Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТРАНСПОРТ ЙЎЛАКЛАРИ

Ўзбекистон манфаатларига жавоб бера оляптими?

МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТРАНСПОРТ ЙЎЛАКЛАРИ

Ўтган йили Жаҳон банкининг логистика самарадорлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 160 мамлакат ичида 99-ўринни эгаллади. Марказий Осиёдаги энг йирик ва иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланаётган республика учун бундай натижа қониқарсиз, албатта. Ҳарқалай, Ўзбекистон денгиз йўлларидан узоқда жойлашгани ва бу миллий маҳсулотларни дунё бозорларига тез, қулай ҳамда арзон нархларда етказиб беришга тўсқинлик қилаётганини инобатга олиш зарур. Мазкур ҳолат сабаб мамлакатнинг экспорт салоҳияти ҳамда глобал миқёсдаги рақобатбардошлиги пасаймоқда.

Ташқи савдо маршрутларини диверсификациялаш муаммонинг ягона оптимал ечими бўлиши мумкин. Инчунин, Ўзбекистонни бошқа минтақалар билан боғлайдиган муқобил транспорт коридорларини излаш масаласи охирги йиллар кун тартибидан тушгани йўқ. Мамлакатнинг транспорт-коммуникация соҳасидаги сиёсати ҳамда халқаро логистика лойиҳалардаги иштирокига доир бир қанча саволлар билан «Ma’no» тадқиқотлар ташаббуси маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр ЭРГАШЕВга юзландик.

– Қозоғистон ва Туркманистонни ҳисобга олмаганда Марказий Осиё давлатлари денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқа олмайди. Шу туфайли улар минтақани дунё бозорлари билан боғлайдиган муқобил логистик маршрутларни излашга мажбур. Бу жиҳатдан Ўзбекистоннинг мавжуд транспорт тизими (автомобиль ва темир йўллари)ни қандай баҳолаган бўлардингиз?

 – Авваламбор, бир нарсага ойдинлик киритсак. Каспий денгизи ички континентал сув ҳавзаси ҳисобланади. Шу боис моҳиятан на Қозоғистон, на Туркманистон ва на Марказий Осиёнинг бошқа республикалари очиқ денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқа олади.

Амалдаги транспорт коридорлари орқали битта юк контейнерини Ўзбекистондан хорижга жўнатиш денгиз йўли билан етказиб беришдан кўра салкам уч баравар қимматга тушади. Бу дунё бозоридаги рақобатбардошлигимизни тушириб юбораётган энг асосий омилдир. Транспорт харажатларининг юқорилиги импорт маҳсулотлари нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Ҳарқалай, ўтган йиллар ичида Ўзбекистон ташқи савдо маршрутларини бирмунча диверсификациялашга эришди. Илгари фақат шимолга йўналган халқаро темир йўлдан фойдаланардик. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида эса Тежен шаҳри (Туркманистон) орқали Форс кўрфазига чиқиш ҳамда Эроннинг Бардар-Аббос денгиз портидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Дарвоқе, ўз вақтида ўзбек пахтаси айнан шу йўл билан жанубий бозорларга етказиб берилган. Янги йўналиш ҳисобига республиканинг транспорт харажатлари бирмунча қисқарди.

Кейинчалик Қозоғистон орқали Шарқий Хитойга йўл очилди. Бундан ташқари, охирги икки-уч йилдан буён мамлакатимиз логистика компаниялари юк контейнерларини Ўрта Ер денгизи, жумладан, Туркия портларига жўнатяпти. Бунда Жанубий Кавказ («Боку – Тбилиси – Карс») транспорт йўлаги, айниқса, қўл келмоқда.

Кўриниб турганидек, эндиликда Ўзбекистон юк ташувларида фақат шимолий йўналиш – Қозоғистон ва Россияга боғланиб қолмаган. Муқобил транспорт маршрутларидан фойдаланиш хорижий ҳамкорлар билан савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шунга қарамай Ўзбекистон жаҳон бозорларига чиқиш учун янада мақбул вариантларни излашда давом этяпти.

– Ўзбекистон бир қанча халқаро транспорт коридорларига қизиқиш билдирмоқда. Эрон ва Покист он денгиз портларига олиб чиқадиган трансафғон темир йўл магистраллари, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли, «Боку – Тбилиси – Карс» транзит йўлаги шулар жумласидан. Ушбу лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг муваффақиятли амалга ошиши Ўзбекистонга нечоғли боғлиқ?

Юқоридаги савдо маршрутларининг қайси бири биз учун муҳимроқ?

– Ҳозирги кунда трансевроосиё транспорт коридорларининг фаоллашувини кузатяпмиз. Улар жаҳон савдосининг йирик субъектлари – Европа мамлакатлари, Хитой ва Ҳиндистонни бир-бири билан боғлайди. Ўзбекистон ушбу вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун, аввало, транспорт маршрутларини диверсификациялаш, яъни фақат денгиз, ёки фақат қуруқликдаги йўллар билан чекланиб қолмаслик зарур. Ўзбекистоннинг амалдаги транспорт сиёсати худди шу мантиққа асосланган.

Бугунги кунда Ўзбекистон қизиқиш билдираётган транспорт коридорлари аслида халқаро логистика тизимининг бир бўлаги саналади. Ушбу йирик лойиҳалар мамлакатимиз иқтисодий манфаатларига жавоб беради. Аммо уларнинг муваффақиятли амалга ошиши бизгагина боғлиқ эмас. Масалан, юртимиз учун биринчи даражали аҳамият касб этадиган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш 1997 йилдаёқ таклиф этилган. Бироқ турли ички ва ташқи омиллар сабаб ишлар ҳалигача якунига етказилгани йўқ. Ваҳоланки, мазкур транспорт коридори учала томонга мислсиз фойда келтиради. Биргина мисол, Хитойнинг Қашғар транспорт-логистика марказида турган юк состави Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келиши учун камида ўн кун йўл юриши керак. «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли орқали эса юкларни бор-йўғи икки кунда манзилига етказиб бериш мумкин бўлади. Фарқини кўряпсизми?!

Янги логистика йўналиши нафақат Ўзбекистонни, балки Узоқ ва Яқин Шарқ, Жанубий Европа, ҳатто Шимолий Африка минтақалари, қолаверса, Жанубий Кавказ транспорт коридори орқали Туркияни ҳам Хитой билан боғлай олади. Лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлишига қарамай, афсуски, ҳозирча мазкур масалада геосиёсат ютиб чиқмоқда.

Жанубий йўналишда ҳам Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган лойиҳалар талайгина. Эроннинг Бандар-Аббос ва Чобаҳор денгиз портларига чиқувчи транспорт маршрутлари шулар жумласидан. «Мозори-Шариф – Ҳирот» темир йўли Эроннинг Хаф шаҳри орқали Ҳинд океанига чиқиш имконини беради. 600 километрлик ушбу транспорт йўлаги қурилишидан нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки қўшни Афғонистон ҳам ютади. Лекин бу ерда яна геосиёсат устунлик қилмоқда. Эроннинг АҚШ ва Исроил билан муно сабатлари таранг. Бундай шароитда Эрон портларига чиқувчи темир йўл маршрутлари геосиёсий хавф остида қолиши аниқ.

Бошқа томондан, Ўзбекистон Покистоннинг Гвадар портига чиқадиган «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» трансафғон темир йўлига ҳам катта умид боғламоқда. Мазкур лойиҳа амалга ошса Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари энг қисқа йўл орқали бир-бир билан боғланади. Пировардида биз учун жадал суръатларда ривожланаётган Покистон, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорлари очилади.

Бироқ, менинг назаримда, ҳозирча Ўзбекистон асосий диққат-эътиборини Покистон йўна лишига жамламагани маъқул. Айни вақтда бор кучни «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт коридорига ташлаш керак. Чунки бу лойиҳадан тез ва катта фойда кўрса бўлади.

– «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш 1997 йилда ўша вақтдаги Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклиф қилганди. Бироқ орадан шунча вақт ўтиб ҳам лойиҳа якунига етгани йўқ. Бунга нима тўсқинлик қилмоқда? Қирғизистондаги янги раҳбарият даврида вазият ижобий томонга ўзгаришига умид борми?

– «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишига тамал тоши қўйилганидан буён Қирғизистонда давлат раҳбарияти беш марта алмашди. Ҳар сафар бу масалада музокараларни янгитдан бошлашга, ҳар қайси президент билан алоҳида келишувга эришишга тўғри келган. Мамлакатдаги мана шундай сиёсий беқарорлик салкам чорак асрдан буён темир йўл қурилиши бўйича бир тўхтамга келишга имкон бермаяпти. Қолаверса, республикада маҳаллий элиталарнинг давлат сиёсати ва юқори доирада қабул қилинаётган қарорларга таъсири жуда катта эканини унутмаслик керак.

Қирғизистоннинг позицияси ташқи кучлар хоҳиш-истакларига қараб ҳам ўзгариб туради. Жумладан, Ро ссия Қашғардан Ўшгача темир йўл ётқизилса, Хитой ҳарбий техникасини Марказий Осиёга тўғридан-тўғри олиб ўтиши мумкинлигидан қўрқади. Янги транспорт коридори Россиянинг нафақат геосиёсий, балки иқтисодий манфаатларига ҳам зид. Расмий доираларда мазкур лойиҳа Қозоғистон ва Россия ҳудудидан ўтган ҳамда Хитойни Европа билан боғлайдиган темир йўл орқали юк ташувларининг асосий қисмини олиб қўяди, деган қараш мавжуд. Аслида бундай йўқотиш нари борса 10-15 фоизни ташкил қилади, холос. Лекин транспорт команиялари шу даромадидан ҳам айрилишни хоҳламайди. Улар ўз манфаатини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилмоқда. Садир Жапаров вазиятни ижобий томонга ўзгартира олишига шахсан менинг ишончим комил эмас.

Нима бўлганда ҳам «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши ўз долзарблигини с ақлаб қолаверади. Ҳозирда Хитой ва Эроннинг савдо-инвестиция соҳасидаги ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Бу эса истиқболда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ортиб боришини англатади. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Туркия ҳамда Жанубий Европадан юкларни Хитойга Ўзбекистон орқали жўнатиш қандай маршрут танланишидан қатъи назар, масофани ўртача 500-600 километрга қисқартириш имконини беради. Иқтисодий ҳисоб-китоблар кун келиб геосиёсий фобиялардан барибир устун бўлиб чиқишига умид қиламан.

 – Ўзбекистон «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» темир йўли қурилишидан манфаатдор. Лекин Афғонистондаги нотинчлик сабаб баъзи экспертлар мазкур лойиҳа истиқболига шубҳа билан қарамоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?

 – Трансафғон темир йўлининг Ўзбекистон учун аҳамияти ниҳоятда катта. У Покистоннинг Ҳинд океани соҳилидаги Гвадар портига чиқиш имконини беради. Гвадар эса дунё бозорларига йўл очувчи эшикдир.

Бироқ бирданига бир нечта йирик логистик лойиҳаларда иштирок этишга Ўзбекистоннинг молиявий ресурслари етмайди. Айни вақтда мамлакат жадал ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда, иқтисодий ислоҳотлар ҳали якунлангани йўқ. Бундай шароитда Пешаворгача темир йўл қурилиши харажатларини гарданимизга ололмаймиз. Ўйлашимча, бу масалага 7-8 йилдан кейин қайтиш мумкин. Ўшанда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш кўрсаткичи 6 фоизга яқинлашиб, иқтисодий ривожланишда анча олдинга чиқиб оламиз.

Наргиза УМАРОВА, журналист




Ўхшаш мақолалар

Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔15

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔8

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

🕔20:42, 19.04.2024 ✔41

Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар