Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Сайёқ юрган ФИРИБГАР

Ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача...

Сайёқ юрган ФИРИБГАР

Жонибек (исмлар ўзгартирилган) йигирма икки ёшда. Тенгқурлари қатори у билим олишга, ҳунар эгаллашга қизиқмади. Осон йўллар билан мўмай пул топишни ўйлади. Меҳнат қилмасдан топилган пуллар панжара ортига бошлайди. Шундай бўлса-да, Жонибек эгри йўлдан қайтмади. Уч маротаба судланиб, жазога тортилди. Лекин шунча кўргуликларидан сабоқ олмади. «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас» қабилида иш тутиб, яна жиноятга қўл урди.

Ёз кунлари эди. Бир куни Жонибек эрталабдан бирор содда одамни алдаб, мулкига эга чиқишни режа қилиб уйдан чиқди. Челак шаҳридаги шифохонага келди. Шифохона ҳовлисига кирганда бир қизни кўриб, у билан танишишга ошиқди. Қизнинг исми Зебо экан. Жонибек ширин гапларини аямади, танишганига ҳеч қанча вақт бўлмай, қизга кўнглини «ёрди», яхши кўриб қолганини, рози бўлса уйланишини айтди. Шу пайт қиз онаси шифохонада даволанаётганини, бироздан кейин чиқишини айтиб кириб кетди.

Бир ўзи қолган Жонибек шифохона ҳовлисида турган «Дамас» автомашинаси олдига келди. Ўрта ёшлардаги ҳайдовчини ёнига келиб: – Ака, бу хизмат машинангиздаги темир панжаралар қўлбола усулда ясатиб қўйилганми? – деб гап бошлади. – Ҳа, «Дамас»га махсус темир панжара бўлмагани учун қўлда ясалганидан қўйилган, – деди ҳайдовчи.

Жонибек ҳайдовчи билан бироз ҳамсуҳбат бўлди. Ўзини таништириб, шаҳарда ишлашини, ИИБ ЖҚБ ходими эканини айтди. – Қачон шаҳарга борсангиз, мени ишхонамга боринг. Ўзим сизга корхонада ишлаб чиқарилган панжара бериб юбораман, – деди. – Шифохонада қайнонам даволаняпти, бўлажак келинингиз ҳам шу ерда, онасига қараб ётибди. Бир хабар олай деб келгандим, ана келинингиз, – деб шифохона эшигидан чиқаётган бир қизни кўрсатди. – Ака, телефонингиздан бир марта фойдалансам бўладими? Келинингиз билан расмга тушиб олсам, кейин расмларни шу ерда бирорта суратхонадан чиқариб, бериб кетаман, – деди.

Ўткир унинг гапларига ишонди. Жонибекка ўзининг «Samsung A 40» русумли телефонини бериб юборди.

Шундан сўнг Жонибек яқинда танишган қизнинг олдига бориб, бир-иккита расмга тушиб, хайрлашди.

Тушлик вақти бўлиб, Ўткир овқатланишга чиқаётганди. Ҳамкасбларидан бирининг телефонидан ўзининг телефонига қўнғироқ қилиб, Жонибек билан гаплашди. Тушликка кетаётганини, келадиган бўлса телефонни бўлажак турмуш ўртоғига ташлаб кетишини тайинлади.

Ўйлаган мақсадига осонгина эришган Жонибек тезда бу ердан кетди. Телефонни ўчириб қўйди. Ўткир тушликдан сўнг шифохонадаги қиздан телефонини сўради. Нотаниш қиз Жонибекни яхши танимаслигини, ҳеч қандай телефон ҳам бермаганини айтди. Шундан сўнг ҳолат ҳақида ИИБга хабар берди.

Жонибек телефонни Пастдарғом туманидаги Жума бозорида бир нотаниш кишига бир миллион сўмга пуллаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди.

Орадан анча вақт ўтди. Яна «ҳунар»ини соғиниб қолган Жонибек бирор кимни чув туширишни ўйлаб шаҳарга келди.

Қора рангли ҳарбийлар кийимига ўхшаш кийим кийиб олган Жонибек шаҳардаги «Ҳазора» маҳалласига келди. Шу ерда жойлашган ҳарбий кийимбош тикадиган тикув цехига кирди. Тикувчи бўлиб ишлайдиган Маржонани олдига келиб: – Ҳарбий кийимни қанчадан тикяпсиз? – деб сўради. – 300 минг сўмдан тикамиз. – Менга қора рангидан тикиб беринг. – Ҳозир вақтим йўқ, «заказларим» кўп, – деди тукувчи. – Мен сизга 300 минг эмас, 500 минг бераман, илтимос меникини тезроқ тикиб беринг, – деб чўнтагидан 500 минг сўм пул чиқарди.

Шундан кейин Маржона Жонибекдан ўлчам олиб, унинг буюртмасини тика бошлади. Жонибек тукувчи жувонни ёнида ўтириб, у билан яқиндан танишишга уринди.

Аввалига ўзини таништириб, Самарқанд шаҳри бўйича махсус отряд командири бўлиб ишлашини, исм-шарифи Давлатов Шоҳимардон эканини айтиб, қизнинг ҳам исмини билиб олди. – Турмушга чиққанмисиз? – Ҳа, турмушга чиққандим,  кейин ажрашиб кетдик. – Мен ҳам ажрашганман, ҳозир бўйдоқман...

Маржона буюртмани тикиб бўлгунча Жонибек унинг ишончига кирди. Ёқтириб қолганини айтиб, манзилини, телефон рақамини билиб олди. Ота-онаси рози бўлса, унга уйланишини айтди. Ҳаракатлари янада ишончлироқ чиқишини ўйлаган йигит, қизнинг уйига борадиган бўлди. Йўл-йўлакай бозорлик қилиб, қизникига борди. Ота-онасига ўзини таништириб, ёшлигида ота-онаси вафот этганини, меҳрибонлик уйида катта бўлганини айтди.

Маржонани ёқтириб, анча пайтдан бери кузатиб юрганини, уларнинг розилигини олиб турмуш қуришини айтди. Тошкентда ҳам, Самарқандда ҳам ўзининг уйи, тайинли иши борлигини қўшиб қўйди.

Гапга уста йигит Маржонанинг ота-онасини тўқиган ёлғонларига ишонтирди. Содда одамларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, шаҳарга қайтишди.

Қизнинг ишончига кирган Жонибек энди режаларини амалга оширишга ўтди. Маржонага шахсий муаммолари чиқиб қолганини, Тошкентга бориб келиш учун пул кераклигини айтди. Кейинги кун Маржона олти миллион сўм олиб чиқди. – Бу пуллар камроқда, кўпроқ керак менга. Тилла тақинчоқ топилса ҳам майли тақинчоқларни гаровга қўйиб пул оламан. Лавозимимни кўтаришяпти, энди Тошкентда яшаймиз, – деб Маржонани саробга ишонтирди.

Шундан сўнг Маржона қариндошларидан 800 доллар ва 12 миллион 500 минг сўмлик тилла тақинчоқларни қўш қўллаб Жонибекка берди.

Ўша куни Жонибек чиройли кийиниб олиб, Маржонанинг олдига келди. Тошкентга тақдирлаш маросимига кетаётганини айтди. Келган машинасида Маржонани бироз сайр қилдириб, кейин «бир соатда келаман, тайёр бўлиб тур» деб яна ишхонасига ташлаб кетди. Йигитга чин дилдан ишонган жувон уни интиқ бўлиб кутди. Аммо Жонибекнинг телефонига боғланолмагач алданганини англади ва ИИБга мурожаат қилди.

Жонибек тилла тақинчоқларни шаҳарда 4 миллион 200 минг сўмга пуллади. Шу билан анча пайт маишат қилиб кун ўтказди.

Жонибекка охирги тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Кейин шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, қидирув эълон қилинди. Мазкур иш бўйича жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг ажримига асосан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва Жонибек 2021 йил 19 январда ушланди.

Судда Жонибек айбини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Суд ҳукми билан Жонибек 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Маржонанинг фойдасига 26 900 024 сўм ундириладиган бўлди. Иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган «Самсунг А 40» уяли телефони ўз эгасига қайтарилди.

* * *

Судланувчи Жонибек томонидан келтирилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ишни бир томонлама олиб борганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлиги ҳамда енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олмасдан унга нисбатан оғир жазо тайинлаганлиги сабабли суд ҳукмини ўзгартириб енгилроқ жазо тайинлашни сўради. 2021 йил 8 апрель куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси ўз биносида очиқ суд мажлисида Жонибекка нисбатан чиқарилган ҳукм юзасидан судланувчи томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқди.

Жонибекнинг айби, ўзининг айбига иқрорлигини билдириб берган кўрсатувларидан ташқари дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувлари, аризалар, шахсни фото суратидан таниб олиш учун кўрсатиш, ашёвий далилнинг қадоғини бузиш, нарсани кўздан кечириш, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари ва уларга илова қилинган фотолавҳалар, тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган холисона далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган.

Шу боис, судлов ҳайъати шикоятдаги важлар суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.

Толиб БОЙЗОҚОВ,

Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари,

 Ҳулкар КЕЛДИЁРОВА,

Самарқанд вилоят суди судьяси




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔406

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔478

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔515

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 406    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 478    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 515    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 809    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 563    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар