Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТОШКЕНТДАГИ ТУҒУРУҚХОНА  ВИЛОЯТЛИК АЁЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига ҳомиладор аёлини олиб келган турмуш ўртоғи томонидан суратга олинган видеоматериал пайдо бўлди.

Унда айтилишича, ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган бўлса-да, аёлни ушбу тиббиёт муассасасига қабул қилишмаган ҳамда унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

ССВ матбуот хизматига кўра, мазкур масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири А.Хаджибаев туғруққа ихтисослашган шаҳар ва республика тиббиёт муассасалари бош врачлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган. Шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига кўра, ҳомиладор аёл О.С. 2000 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилояти, Иштихон ту манида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу воқеа тарқалган хабарларда айтилганидек, 5 май куни эмас, шу йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. Шу куни соат 04:25 да аёлни турмуш ўртоғи Х.М. туғруқ оғриқларидан шикоят қилгани учун Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келган.

Аммо аёлнинг алмашув варақасида Янгийўл тумани 69-сон қишлоқ шифокорлик пунктида рўйхатда турганини инобатга олиб, дислокация бўйича Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига бориш тавсия қилинган.

Шу куни соат 5:40 лар атрофида ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи томонидан чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1- клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган ва 29 апрель куни қиз фарзанд дунёга келган. Туғр уқдан кейинги давр асоратсиз ўтган. Шу йилнинг 3 май куни аёл фар занди билан аҳволи қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилган.

Ушбу вазият сабаб Тошкент шаҳар ССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева, туғруқ комплекси бош шифокори Р.Алимжановалар эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмагани учун қатор тиббиёт ходимларига ҳам тегишли чоралар кўрилди.

P.S. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири шундай ёзади:

«Афсуски Сергели туғруқхонаси билан боғлиқ бу ҳолат ягона эмас. Бундан анча йил илгари, Тошкент шаҳрида пропискамиз йўқ вақти ярим кечаси, аёлим ҳомиладорлигининг сўнгги кунларида тўсатдан аҳволи оғирлашиб қолганида олиб борганман. Шифокор текшириб кўриб, бола муддатидан олдин туғилиши мумкинлигини, аммо ҳозир қабул қила олмаслигини айтган. Сергелида яшайман, ярим кеча ахир, дея қанча тушунтирмайин, барибир қабул қилмаган, ТошМИга олиб боринг дейишган. Майли, ҳозирги хавфли пайтида қабул қилиб туринглар, эрталаб олиб кетаман десам ҳам йўқ деб туриб олган. ТошМИга етиб боргунча (30 километр ахир) бола туғилиб қолса нима бўлади, деб сўрасам, шундай бўлиши мумкин, лекин унга биз жавоб бермаймиз деган кўзини лўқ қилиб...

Хуллас, ТошМИга олиб боришга мажбур бўлганман. Аллоҳ меҳрибон, кўп ўтмай хавф ортда қолиб, фарзандимиз ўз муддатига келиб туғилди. Лекин шифокорнинг ўша ҳаракати менда кучли нафрат қолдирди, қаттиқ оғриндим...

Сергели туғруқхонасида яқинда юз берган ҳолатни ўқиб ўша кунги аччиқ аламларим янгилангандек бўлди...»




Ўхшаш мақолалар

Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔67

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
«Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

«Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

🕔15:42, 03.10.2025 ✔73

Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 67    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 73    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
  • «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

    Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

    ✔ 153    🕔 17:40, 29.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар