Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

нимага хизмат қилади?

Ҳар ой поёнига етиши билан келгуси ойнинг биринчи кунидан бошлаб қонунчиликда нима ўзгаришлар бўлиши ҳақидаги хабарларга дуч келамиз. Баъзан эса, ойнинг ўн бешинчисидан бошлаб қонунчилик ўзгаришлари жорий этила бошлайди. Ўзгаришларсиз бошланадиган ойлар негадир кам...

Бу нимадан далолат беради? Қонунларимиз муттасил ўзгариб такомиллашиб бораётганиданми? Агар шундай бўлса, демак, қонунчилигимиз ҳар ой ёки ўн беш кунда ўзгартириш, ислоҳ қилишга муҳтож экан-да, деган хаёл пайдо бўлади. Дунё мамлакатлари юз йиллардан бери ўзгармай келаётган қонунлари билан фахрланади. Жаҳон тажрибасида бирон ўзгариш тугул, ҳатто биргина қўшимча ҳам қўшилмаган қонунлар асрлар ошиб яшаб келаётгани ҳам ҳақиқат. Бу каби қонунлар нафақат шу давр кишилари учун, балки уларнинг ота-боболари учун ҳам янгилик эмас. Улар билган, амал қилган қонунларга уларнинг авлодлари ҳам риоя қилиб келишяпти. Бундай қонунчилик учун «ўзгариш» сўзи оламшумул янгилик бўлиши мумкин. Бу каби қонунлар инсонларнинг ҳаётидан муст аҳкам жой эгаллаган. Шундай қонун борлигини ҳамма билади. Оғишмай риоя қилади.

Бизда қачон қандай қонун қабул қилинаётгани ёки қайси қонунга қандай ўзгартириш киритилаётгани ҳатто зиёлиларга ҳам тўла таниш, деб айтолмаймиз. Сабаби, ҳали бир ўзгаришни ўрганиб улгурмасдан навбатдаги ўзгариш эълон қилинади. Алал-оқибатда ўзгаришлар нимага олиб келяпти?

Қонун халқ учун ҳамма нарсадан улуғ ва муқаддас бўлиши керак. Қонунга амал қилиш қайсидир органнинг назорати билан амалга ошса, бу кутилган натижани бериши қийин. Қонун шахсий ғаразлардан устун турадиган, давр эврилишларига бардошли, ўзида халқ манфаатини тўла ифода этадиган, холис,  кимсалар фикри билан барқарорлигини йўқотмайдиган, манфаатлар тўқнашувида турланмайдиган ва тусланмайдиган юридик ҳужжатдир. Қонунлардаги тенглик тамойили ундан ҳамма бирдай зарар ё фойда кўриши билан белгиланади.

Аҳолининг юқори табақаси —  «қонун ижодкорлари» манфаат топиб, халқ жабр кўрадиган қонун ҳеч қачон адолатли ёки холис бўлолмайди.

Қонунга ҳурмат қонуннинг ўзидан-да муқаддасроқ туйғу. Асрлар давомида қонунлар ишлаб чиқилади, қабул қилинади, ҳаётга тадбиқ этилади. Лекин уларни халқ қандай кутиб олади? Улар халқнинг кунига қанчалик ярайди? Улардан халқ қанчалик рўшнолик кўради? Халқнинг турмуш тарзи, ҳаёти, фаровонлиги қонунларнинг қанчалик адолатлилиги, қай даражада холис ва ҳаққонийлиги, шунингдек, амалиётда қанчалик аҳамиятлилиги билан ўлчанади.

Даврон ЭШҚОБИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔42

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔33

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔188

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар