Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Виждон ойнаси

Интернет тизимидаги ижтимоий тармоқларда ҳар бир аъзонинг профилида шахсий фикр учун жой ажратилган. Улар турлича: «Фикр билдиринг», «Дўстлар билан бўлишинг», «Бўлишмоқ» каби ифодаланади. Бу мулоқот доирасини кенгайтиради, янги дўстлар билан танишувни амалга оширади.

Муҳокама қилишни хоҳлаётган, эълон қилинаётган мавзуни оммага эркин ва осон тақдим этиш имкони туғилади. Билдирилган муносабат ва фикрлар ўқувчини изланишга, ўрганишга чорлайди. Ўз гапининг исботи учун далил қидиради, интернет кезади, жараён давомида эса ниманидир ўрганади.

Баъзида шундай фикрлар учраб турадики, уларни ўқиб уялиб кетасиз. Жаргон сўзлар билан тузилган статуслар қаҳрингизни келтиради. Бу ёзувлар бир неча кун, ҳафта, ойлаб сақланади. Яъни муаллиф бу қилмишидан умуман аф сусланмайди, ачиниш ҳиссини туймайди, виждони қийналмайди. Бундай ёзув эга ларининг бирорт аси маданиятсизлик қилгани учун кейинчалик кечирим сўрамайди, ҳатто ёзувни ўчириб ҳам юбормайди. Уларнинг айримларини дўстлари таркибида ўз ота-онаси, акаси, опаси бўла туриб бу ишидан заррача истиҳола қилмаганидан, хижолат бўлмаганидан ҳайрон қоласан киши.

Яна бир аламли жиҳати айримлар бу иши билан мақтаниб ҳам қўйишади. Улкан ахборотлар ойнасидан бундай бетавфиқларча фойдаланиш одобданмикан?! Ахир, ижтимоий тармоқлар давлат ёки дунёнинг турли бурчагидаги ёшларнинг ўзаро фикр, ижод, билим алмашинуви учун ташкил қилинган эмасми!?

Замонамиз ривожига шукр қилиб, ниманидир ўрганиш, билмаганни сўраб олиш ўрнига гўзал тилимизни кирлаштириш, бемаъни сўзларни ишлатиб маданиятсизлик қилиш инсофданмикан?! Ахир, ҳатто, қонун чекламайдиган баъзи нарсалар уят, номус, фаросат аталмиш тушунчалар томонидан тақиқлаб турилади-ку. Зеро, уят бизни ҳайвондан фарқлаб турувчи чегарадир.

Уятсиз ёзувлар руҳиятни, онгни, маънавиятни ифлос қилади, қалбни лойқалатади. Уятсизлик касали тез бир-бировга юқса, у кейинчалик ғурурсизликка, номуссизликка олиб келиши муқаррар.

Уят ўргатилмайди, у бирга туғилиши керак, деган нақл бор. Бундай ишларни ўзларига эп кўраётган кимсалар бевосита миллатига, ота-онасига тавқи лаънат бўлиб ёғилади. Бу умуминсонийликка ҳам, миллийликка ҳам мутлақо зид ҳолат. Уят – виждоннинг ифодаси, у ақлни белгилайди. Демак, уятсиз ҳам ақлсиз, ҳам виждонсиздир.

Ихтиёржон ҚЎЛДОШЕВ




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔59

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔60

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔152

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар