Депутатларимиз нега бунга эътибор қаратишмаяпти?
«Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди», «Чилонзор туманидаги «Қозиробод» чорраҳасида автомобиль ёниб кетди», «Сурхондарё вилоятида юк автомашинаси ёниб кетди», «Мирободда тормози ишламай қолган автокран «Mazda»га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди»...
«Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди», «Чилонзор туманидаги «Қозиробод» чорраҳасида автомобиль ёниб кетди», «Сурхондарё вилоятида юк автомашинаси ёниб кетди», «Мирободда тормози ишламай қолган автокран «Mazda»га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди»...
Булар мана шу яқин ўтган кунларимизда рўй берган, асосан автомобилларнинг техник ҳолати билан боғлиқ юзага келган йўл транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлардан айримлари холос. Фалокатнинг моддий зарарику ўз йўлига. Бош омон бўлса, пул ҳам, техника ҳам топилади. Аммо ЙТҲ натижасида қайсидир бир оила яқинидан умрбод айрилса, унинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Энг оғриқли жойи шунда.
Мана, битта ўша Бухорода «Москвич»нинг ғилдираги чиқиб кетганини олинг. Атиги ғилдирак чиқиб кетган... оқибатда эса ЙТҲ юз бериб, автомашинадаги йўловчилар — 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р. воқеа жойида вафот этган. Қанчалар даҳшат! Бу оддий нарса эмас, битта жоннинг йўқотилиши чинакам фожиа аслида.
Ҳеч бир иш сабабсиз бўлмайди, албатта. Бу, аввало, ҳайдовчиларнинг масъулиятсизлиги билан боғлиқ. Яъни доим йўлга чиқишдан олдин улар автомобилни бир қур назардан ўтказишлари лозим. Худди ҳар бир парвоз аввалида самолётнинг болт ва гайкаларигача кўриб чиқилганидек. Лекин, тан олиш керак, кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Оқибатда эса юқоридагидек фожиалар келиб чиқади...
Муаммонинг иккинчи томони, шахсан менинг назаримда, автомобилни техник кўрикдан ўтказиш, халқ тилида айтганда, «техосмотр» жараёнидаги айрим кўзбўямачиликлар (ҳамма жойда ҳам эмас) билан боғлиқ. Балки буни яёв юрадиган ёки эндигина машина сотиб олган одам яхши тушунмас. Бироқ, тажрибали ҳайдовчиларнинг кўпчилиги мазкур жараённи беш қўлдек билишади. Чунки айни мана шу ишдаги коррупцион ҳолатга уларнинг ўзлари ҳам шерик бўлишади.
Гап шундаки, автоуловни техник кўрикка олиб бориш фурсати етганда аксарият киши бу «бошоғриқ»ни осонроқ йўл билан ҳал қилишга уринади. Осонроқ йўли шуки, кўрикка баъзи ҳолларда ҳатто машинани элтишга зарурат қолмайди. Айтилган «ставка»ни техпаспортга қўшиб бериб юборилса кифоя, «машина соз ҳолатда» деган муҳр урилади (ҳозир алоҳида талон берилади). Ишхоналарда ҳатто бу ишни дўндирадиган «учар» кадрлар ҳам шаклланган. Улар бирданига ҳамма техпаспортни олиб бориб, тасдиқлатиб келишади. Ҳаммага шуниси маъқул...
Аммо нафс йўлида қилинган бу иш эртага қандайдир фожиа етаклаб келмайди, деб ким кафолат бера олади?! Ҳеч ким! Биламан, ЙҲХББ вакиллари буни тан олишни исташмайди (муаммоси дарров битадиган ҳайдовчиларга ҳам бу ёқмайди). Бироқ, виждон амри билан қарашса, шундай «кемтик» борлигини улар ҳам ич-ичдан билишади аслида. Буни гапиришдан мақсад, тизимга лой чаплаш эмас, шу иллатни бир бўлиб йўқотиш.
Ҳурматли депутатларимизга ҳам айтган бўлардимки, «тонировка»ни ҳал қилсак, халққа ёқамиз», деб нуқул битта нарсага ёпишиб олмасдан, мана бу масалага жиддийроқ қаранглар. Ахир бунинг оқибати қуёш нури уришидан оғирроқ бўлиши мумкин. Барака топгурлар, қонунни, ижрони, назоратни, жазони кучайтириш ҳақида ўйланглар. Кўзини юмиб рухсат берадиганларнинг кўзини очиб беринглар.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаолиятини тўлиқ бошлагач, шунга аҳамият қаратса, яхши бўларди. Натижада қанча фожианинг олди олинарди...
«Platforma.uz»
Телеграм канали
Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам
🕔09:18, 23.10.2025
✔22
Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.
Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф
🕔15:28, 16.10.2025
✔38
«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»
Батафсил
Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар
🕔14:59, 09.10.2025
✔78
Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.
Батафсил