Саломатлик      Бош саҳифа

Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

Мевасидан олинган доривор препарат яллиғланишга қарши ва буруштирувчи, ични қотириш таъсирига эга. Шунингдек, меъда-ичак касалликларини (энтероколит, ич кетиш ва бошқалар) даволаш ҳамда оғиз шиллиқ пардаси, милк яллиғланиши, томоқ оғриши ва бошқа яллиғланиш касалликларида оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Илмий тиббиётда камқонлик, тери қазғоқлашишида, бўй ўсмай қолганда қўлланилган.

Тананинг пастки қисмидан, жумладан меъда ва бошқа аъзолардан бошга чиқиб борган ёмон ҳидлар туфайли бошланган бош оғриққа жийда истеъмоли шифо бағишлайди, иссиқ йўтални бартараф этади, меъдага қувват бўлади ва унинг ҳимоялаш қувватини оширади.

Агар хом жийда ейилса, баданнинг қайси жойида бўлмасин, рутубатларнинг беўрин равон бўлиши ва шунингдек, ичнинг кетишини тўхтатади. Туйилиб, ун қилингани ейилса ҳам ана шундай таъсир қилади. Сафронинг кўпайиши оқибатида ичакларнинг ички деворида ҳосил бўлган яллиғланишга шифо бўлади, пешобнинг кўп келиши ва сийдик томчилашининг олдини олади. Чақалоқларга жийда талқонини едириш жуда фойдалидир, у болалар мижозига жуда ёқимли ҳисобланади. Бир кунда жийданинг бир марта ейиш миқдори 50 донадан ошмаслиги лозим.

Жийда гулининг шифобахшлик хусусиятлари: уни ҳидлаш одамга ҳузур бағишлайди, вужудида қандайдир тетиклик ва ғайрат уйғотиб, юрак ва мияга қувват бағишлайди. Агар ейилса, фалаж ва тортишиш дардига дармон бўлади, мия ва юракни бақувват қилади. Шунингдек, жийда гулини истеъмол қилиш нафас олиш қийинлиги ва ўпка жароҳатига сиҳат бағишлайди, тиқилмаларни очади, бодларни ҳайдайди, сариқ сув ва сариқ касаллигига ҳамда иситмадан қалтирашни даф этади. Жийда гулидан бир кунда бир марта ейиш миқдори 4,5 граммни ташкил қилади.

Жийда барги жароҳат ва яраларга қўйиб боғланса, йиринглатади ва йирингини оқизиб тозалаб, бошқа муолажага ҳожат қолдирмай тузатади. Агар ҳўл барги бўлмаса, қуруқ баргидан фойдаланса ҳам бўлади.

Жийдадан ёғ ҳам олинади. Мана бундай усулда: жийда барги то эзилиб пишгунга қадар ёғда қайнатилади, кейин сузилиб, жийда баргининг қолдиқлари олиб ташланади. Идишда қолган суюқлик жийда ёғи ҳисобланади. Буни бўғим ва пайларга суртилса, тана аъзоларининг ночор ва нотовонлигига даво бўлади, сочни ўстиради.

Жийда дарахти танаси ва шохларининг ёрилган жойларидан оқиб чиқиб қотиб қолган елимининг кимёвий таркиби четдан келтириладиган араб елимининг таркибига яқин. Шу сабабли жийда дарахтининг елими фармацевтика амалиётида ёғлардан эмульсия тайёрлашда араб елими ўрнида эмульгатор сифатида қўллашга тавсия қилинган.

Акмал МУҲАММАД,

Марзия СОАТОВА,

доришунослар




Ўхшаш мақолалар

Чойни  қоғоз стаканда ичсангиз...

Чойни қоғоз стаканда ичсангиз...

🕔20:38, 15.02.2024 ✔121

Йўл-йўлакай бир марталик идишларда иссиқ ичимликлар – чой, қаҳва сотиб олиб ичиб кетишга одатланганмиз. Эҳтиёжга яраша бугун қоғоз стаканларга бўлган талаб ҳам ошяпти.

Батафсил
Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

🕔22:33, 09.02.2024 ✔129

Ошхона идиш­ларини ювишда кўпчилик кимёвий геллардан фойдаланади. У ёғни яхши кетказади, идишни ярқиратади. Бироқ бундай турдаги воситалар ўта зарарли эканини биласизми?

Батафсил
Касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни  SMS хабар  оласиз

Касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS хабар оласиз

🕔16:47, 25.01.2024 ✔104

Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш режалаштирилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар