Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Эр-хотин ажрашган тақдирда болани кимнинг тарбиясида қолдириш масаласи уларнинг хоҳишига қараб белгиланмайди

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Амалдаги қонунчиликка кўра, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун уларни фарзандликка олишга йўл қўйилади. Ота-боболаримиз асрлар давомида амал қилиб келган ислом ҳуқуқига оид қонун-қоидалар ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган одамийлик, инсонпарварлик каби хислатлар билан уйғундир. Ислом таълимоти фарзандликка олиш томонлар ўртасида ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармаслигини таъкидлайди. Бу жиҳати билан ислом ҳуқуқи нормалари амалдаги қонунчилик нормаларидан тубдан фарқ қилади.

Насабни белгилаш масаласи ислом ҳуқуқида муҳимлиги шу билан изоҳланадики, оилада хоҳ у янги бўлсин ё эски бўлсин унда ҳалол ва ҳаром масалалари ҳар доим диққат марказида бўлиши лозим. Чунки бу масала болаларнинг тарбияси, хулқи ва келажагига таъсир қилади. Насабларнинг аралашиб кетмаслиги, яъни киши ўз маҳрами билан никоҳланмаслиги – никоҳнинг асосий шарти. Шу сабабли насабга эътибор бериладики, киши кимлигини ва ўз насабини билсин. Ҳар бир бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийси томонидан таъминланади. Шунингдек, бузилган ҳуқуқи ва манфаатларни бевосита боланинг ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ёки бу ҳолатдан хабардор бўлган васий боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Шариат қоидаларига кўра, оилада ота-онанинг ҳам ўз фарзандларига нисбатан шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд бўлиб, улар ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Ота-онанинг бола олдидаги тенг ҳуқуқлилиги унга ғамхўрлик қилиш, таълим-тарбия бериш, уни парвариш қилишдан иборатдир. Ислом ҳуқуқида боланинг олдида ўз ҳуқуқларини бажариш ота-она учун фақат ахлоқий қоида бўлиб қолмай, балки фарз даражасидаги ҳуқуқ ва бурчлардан биридир. Улар қуйидагича: насаб, она сути билан озиқлантириш, боқиш ва тарбиялаш, нафақа, мерос.

Насабини аниқлаш

Қонуний никоҳда бўлган эр-хотиндан туғилган бола улар ўртасида боланинг оталиги ва оналиги ҳақида ҳеч қандай низо бўлмаса уларнинг фарзанди ҳисобланади. Агар хотин боланинг онасилигини инкор этса, болани у туққанини тасдиқловчи бир аёлнинг кўрсатмаси инобатга олинади. Агар эр бола ундан бўлганини инкор этса, эр-хотиннинг биргаликда никоҳда бўлган муддати, улар ажралишган бўлса ёки эр вафот этган ёхуд эр ёки хотин ўлган деб эълон қилинган бўлса, ажралиш, эр вафотидан, эр ёки хотин ўлган деб эълон қилинганидан сўнг қанча вақт ўтгани оталикни белгилашда муҳим роль ўйнайди.

Ҳар учала ҳолатда ҳам муддатни белгилашда боланинг она қорнида қанча вақт бўлиши асос қилиб олинади. Ислом ҳуқуқи бўйича, онанинг қорнида бола туришининг энг кам муддати олти ой, энг кўп муддати икки йил. Никоҳ қайд қилингандан сўнг олти ой ўтгандан кейин икки йил тўлгунча туғилган боланинг отаси сифатида унинг онаси билан никоҳга киришган эркак тан олинади. Агар бола никоҳ қайд қилинганидан кейин олти ой ўтмасдан туғилса унинг онаси билан никоҳда бўлган эркак ота сифатида тан олинмайди ва никоҳ бекор қилинади.

Умумий қилиб айтганда нас абни белгилашда: 1. Ҳомиладорлик муддати энг камида олти ой бўлиши. Бу муддат эса эр-хотинлик муносабатларидан бошланади. 2. Насабнинг исботи учун сабаб – эр ва хотин ўрталарида саҳиҳ никоҳ бўлиши. 3. Никоҳсиз туғилган болага насаб собит бўлмаслиги.

Умумий қоидага биноан, агар ўзаро никоҳда бўлмаган кишилар ўртасида ҳомиладорлик вужудга келиб, кейинчалик никоҳланса ва никоҳдан 6 ой ўтгач бола туғилса болага отанинг насаби берилади. Агар 6 ойдан кам муддат ичида туғилса берилмайди.

Моддий таъминот

Фарзанд тарбияси ислом ҳуқуқида алоҳида эътиборга молик масалалардан биридир. Ислом ҳуқуқи бўйича фарзанд тарбияси билан боғлиқ ота ва онанинг бурчлари аниқ белгилаб қўйилган. Ота фарзанд ҳақида ғамхўрлик қилиши, унинг саломатлигини таъминлаш чораларини кўриши, бирор бир касб-ҳунарни эгаллаши, дин асослари бўйича билим олиши учун шарт-шароит яратиб бериши лозим. Отанинг муҳим вазифаларидан бири фарзанд балоғатга етгунча уни моддий жиҳатдан, яъни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой билан таъминлашдир.

Фарзандни парвариш қилиш ва тарбиялаш, она сути билан озиқланиш, ҳимояга олиш даврлари онанинг зиммасига тушади. Лекин шуни таъкидлаш жоиз, она ушбу вазифани ихтиёрий равишда бажармоғи лозим.

Болага кўкрак сути бериб боқиш ва унинг муддати масаласида Қуръони каримда алоҳида қоида берилган. Унинг «Бақара» сураси 233-оятида бу ҳақида шундай дейилади: «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ (масъулият) юкланмайди. Болалари туфайли ота ҳам, она ҳам зарар кўрмасин... Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳат билан (болани сутдан) ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар...».

Она ўз боласига кўкрак сути беришдан бош тортса, уни мажбурлашга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда ота болага кўкрак сути берадиган бошқа аёлни ёллаши лозим бўлади. Бу ҳақида юқорида қайд қилинган оятда шундай дейилади: «Агар болаларингизни (бегони аёлга) эмиздирмоқчи бўлсангиз, ҳаққини меъёрида тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, албатта Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турувчи зотдир».

Агар болани кўкрак сути бериб боқадиган бошқа аёл топилмаса, она ўз боласини кўкрак сути бериб боқишга мажбур. Бунинг учун у отадан ҳақ талаб қилишга ҳаққи йўқ.

Кўриб турганимиздек, ислом болани эмизишга масъулликни ота зиммасига юкламоқда. Чунки эмизиш боланинг нафақаси бўлиб, болага сарфланадиган барча нафақа отанинг зиммасида ҳисобланади. Умуман олганда, эмизиш ҳуқуқига икки томондан эътибор берилади. Биринчидан, бу болага бериладиган нафақа деб, иккинчи томондан, маълум муддатда бола ҳаёти учун муносиб озиқа она сути деб эътиборга олинади. Шу сабабли эмизиш онанинг вазифаси ҳисобланади.

Бола тарбияси

Ислом ҳуқуқи фарзанд тарбиясига ўта синчковлик билан ёндашиб, тарбияни бир неча босқичларга тақсимлаган ва ҳар қайси босқичда ким унинг тарбияси билан машғул бўлиши лозимлигини кўрсатган.

Фарзанд тарбиясининг биринчи даври – 7 ёшгача бўлган давр – оналар зиммасига юклатилган. Агар она бўлмаса, болага маҳрам бўлган аёлларга юклатилади. Улар: бола онасининг онасига, бувисига ва ҳ.к., улар бўлмаса бола отасининг онасига, бувисига ва ҳ.к., улар бўлмаса бола онасининг туғишган опа-сингилларига, она бир ёки ота бир опа-сингилларига, улар бўлмаса бола онасининг бир ота – бир онадан бўлган холаларига, улар бўлмаса унинг она ёки ота бир холаларига. Агар бола онасининг зикр этилган опа-сингиллари ва холалари бўлмаса, бола тарбияси билан юқорида баён қилинган тартибда бола от асининг опа-сингиллари ва амма-холалари зиммасига юклатилади. Бунда отанинг онаси томонидан бўлган опа-сингиллари ва амма хола ларига афза ллик берилади.

Агар юқорида санаб ўтилган аёллардан ҳеч бири бўлмаса, боланинг парвариши ва тарбияси ҳақида ғамхўрлик қилиш мерос олишда имтиёзга эга бўлган қариндошларга юклатилади. Парвариш ва тарбиялаш муддати тугагандан сўнг ўғил бола тарбияси билан ота ёки имтиёзли мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган қариндошлар ёки васий шуғулланади. Бу ўғил бола то бирор-бир касб-ҳунарни эгаллагунгача давом этади. Шундан сўнг у ўзи хоҳлаган жойда яшаши ва ишлаши мумкин. Агар ўғил боланинг бузуқ йўлга кириш, ахлоқий бузилиш хавфи бўлса тарбия то унинг соқоли чиққунча давом эттирилади.

Қиз болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш улар ҳайз кўргунгача онаси, онаси бўлмаганда онасининг онаси, бувиси, отасининг онаси, бувиси ва ҳ.к. томонидан амалга оширилади. Қиз бола балоғатга етгандан кейин уни фитна-фасоддан муҳофаза қилиш вазифаси отага, у бўлмаса унинг ўрнини босадиган эркак қариндошларга юклатилади.

Эр-хотин ажрашган тақдирда болани кимнинг тарбиясида қолдириш масаласи уларнинг хоҳишига қараб эмас, балки боланинг тарбияси билан кимнинг шуғулланиши мақсадга мувофиқлигига қараб ҳал қилинади.

Талоқ қилиниб идда муддатини ўтаган она ўз боласини бошқа шаҳарга олиб кетиб тарбиялаши мумкин эмас. Чунки бола ота билан учрашиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Агар онанинг собиқ эри билан никоҳи ўша шаҳарда қайд қилинган бўлса болани у ерга олиб бориб тарбиялашга рухсат этилади. Шунингдек, она бошқа шаҳарлик бўлса, болани ўз шаҳрига олиб кетиб тарбиялаши мумкин. Ота-она ларнинг фарзандлар олдидаги моддий мажбуриятлари озиқовқат, кийим-кечак, турар жой билан таъминлаш, қишда совуқдан, ёзда иссиқдан сақлаш, касал бўлса даволатиш кабилардир.

Болаларга ғамхўрлик қилишга нафақат унинг ота-онаси, балки давлат ҳам масъулдир. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда ёшболаларнинг саломатлиги, ўқиб ўрганиб, ҳар томонлама баркамол бўлишига катта эътибор қаратилмоқда. Дунёга келган фарзанднинг соғлом ўсиши ва иқтисодий таъминотини йўлга қўйиш мақсадида у икки ёшга киргунига қадар давлатимиз томонидан нафақа пули (бола пули) берилиши жорий этилган. Бундан ташқари ногирон болаларни ижтимоий таъминлаш ва уларни бепул даволаш чора-тадбирлари йўлга қўйилган.

Исломда фарзанд таъминоти аввало, отанинг бажариши лозим бўлган бурчларидан саналади. Ислом ҳуқуқида боланинг нафақасини беришга боланинг ўз отасидан бошқа ҳеч ким мажбур эмас, ота бой бўлса ҳам, фақир бўлса ҳам боласининг нафақасини ўзи бериши шарт ҳисобланади.

Нигора ЮСУПОВА




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар