Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Фарзандингизни «учинчи қўллар»га топширманг!

Ҳозирги кунда ёшлар билан ишлаш жараёнида баъзи хатоликларга тизимли равишда йўл қўймоқдамиз. Буни кўпроқ ёшларнинг қизиқиши билан ҳисоблашмасдан ўз нуқтаи назаримиздан келиб чиқиб уларга таълим-тарбия беришда кўришимиз мумкин.

Фарзандингизни  «учинчи қўллар»га топширманг!

Бу эса ёшлар орасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларимизга зид ҳолатлар учрашига сабаб бўлмоқда. Бу вазиятдан «учинчи қўллар» моҳирона фойдаланиб, ёшларнинг онгини манипуляция қилиб бормоқда. Манипуляция — дунёга  бошқа инсоннинг кўзи билан қарашга ундашдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсонлар ўн икки ёшигача бўлган даврда ахборотни таҳлилсиз қабул қилади. Бу дегани ахборот ҳар қандай кўринишда: расм, матн, атроф муҳит, аудио, видеофильм, ўйинлар, қўғирчоқлар ва бошқалар бирин-кетин онг остига жойлашиб бораверади. Бу бўйича Бекобод тумани халқ таълими бўлими болалар психологияси услубчиси Гулноза Аҳророванинг фикрилари ҳам мулоҳазаларимизни тўлдиришга хизмат қилади:

— Болалар ўйнаб туриб дунёни танийди. У ёшлигида қандай ўйин ўйнаган бўлса, катта бўлаётганида ҳам шу ўйинлар такрорланади. Болаликдаги хаёлот дунёси эндиликда уларнинг ҳаётига айланади, шунинг учун болалар ўйин ўйнашади.

 Бу даврда тарғибот усулларимизнинг аудиторияси қисқа бўлган газета ва журналлар орқали кириб бормоқдамиз. Газета ва журнал ўқиган инсоннинг маънавий дунёси бой бўлади, лекин кенг аудитория яъни газета, журнал ва китоб ҳам ўқимайдиган ёш авлод «учинчи қўллар» томонидан эгаллаб борилмоқда. Бунга сабаб ота ёки она болани суҳбатга аралаштирмаслиги, яъни мулоқот қилмаслиги, катталар сериал кўриши ва боланинг жим ўтириши учун унинг қўлига телефон ёки гаджетда ўйин қўйиб бериш одати ва ҳоказоларни келтириш мумкин. Ўзлари билмаган ҳолда болаларининг тарбиясини сунъий интеллектга топширмоқда. Бу болалар ўсиб-улғайиб жамиятнинг асосий бўғинларига айланиш даври келганда ва айнан шу болаларнинг онгига ахлоқсизлик, жирканч ишларга мойиллик ғоялари бевосита  сингдирилган бўлади. Масалан «Counter strike», «Pubg lite» ва «GTA» ўйинларида молиявий мукофот ва тан олинишга интилиш учун нозик безорилик, ҳиссий фирибгарлик ва турли хил имтиёзлар мавжуд.

 «Учинчи қўллар»нинг ёшлар онгини эгаллашдаги устунлиги нимада? «Ёшлар нимани хоҳлайди?», «Ёшлар нимага қизиқади?», «Ёшларни нима ўзига жалб қилади?» каби саволларни ўз олдиларига қўйиш орқали болаларнинг розилиги, ота-оналарнинг ўз хоҳиши орқали онг ости қатламини бататом эгаллаб  олиш «учинчи қўл» эгаларининг асосий мақсадидир.

 Аксарият болалар ва ота-оналарнинг хоҳиши ўйин экан, бировлар эмас, айнан ўзимиз  умуминсоний қадриятларга хизмат қилувчи ўйинлар яратайлик. Интернет оламидан уларга ўрин бермайлик. Уларни ғавғоли ўйинлар орқали бошқарилишидан сақлайлик. Умуминсоний ўйинлар ҳам инсонлар ҳаётининг бир бўлагига айланиб қолсин, энг асосийси ёшларимизни бегоналар эгаллаши ва онгини бошқа бир «учинчи қўллар» томонидан эгалланиши бора-бора  жирканч ишларини бажариши учун улардан фойдаланишига йўл қолдирмайлик, бегоналар қўлига топшириб қўймайлик. Айни ҳозир бунга эътибор бермасак, эртага жуда кеч бўлади. Бу билан келажагингизни бой беришингиз ҳеч гап эмас.

Сўзим сўнггида шуни таъкидламоқчиманки, фарзандларимиз тақдирига беэътибор бўлмайлик! Болаларимиз ва ёшлар олдидаги масъулиятимизни ҳар биримиз ҳис қилиб, шу аснода ёшларга шахсий ўрнак бўлмоғимиз зарур.

Ғайрат ҲАКИМОВ,

ЎзЖОКУ магистранти




Ўхшаш мақолалар

Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔17

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔11

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

🕔20:42, 19.04.2024 ✔45

Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар