Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Eрга ўт қўйганлар фақат жарима билан қутулиши қанчалик тўғри?

Ҳафта охирлаши билан одатдагидек ота-­онамни кўргани Бекобод сари йўл олдим. Манзил олис, кеч тушиб улгурган, атроф зим-зиё.

Eрга ўт қўйганлар  фақат жарима билан  қутулиши қанчалик тўғри?

Томоша қилайин деса, атрофда манзара кўринмайди, ўзимга ўзим бир мультфильмдаги «Бу қишлоқнинг нимаси порлоқ?» деган иборани айтиб кетар эканман, олисдан кўринаётган олов қоронғуликни бузарди. Ҳайрон қолдик, яқинлашган сари англадикки, буғдойдан бўшаган далаларга ўт қўйилган. Атрофни олов ва тутун қоплаган, нафас олсанг тутундан бўғилгудек бўласан. Гектарлаб майдонга чўзилган оловда сомонлар ёнмоқда эди.

Олов ўз ортидан куйган ер ва кулни қолдирарди. Бундай манзарани манзилга етгунча қайта-қайта кўришга тўғри келди. Ҳеч кимнинг эътибор қилмаслиги бемалол ёнаётган сомон пояларни ўчиришга уринмаётгани янада ажаблантирди. Наҳот масъуллар, табиат муҳофазачилари айни вақтда ғалладан бўшаган майдонларни ёқиб юбориш ҳолатларини пайқамаётган бўлса? Ёки бунга қонунчилигимизда рухсат борми?

– Бундай ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтган «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича» низом асосида тартибга солинади, – дейди Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизбек КАЛИМБЕКОВ. – Низомга биноан бошоқли дон экинлари сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади. Шунингдек, бу «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-24 моддаларида белгиланган талабларни бузиш ҳисобланади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий жарима қўлланилади. Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача, мансабдор шахсларга 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорда жарима белгиланади.

Агар ҳуқуқбузарлик ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича тупроқ унумдорлигига етказилган зарар учун ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Қолган қисми Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳисобига берилади.

Аслида ер – халқимизнинг умуммиллий мулки. Унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга барчамиз масъ­улмиз. Шу маънода Ўзбекистон Экологик партияси томонидан буғдойпояларни ёнғиндан муҳофаза қилиш борасида қандай ишлар қилинаётгани билан қизиқдик.

– Ҳар йили ғалла ўрими мавсуми бошланиши билан Ўзбекис­тон Экологик партиясига фуқаролардан буғдойдан бўшаган майдонлар ёқиб юборилаётгани хусусида кўплаб мурожааатлар келиб тушади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши  ходими Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА. – Ҳозиргача Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент туманларидан шундай қоидабузарликнинг олдини олиш чорасини кўриш бўйича мурожаатлар келиб тушган эди. Қоидабузарликни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилотида тезкор гуруҳ шакллантирилди ва вилоятнинг қатор туманларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада айрим ҳудудларда буғдойдан бўшаган майдонлар ёқиб юборилишининг олди олинди. Ер эгалари, фермерлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Унумдорлик қанчага пасаяди?

Бошоқли дон экинидан бўшаган бир гектар майдон ёниши оқибатида атмосферага ўрта ҳисобда 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг. кул, 20 кг. ис гази ва углерод оксиди (СО) гази ташланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари тупроқ структураси бузилишига, эрозиянинг кучайишига ва ҳосилдорликнинг камайишига олиб келади. Боиси бундай ёнғинлар ернинг структурасига таъсир қилади, тупроқ таркибининг бузилишига сабаб бўлади. Буғдойдан бўшаган ерларга ўт қўйилганлиги аниқланса тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар аниқланади ва шу асосида табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланади.

Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. Ҳосил йўқолиши оқибатида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-класс қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Бошоқли экинлар донининг харид нархлари жорий йилги ҳосил учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. Бўшаган ер майдонларида ҳосил бўладиган ёнғиндан табиатга етказилган зарар ҳар йиллик 5-класс буғдой нархига асосан ернинг бал бонитетига қараб ҳисобланади. Бу йилги бир гектар майдон учун тўлов ўртача 1-1,5 млн. сўмни ташкил этади.

Ҳашарот кўпаядими?

Одатда буғдойдан бўшаган ерларни ёққан шахслар қурт-қумирсқаларнинг кўпайиб кетишининг олдини олиш ва экин майдонини тезроқ бўшатишни сабаб қилиб кўрсатишади. Бу қанчалик ўринли? Чиндан ёқилмаган ерда зарарли ҳашаротлар кўпайиб кетиши мумкинми?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, зарарли қурт-қумурсқалар йўқ бўлиши учун ерларни ёқиш деган тушунча мутлақо нотўғри.

Чунки ёқиш натижасида атмосфера ҳавоси ва тупроққа катта зарар етказилади. Шунинг учун ҳам ҳар йили мутасадди идоралар ҳамда Экологик партия ташаббуси билан фермер ва юридик шахсларга ёзма огоҳлантириш хатлари юборилади, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилади.

Шунга қарамай ғалладан бўшаган, сомони ўриб олинган майдонларга ўт қўйилмоқда.

Жарима ечим эмас

Хўш, бугунги кунга қадар ғалладан бўшаган ер майдонини ёқиш билан боғлиқ қанча ҳолат аниқланди ва қандай чоралар кўрилди?

Жорий йилда биргина Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 760 гектар ер майдонларида сомон пояларининг ёқилиши аниқланган. Натижада табиатга 459 млн. 300 минг сўмдан ортиқ зарар етказилган. Сомон поялари ёқилишига йўл қўйган жами 130 нафар юридик ва жисмоний шахслар аниқланиб, ерларга етказилган зарар суммалари ва жарима суммаларини ундириш бўйича суд органларига мурожаат қилиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича ҳужжатлар тайёрланар, судга мурожаат қилинар, тегишли жазо ҳам тайинланар. Бироқ жазо маълум миқдордаги жарима холос. Хўш, бу билан экологиямиз яхшиланиб, ифлосланган ҳаво тозаланиб қоладими? Йўқ, албатта. Арзимаган жарима пули тупроқнинг унумдорлигини тиклаб бермайди.

Ер майдонини ёқиш ҳар йили давом этадиган «анъана»га айланиб қолган. Муаммонинг ечими ҳуқуқбузарлик қилиб бўлингач, айбдорни аниқлаб уни жаримага тортишда эмас аслида. Токи инсонларни эски «анъана»дан воз кечишга ўргатиб, ўрнига муқобил вариантдаги тавсия бера олмас эканмиз, бу ердан ёқмай туриб ҳам фойдаланиш мумкинлигини, ҳашаротлар кўпайиб кетиши ҳақиқатдан йироқлигини тушунтирмас эканмиз бир хил қўшиқ айтилаверади. Ерларни ёқиш давом этаверади. Муаммо эса муаммолигича қолаверади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔22

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔68

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔26

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 22    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 68    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 26    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 58    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 56    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар