Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экологик Маданиятни қандай шакллантирамиз?

Экология, атроф муҳит, уни асраш ҳақида жуда кўп гапирамиз. Турли ғоя, таклифлар берамиз, катта давраларда бахс-мунозара ўтказамиз. Бироқ кўчаларда чиқиндилар тўпланаверади, автомашина ойнасидан бўшаган елим идишдан тортиб, писта пўчоғигача ирғитилаверади, яшил масканга дам олишга чиққанлар ортидан турли шишаю овқат қолдиқларидан иборат бир уюм ахлат қолаверади.

Экологик  Маданиятни  қандай шакллантирамиз?

Хўш, нега шундай? Нима учун атроф-муҳит тозалигига қаратилган шунча ҳаракатларимиз зое кетаверади?

Чунки биз фақатгина тўпланган чиқиндини олиб кетишу, муаммо гапирилганда ўша жойни тозалаб қўйиш билан чекланяпмиз. Бир сўз билан айтганда, оқибат билан курашяпмиз холос. Муаммонинг келиб чиқиш сабаби – одамларда табиатга бўлган муносабатни ўзгартиришга, болаликдан экологик маданиятни шакллантиришга доим ҳам асосий масала сифатида эътибор қарата олмаяпмиз.

Аслида бола ҳаётидаги энг муҳим таълим-тарбияни етти ёшга қадар, билимларни эса дастлабки мактаб даврида олади. Ана шу даврда шаклланган характер, муносабат, тарбия ва таълим бир умрга сақланиб қолади. Буни дунё олимлари кўплаб илмий ишлар орқали исботлашган. Шундай экан нега муаммонинг ечимини болалар тарбиясидан бошламаймиз?

Табиий ўйинчоқлар

Германияда болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда уларнинг табиий хом ашёдан қилинганлигига алоҳида эътибор қаратилади. Яъни, бола ўйнаётган ўйинчоқлари орқали она табиат билан уйғунликни сезади. Унга ота-­онаси ўйинчоқ қаердан қандай қилиб яратилганлигини сўзлаб беради. Натижада болада атроф-­оламга меҳр уйғонади.

Шунингдек, катталар ёшларга чиқиндини саралаш, қаерга ташлаш, дарахтлар, гуллар, ҳайвонлар ва қушларга қандай муносабатда бўлишни ўргатишади. Табиат қўйнида сайр қилиш орқали экомаданиятни аста-секинлик билан шакллантира бошлашади. Мактабларда ҳам экотарбияга алоҳида урғу берилган бўлиб, бунинг учун турли машғулотлар ўтказилади.

Суҳбат методи

Хитойда болаларнинг ўсимликларга бўлган муносабати ижобий бўлиши учун мактаб ва боғча даврида мавсумга қараб экин экиш, гулларни парваришлаш, суғориш машғулотлари олиб борилади. «Бола барибир болада, шўхлик қилади» дерсиз. Бироқ бу уларнинг ўсимликларга зиён келтириши мумкинлигини англатмайди, истисно ҳисобланмайди.

Дейлик, мактаб ёки боғча ҳудудида дарахт шохини синдирган, гулни узган болага тарбиячи устозлар бошқача муносабатда бўлади. «Уришиб, жазолайди» десангиз адашасиз.

Хитойда ана шундай хулқи ёмон бола билан суҳбат ўтказиш энг фойдали методга айланган. Яъни қилган ишининг нечоғли зарарлигини, экология ва инсоннинг ўзига салбий таъсири борлигини, буларнинг барчаси чамбарчас боғлиқлигини тушунтириб, шахсий хулоса чиқаришга ундашади холос.

Бизда-чи?

Маълумки, мактаб дарсликлари тубдан ўзгариб, янгиланиб бормоқда. Хўш, бизда бугун ёшларнинг, айниқса болаларнинг экомаданиятини шакллантиришда дарсликлар қанчалик фойда бермоқда?

– Дарҳақиқат мактаб тизимига «Тарбия» ҳамда «Табиий» фан киритилди ҳамда ўқув дас­турида экологик маданиятга катта эътибор қаратилган, – дейди Рес­публика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуриллаева. – Бунда ҳикоя, шеър, нақллар ва уларнинг муҳокамасидан фойдаланилмоқда. Жумладан, 1-синф «Тарбия» дарслигида ўқувчиларга «Сой бўйида» номли қисқа ва содда ҳикоя берилган: «Ёз кунларининг бирида сой бўйига бордик. Катталар оёғимизга пойабзал кийиб олишимизни айтишди. Лекин биз югуриб ялангоёқ сувга тушдик. Синглимнинг оёғини сой тубида ётган шиша синиғи кесиб юборди...» Матн сўнгида: «Нима деб ўйлайсиз сойга шиша синиқлари қаердан тушган?» – дея берилган савол ўқувчини мулоҳаза қилишга чорлайди. Натижада хулосани ўқувчининг ўзи чиқаради. 4-синф «Тарбия» дарслигида эса қуйидаги каби ҳикматларни кўриш мумкин: «Сувни исроф қилманг. Қўл-юз ёки тиш юваётганда жўмракни очиқ қолдирманг. Тоза сув – табиатнинг ноёб неъмати...»

Бундан ташқари, 5-синф «Тарбия» дарслигида «Она табиатни асраш – бизнинг бурчимиз» мавзуси орқали ўқувчиларга экологик муаммолар юзага келиш сабаблари, табиий ресурсларни сақлаш ва атроф муҳитни ифлослантирмасдан маиший чиқиндиларни йўқотиш (утилизация қилиш) йўл-йўриқлари кўрсатилади. Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш, уларга ғамхўрлик қилиш кўникмасини шакллантириш учун ўқувчиларга турли вазиятлар берилиб, шундай ҳолларда улардан қандай йўл тутиши сўралади. Шу тариқа юқори синфларда мавзулар нисбатан мураккаблашиб, ўқувчилар инсон ва табиат ўртасидаги муаммоларни таҳлил қилишни ўрганади.

Табиий фан

Жорий ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган «Science» (Табиий фан) жорий этилди. «Табиий фан» таълим сифатини ошириш учун мавжуд фанларни интегратив тарзда ўқитилишини таъминлашга хизмат қилади. Қолаверса, болаларда табиатга, атроф-оламга бўлган ижобий муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

Қандай дейсизми? Дейлик, табиатда юз бераётган ҳодисаларни, масалан, ёмғир ҳодисасини ўрганиш жараёнида бола унинг таркиби (биологияга оид тушунчалар), физик хусусиятлари, қайси фаслларда ва қаерларда кўпроқ ёғиши (географик хусусияти), ёмғир таъсирида Ерда қандай ўзгаришлар бўлиши, ўсимликлар учун фойдаси ҳақида маълумотларга эга бўлади. Натижада бола ёмғирнинг экотизимдаги ўрни, қанчалик муҳим ва кераклигини билиб олади. Шу билан бирга унга қандай омиллар таъсир қилиб, ёғингарчилик кам ёки кўп бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тушунчаларга эга бўлиши мумкин.

Буларнинг барчаси болаларнинг билими ва экологик таълим-тарбиясини шакллантиришга хизмат қилса ажаб эмас. Йиллар ўтиб ана шу болалар онгли равишда табиатни асраш йўлида ўз ҳиссасини қўшадиган, ҳеч бўлмаганда она табиатга зарар келтирмайдиган инсон бўлиб вояга етишади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар