Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сувни ифлослаш эпидемияси тобора кенг тарқалиб, катта хавфга айланмаяптими?

Азал-азалдан бобо-бувиларимиз набираларини ёнига олиб, «Сувга тупурма, беҳудага исроф қилма, чиқинди ташлама», дея танбеҳ беришган. Нима бўлади? Сув оқиб кетяпти, ўрнига тозаси келяпти-ку десак, ўша ифлосланган сув қаергадир бориб, қай бир инсонга ёки жониворга зарар келтиришини айтишарди.

Сувни  ифлослаш  эпидемияси  тобора кенг тарқалиб,  катта хавфга айланмаяптими?

Ўшанда болалик қилиб буни тушунмасдик, аммо улғайгач, бугун ариқларда оқаётган ифлосланган сувни кўриб, ўша насиҳатларнинг аҳамияти нечоғли улкан бўлганини англаяпмиз.

Бундан 20-30 йиллар аввал челак ботириб ариқ сувидан олинган, рўзғорда ишлатилган. Ўша кезлар ҳеч ким сув ичиб инфекция юқтириб олмаган, ёки чўмилиб бирор касаллик орттирмаган. Бироқ йиллар ўтган сари ариқ сувлари ҳам катта каналлар каби ифлослана бошлади. Энди уни жониворларгина ичади, фақат ўсимлик ва экинларни суғоришда ишлатилмоқда.

Чўмилгани одам қўрқади, боиси ариқ сувида чўмилиб баъзилар тери касаллигини орттириб олган...

Аслида тоза ичимлик сув ҳам, унумли тупроқ ҳам чек-чегарасиз эмас. Нотўғри фойдаланиш натижасида аста-секин ифлосланади, яроқсиз ҳолатга келади ва фойдаланиб бўлмай қолади. Кейин эса тақчиллик бошланади. Бунинг олдини олиш учун ҳозирданоқ тежамкор бўлишимиз, исрофгарчиликлардан тийилишимиз лозим.

Ариққа оқизилаётган ифлос сув

Бугунги кунда барча соҳалар қатори хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам жадал ривожланиб, турли хусусий тадбиркорлик фирмалари сони ортиб бормоқда. Масалан, қаерга қарасангиз автомобиль ювиш шохобчасига кўзингиз тушади. Ҳатто кийимларни, гиламларни ювиш хизмат турлари ҳам кенгайиб бормоқда. Қулайлик жиҳатида албатта яхши, шу баҳона кўплаб ёшлар иш билан таъминланиб, бири икки бўлмоқда.

Бироқ бошқа томондан ювиш хизмати бевосита сув билан боғлиқ. Бу эса кўр-кўрона сув­ни исроф қилишга, ювгандаги чиқинди ва турли моддалар аралашган сув кўп ҳолларда ерга сингиб кетишига, ариқларга оқизилишига сабаб бўлмоқда. Чунки «автомойка»ларнинг ҳаммаси ҳам канализация тармоғига уланмаган, тоза ичимлик сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланаётгани етмагандек, кимёвий воситалар аралашган чиқинди сув ер остига сингиб кетишига йўл қўйилаётган ҳолатлар жуда кўп.

Хўш, автомобиль ювиш шохобчалари устидан назорат борми?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 февралдаги йиғилиш баёни «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларга мувофиқ, мамлакатимиздаги мавжуд икки мингдан ортиқ автомобиль ювиш шохобчаларидан 1440 тасида экологик назорат тадбири ўтказилди, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек БОҚИЖОНОВ. – Шундан 692 таси коммунал фойдаланиш стандартидан ўтмасдан, хулоса олмасдан ишлаётгани аниқланди. Боз устига уларда сувни локал оқава тозалаш иншооти йўқлиги, яъни тозаланмаган турли аралашмаларга эга сув оқавага қўшилаётгани маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Биз бу билан чекланиб қолмаймиз, қўмитада агар тадбиркор фаолиятини қонунийлаштирмаса, у ҳолда унинг фаолиятини тугатиш ҳуқуқи мавжуд. Яна бир жиҳати шундаки, Тошкент шаҳрида автомобиль ювиш шохобчалари суви канализацияга чиқарилади. Бироқ чекка ҳудудларда, канализация йўқ жойларда очиқ сув ҳавзаларига ташланаётгани ва сув таркиби ифлосланаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Афсуски, автомобиль ювиш шаҳобчалари орасида ичимлик сувдан фойдаланиб, катта миқдорда исрофгарчиликка йўл қўяётганлар бор.

Аслида автомобиль ювиш шохобчаси сувни ичимлик сувдан олмаслиги, ҳар бирида ифлосланган сувни уч босқичли тозалаш тизими бўлиши зарур. Фақат тозалангандан сўнг сувни канализацияга оқизиш ёки ундан қайта фойдаланиш лозим. Бироқ қонунни четлаб ўтаман деган «олғир»лар йўқ эмаслиги ачинарли. Боиси кун келиб тоза ичимлик сув захираси тугай бошласа, авлодларимиз бундан кўпроқ азият чекади. Биз эса уларга порлоқ келажак бериш ўрнига, ўз хатоларимиз билан сувсизлик, экомуаммолар гирдобига маҳкум этяпмиз.

2005 йил суратга олинган «Саҳро» фильмида шундай аянч­ли саҳналар бор. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифокори Малида тарқалган номаълум касалликни ўрганади. Сув намуналарини таҳлил қилгач, касаллик токсин билан ифлосланган сувни истеъмол қилиш оқибатида пайдо бўлгани аниқланади. Бунга чиқиндиларни йўқ қилиш билан шуғулланадиган завод сабаб бўлган бўлади. Заводда чиқиндилар ёқилиб, заҳарли моддалар ер остига кўмилгани сабабли токсинлар ер остига сингиб, ер остидаги ичимлик сувини заҳарлайди. Сувни истеъмол қилган одамлар эса номаълум касалликка чалиниб, бирин-кетин ҳалок бўлишади.

Биз ҳам бугун тозаламасдан, турли аралашмалар, моддалар билан «тўйинган» сувни канализация ва очиқ сув ҳавзаларига, ерга оқизиш орқали кўплаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмаяпмизми?

Оқава тозалаш иншооти ишлаяптими?

– Ҳозирги кунда 548 та корхонадан ҳосил бўлган оқавалар атроф-муҳитга ташланмоқда, – дейди Исломбек Боқижонов. – Турли кимёвий моддалар, ранг-бўёқ эритма қолдиқлари ва биологик чиқиндилар билан ифлосланган оқаваларни тозалаш мақсадида 320 та корхона локал тозалаш иншоотлари билан жиҳозланган. Уларнинг 30 фоизи физик-кимёвий, қолгани механик усулда тозалайди. Шунга қарамай жорий йилда ўрганилган 33 та йирик шаҳарларнинг коммунал оқава тозалаш иншоотининг иш самарадорлиги жуда пастлиги, тўлиқ қувват билан ишламаётгани, ҳатто айримлари умуман ишламаслиги аниқланди. Натижада дарё, канал, коллекторлар ва сув ҳавзаларига етарли тозаланмаган ёки бутунлай тозаланмаган оқава сувлари ташланмоқда. Ана шундай тозалаш иншооти умуман ишламаётган шаҳарларга Гулис­тон, Ангрен, Бекобод, Қарши, Жиззах, Урганч, Хива кабиларни мисол келтириш мумкин.

Буни назоратга олиш мумкинми? Ахир шаҳарларда энг кўп канализация сувлари сарфланади. Ифлосланиш ҳам айнан сувда бўлади. Бундан кўринадики, коммунал оқава сувларини тозалаш иншоотлари ишини кучайтириш, самарадорлигини назорат қилиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири.

Ҳозирда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида 220 дан зиёд экологик инспекторлар фаолият юритмоқда. Улар айнан ер-сув йўналишида назорат тадбирларини олиб боради. Канализация, очиқ сув ҳавзалари, кўллардан фойдаланиш – буларнинг барчаси ана шу инспекция инс­пекторлари томонидан таҳлил қилинади ва қонунбузарликлар аниқланса тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Бироқ бутун мамлакат учун инспекторлар сони озлик қилади.

Демак назоратни кучайтириш учун, аввало инспекторлар сонини ошириш керак.

Маълумки, жорий йил синов тариқасида экоинспекторлар фаолияти ҳам йўлга қўйилди ва ўз самарасини бера бошлади.

Аслида қанчалик назорат қилинмасин, текшириб, жаримага солинмасин, токи сувнинг ҳар томчиси бебаҳолигини аҳоли англаб етмас экан, муаммолар тугамайди. Шундай экан, кўзимизни каттароқ очиш вақти келди. Фарзандларимиз келажаги, фаровон ҳаёти учун бугун сувга, ерга ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлмасак, эртага авлодлар бизни кечирмаслиги аниқ.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар