Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ўзаро ҳақ талашиш оилани парокандаликка олиб келади

Оилали бўлиш инсоният наслининг кўпайиши ва боқийлиги учун ҳақиқий йўлдир. Умр йўлдошини танлашда ҳар икки томон ҳам тенг ҳуқуққа эга.

Ўзаро ҳақ талашиш  оилани парокандаликка  олиб келади

Инсоният тарихининг барча босқичларида оиланинг мустаҳкам бўлиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилинган. Насл қолдириш вазифаси ҳам ўзининг андоза ва қоидалари асосида амалга оширилиши керак. Бунда жуфтларнинг ҳар бири ўзида хотиржамлик, сокинлик, нафсоний роҳат ҳосил қилиши билан бирга, иккинчи томонга нисбатан ўз зиммасидаги бурч ва вазифаларини ҳам идрок этиши лозим. Айниқса, дунёга келадиган наслнинг истиқболи тўғрисида кўпроқ қайғуришлари талаб этилади.

Эр ва хотин никоҳланиб оилали бўлгандан кейин уларнинг ҳар бири иккинчиси олдида бир қанча вазифани зиммасига олади. Турмуш қураётган йигит ва қизларимизни бир-бирига никоҳ қилиб қўйгандан кейин уларнинг ҳаққига дуолар қилиш учун қавму қариндошларни тўплаб шукрона дастурхонларини ёзамиз. Никоҳ тўйи ҳар бир миллатнинг ўзига хос турмуш тарзи, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар феъл-атвори, урф-одатидан келиб чиқиб ўтказилади. Тўйда куёв ёки келин тарафга ортиқча харажатлар бўлиши оилада келишмовчиликларга олиб келади. Бундай ҳолатларда икки тараф келишиб олиши лозим.

Оила инсоннинг бахт-саодатини таъминловчи қўрғондир. Оилада эркак кишининг масъулияти алоҳида қайд этилган. Эрнинг ўз хотини олдида ҳам ижтимоий, ҳам жисмоний, ҳам молиявий бурчи мавжуд. Ислом дини ўз аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деб марҳамат қилганлар:

«Сизларнинг ичингиздаги яхши эркак ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман».

Албатта, ҳар тўкисда бир айб деганларидек, инсон зоти айбу нуқсондан холи эмас. Шундай экан, эркаклар ўз аёлларининг айбларини беркитиб, оиланинг бардавом бўлишини кўзда тутган ҳолда уларга панду насиҳат қилиб туриш буюрилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:

«Ҳеч бир мўмин ўз мўмина аёлини ёмон кўрмасин. Агар унинг хулқ-атворидан бирини ёқтирмаса, бошқа хулқини ёқтириши мумкин».

Демак, аёл киши оиланинг бир бўғини ҳисобланади. Ислом шариати ҳар қандай шароитда ҳам аёлни кийинтириш, таомлантириш, бошпана билан таъминлаш ва бошқа харажатларни эрнинг зиммасига юклаган.

Ривоят қилинишича, саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: «Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?», – деб сўрашганда, У зот: «Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, ёмон сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, фақат хонадан чиқмаган ҳолда ўринни бошқа қилиб ётиш», – дедилар.

Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймасликдир. Дарҳақиқат, эркакларнинг зиммасига нафақа фарздир. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи бир оила бошлиқлари айни шу масалада ўз вазифаларини унутиб қўймоқда. Ҳатто баъзилариориятсизлик билан ўз жуфти ҳалолларини аёллар шаънига мос келмайдиган йўллар билан пул топиб келиш учун кўча-кўйга чиқариб, баъзилар чет элга жўнатиб, ҳатто мардикорчилик қилишга мажбур қилаётганлари ҳам учрамоқда.

Бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши ачинарли ҳолдир.

Маълумки, мамлакатимизда аёллар ҳуқуқи давлатимиз томонидан қонун асосида тўла-тўкис ҳимоя қилинади. Чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам аёллар соғлиғини тиклаш мақсадида шифохоналар ташкил қилингани, барча ижтимоий-сиёсий соҳаларда уларнинг фаол қатнашиб келаётгани бунинг ёрқин мисолидир.

Ўз навбатида аёллар ҳам эрнинг итоатида бўлиши туфайли Парвардигорнинг розилигига эришади. Ўзини, эрини ва фарзандларини ҳам бахтли қилади. Уйини эса тўлиқлигича муҳаббат, соғлом турмуш, роҳат-фароғат, омонлик ва барқарорлик билан таъминлайди.

Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳалла ва жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги – миллий фаровонлик асосидир. Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарм-ҳаё, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган.

Бугунги кунда ҳам ана шу анъаналарни давом эттириб, ўзбек оилалари оиланинг соғлом иқлими, ота-онанинг бир-бирига меҳри ва ҳурмати шароитида, оила бағрида фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб воя­га етишларида жон куйдирмоқда. Шунинг учун ҳам халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади», деб бежиз айтилмаган. Бунда чуқур маъно-мазмун бор.

Оила ҳаёт абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини таъкидлаш зарур. Ушбу тарбия ўчоғидаги бош тарбиячи ҳақида фикр юритсак, кўз ўнгимизда она сиймоси гавдаланади. Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил – она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру муруввати, садоқати ва вафодорлигидир. Онанинг оиладаги ана шу фидойилиги бўлмаса, оила қўрғони таназзулга юз тута бошлайди.

Бугунги кунда оилалар билан боғлиқ баъзи бир нохуш ҳолатлар, муаммоларнинг кўзга ташланаётгани хонадонда онани она, отани эса ота мақомида турмагани, баъзан ўз вазифасини суиистеъмол қилгани оқибатида юзага келаётгани жуда ачинарлидир.

 Ажрашишларнинг кўпайиши, фарзандлар етим ва қаровсиз қолиши, таълим-тарбиядаги турли ноқисликлар ҳам аввало ҳар бир оила муҳитидаги барқарорлик билан узвий боғлиқлик касб этади.

Оила масаласи давлат ва жамият олдида ҳамиша энг долзарб ва ўткир масала сифатида турган. Бунинг моҳиятини ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, оилага ­эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш – бугунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор.

 

Баҳодир МУҲАММАДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔57

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

🕔16:07, 19.02.2026 ✔295

Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

Батафсил
Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

🕔15:00, 12.02.2026 ✔369

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 57    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 295    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 369    🕔 15:00, 12.02.2026
  • Sea Breeze  Uzbekistan лойиҳаси экологик  хавфсизми?  Дастлабки ҳисобот берилди

    Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси экологик хавфсизми? Дастлабки ҳисобот берилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёнига бағиш­ланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллий аҳоли вакиллари, экофаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ✔ 466    🕔 15:55, 29.01.2026
  • Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 642    🕔 15:06, 16.01.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар