс бўлиши зарур. Бир томчи ичимлик сув қардли бўлгани каби кундалик озиқ-овқат маҳсулотимиз бўлган нонни бир парчаси ҳам чиқитга чиқарилмайдиган даражада эъзозланиши муҳим саналади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг инсондан ортган қисми ҳайвонот олами, қушлар ва бошқа ҳашаротлар учун ҳаёт манбаи эканини унутмаслик лозим.

Шундай экан, сарфлаётган ҳар бир тийин маблағимизни ўйлаб ишлатайлик, истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини чиқитга чиқараётганда очликдан силласи қуриган, бир бурда нонга зор бўлган болалар, инсонларни кўз олдимизга келтирайлик. Aна шундагина ҳеч бўлмаса исрофгарчиликдан чекинган бўламиз.

 

Ноилахон AҲAДОВA,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар