Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Биз камроқ гўшт есак, иссиқхона газлари камайиши ростми?

Гўшт овқатланиш рационида муҳим ўрин тутади ва инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқатдаги оқсилнинг асосий манбаи ҳисобланади. Унда экстракт моддалар, оқсил, ёғ, минерал моддалар, А, Д, РР ва В гуруҳлардаги дармондорилар мавжуд.

Биз  камроқ гўшт есак,  иссиқхона газлари камайиши ростми?

Инсон бир кунда қанча гўшт ва гўштли маҳсулотлар ейишини биласизми? Дунё миқёсида-чи? Мутахассислар фикрига кўра, ҳар йили дунёда қарийб 350 миллион тонна гўшт истеъмол қилинади ва киши бошига 44 килограммга тўғри келади. Бу эса истеъмолга яраша махсулот ишлаб чиқаришга бўлган талаб юқорилигини англатади. Дарҳақиқат, 350 миллион тонна гўшт тайёрлаш учун 80 фоиз ердан қишлоқ хўжалиги мақсадларида эмас, балки яйлов ва чорва озуқаси етиштириш мақсадида фойдаланиш зарурлигини англатади. Ана шундагина инсонларни етарли ва керакли миқдорда гўшт билан таъминлаш мумкин бўлади. Бироқ бу осон эмас, боиси ердан бошқа мақсадларда фойдаланишга бўлган талаб ҳам юқори.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро Панели (ИПCC) ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолисининг овқатланиш рационидан ҳайвонлардан тайёрланадиган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини чиқариб ташлаш, йилига жами 8 гигатоннагача CО2 (ис гази) эквиваленти эмиссиясининг олдини олади. Боиси дунё аҳолиси асосан гўшт ва денгиз маҳсулотларини жуда кўп истеъмол қилади. Гарчи ер юзида вегетарианлар (гўшт истеъмол қилмайдиган ва фақат сабзавот ҳамда мевалар билан қорин тўйдирадиганлар) мавжуд бўлса-да, улар ер юзида атига 8 фоизни ташкил қилади. Демак, гўшт ва гўшт маҳсулотларига талаб ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Ҳамма ҳам ўз нафсига ярашасини ейди, хўш, муаммо нимада?

Чорвага қанча сув ва ем сарфланади?

Мутахассислар узоқ йиллик изланишлардан сўнг дунё миқёсида етиштириладиган дон махсулотларининг 46 фоизи чорва учун озуқага айлантирилишини аниқлашди. 37 фоиз донли маҳсулотларгина одамлар учун емак сифатида қайта ишланар экан. Бу эса кишини гўшт истеъмолининг атроф муҳитга зарарли таъсири ҳақида ўйлаб кўришга ундайди.

Қандай дейсизми? Масалан, тадқиқотларга кўра, чорвачилик тармоғи глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 15 фоизини ташкил қилади. Бир килограмм мол гўшти ишлаб чиқариш учун 7 кг. дон, 16 минг 700 литр сув (суғориш ҳамда озуқа учун), чорвачилик ва озуқа ишлаб чиқариш учун 550 м2 майдон керак бўлади. Шундай қилиб, унинг бевосита ва билвосита оқибатларини ҳисобга оладиган бўлсак, гўшт ишлаб чиқариш глобал ўрмонлар кесилишининг асосий сабабидир.

Бугунги иқлим ўзгариши муаммоси эса инсонлар рационига ўзгариш киритмоқда ва янги саноатни шакллантирмоқда. Таҳлилчилар ва инвесторларнинг фикрига кўра, гўштга бўлган талабни қондириш учун озиқ-овқат саноатида гамбургер, товуқ нуггетлари каби «фаст-фуд»лар муҳим ўрин тутмоқда.

Нўхат оқсилидан гўштсиз «гўшт»

Биргина мисол, Американинг Импоссибле Фоодс ва Беёнд Меат стартаплари «гўштсиз гўшт» атамасини фанга олиб кирди ва гўштнинг ташқи кўриниши, тузилиши ва таъмини фақат ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш технологияси яратилди. Жумладан, гўштдаги оқсилнинг асосий манбаи сифатида Импоссибле Фоод соя протеинидан фойдаланди, Беёнд Меат эса бунинг учун нўхат оқсилини қўллади. Шу тариқа Беёнд Меат 2019 йилда ўз «гўштсиз гўшт»ини оммага тақдим этди ва инвестицияга эга бўлди.

Иккинчи тенденция – «маданий гўшт» бўлиб, у ҳайвонларнинг ўзидан олинган оз миқдордаги илдиз ҳужайраларидан бошлаб, барча типик таркибий қисмларини (мушак тўқималари, ёғ, бириктирувчи тўқималар ва қон томирлари) қайта тиклашга қаратилган. Бу ҳайвонларни оммавий равишда боқиб катта қилиш ва сўйиш заруратини бартараф этишга қаратилган.

Шундай қилиб, «гўштсиз гўшт» ва «маданий гўшт» маҳсулотлари биргаликда 2040 йилга келиб глобал озиқ-овқат истеъмолининг 60 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. Ўсимлик калорияларини ҳайвон калорияларига айлантириш мавжуд муаммоларни сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда.

Илк завод очилди

Гарчи бундай гўшт турларининг ишлаб чиқарилиши деҳқончилик билан боғлиқ эмиссиялар, жумладан ғалла етиштириш билан боғлиқ жараённи камайтиришга, энг муҳими, атроф муҳитга чиқарилаётган иссиқхона гази маълум даражада қисқаришига хизмат қилса-да, бироқ синов тариқасида чиқарилаётган янги маҳсулотнинг инсон саломатлигига таъсири қай даражадалиги ҳали номаълум. Боиси янги модда генетик жиҳатдан ўзгартирилган ва соя илдизларидан олинган. Соя илдизи эса одатда инсонлар томонидан истеъмол қилинмайди. Бу ўз навбатида кузатувларни ҳали давом эттириш зарурлигини англатади.

Шунга қарамай бугун АҚШнинг Калифорния штатидаги Эмеривилл шаҳрида сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи завод очилмоқда.

Маълумотларга кўра, заводда йилига 180 минг тоннадан ортиқ сунъий гўшт ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Упсиде Фоодс компанияси асосчиси Ума Валетининг сўзларига кўра, компания 2015 йилда дунёда биринчи бўлиб сунъий гўштни ишлаб чиқарган. Заводнинг очилиши эса чинакамига озиқ-овқат инқилобига айланиши ва истеъмолчи эҳтиёжини қондириши мумкин. Заводда гўшт озуқавий муҳитда етиштирилиши ҳамда бузоқ гўшти, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

Хулоса ўрнида...

Гарчи бизда ҳали бундай тенденцияга ўтилмаган бўлса-да, кун келиб ана шундай жараёнга етиб келишимиз эҳтимоли йўқ эмас. Чунки гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда, уларни етиштирувчи ер ва сув захираларимиз эса ниҳоятда чекланган. Бу билан инсонларга камроқ гўшт енг демаймиз, боиси ҳар ким организми учун зарурий моддаларни табиатдан ва озиқ-овқат маҳсулотларидан олишга ҳақли. Бироқ  бу исрофгарчиликни кўнгил тусаганича қилишни ҳам англатмайди. Чунки аҳоли орасида фалон сўмга гўшт ҳарид қилишга қурби етмайдиган оилалар ҳам бор. Биз эса муштарийларни бирозгина мулоҳаза қилишга ундаймиз холос.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар