Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЖУРНАЛИСТ КАСБИНИ ЎЗГАРТИРИБ, кўнгилли санитаркага айланди...

Журналист Ойгул Кажанова «касбини ўзгартириб», Тиббиёт академияси (халқ тилида «янги ТошМИ») клиникасига кўнгилли санитарка бўлиб борди. Бир муддат коронавирус пандемиясига қарши курашаётган шифокорлар сафида бўлиб, қатор саргузаштларни бошдан кечирдики, улар билан ўртоқлашмасликнинг иложи йўқ. 
 

ЖУРНАЛИСТ КАСБИНИ ЎЗГАРТИРИБ,   кўнгилли санитаркага айланди...

Роппа-роса ўн тўрт кун ишлаб, кутилмаган ҳолатларга дуч келган ҳамкасбимиз айни пайтда тегишли таҳлилларни топширган. Натижасидан кўнгли тўқ, уйига рухсат тегишини кутиб, «янги ТошМИ»да тоқатига тўзим сўраб ётибди. У билан телефон орқали боғландик.
Ойгул «тўлиб-тошиб» турган экан, бирдан «ёрилди»:
— Шу йилнинг 28 июлидан «янги ТошМИ»нинг 8-корпус, 6-қаватида санитарка бўлиб 14 кун ишладим. Телевизорда бонг урилганидек, бу ерда иш ҳақи ҳар куни нақд берилишига кўпам ишонмагандим. Тўғри чиқди. Мана, 14 кун ишлаб қўйдик, аммо ҳақимизни ҳалигача беришгани йўқ.
Бир бошдан айтсам, бу ерга икки нафар жияним билан келдик. Бизни Баҳодир ака деган бош шифокор ўринбосари қабул қилди, ўша куннинг ўзида форма кийиб, ишга тушдик. Энг қизиғи, биздан на бирон ҳужжат сўрашди, на шартнома тузишди!.. Биз келган кунлари санитарка топа олмай юришган экан-да. «Келдингми? Давай, ишга!» қабилида қабул қилиндик, хуллас...
Билишимизча, бу даргоҳга четдан одам олинмасмиш. Кўнгиллилар орасида бегона ҳам йўқдек: ким кимнингдир келини, ўғли, қизи... қисқаси, шунақа! Савол берсак, униси бунга ташлайди, буниси унга... Энг ёмони, бу ерда санитаркаларга энг паст табақа вакиллари сифатида қарашади. Ортиқча савол берсангиз, бақириб беришини айтманг. Мавҳумликда бир ҳафта ўтди. Лекин иш кетяпти. Бизни қабул қилган Баҳодир деган дўхтир билан умуман боғланиб бўлмади. Телефон қилсам ё кўтармайди ёки «хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида». Охири SMS ёздим. Ҳартугул, алоқага чиқди. «Маошми? Сизларга пул нақд берилса керак, яна аниқлаштириб бераман», – деди.
Шу алфозда 13 кун ўтди...
Унгача шу ерда ишловчи неча бир ходимларга мурожаат қилдим. Ҳаммасининг ҳам жавоби битта: «Сўраб бераман...» Кимдан? Қачон? Яна мавҳумлик...
Қисқаси, «паст табақа вакили», яъни санитарка бўлиб ишлаш азобини ҳис қилдим. Рости, «касбимни ўзгартириб», санитарка бўлганимга, шу тариқа воқеликни ўз кўзим билан кўриб, мақола ёзишни ният қилганимга пушаймонлар бўлдим...
Мени ажаблантирган ҳолат, юқорида айтдим, бу ерда ишловчилар четдан одам олмай фақат ўзлари «айланиб ишлашар» экан. Ана томоша, ана кўргилик?! Ҳеч ким робот эмас, «айланиб ишлаш»га жисмоний куч қаерда? Бу фидо­йиликми? Қаёқда! Катта маошни бегона қилмасликнинг йўли, деб тушундим.
Ниҳоят, ишлаётганимизнинг 13-куни кечаси паспорт нусхасини сўрашди. Бердик. «Пул нақд бериладими?» десам, ўзимиз айтамиз, дейишди. Яна сирлилик...
Бугун (11 август!) эрталаб санитаркалар бошлиғининг телефон рақамини аранг топиб, қўнғироқ қилсам, «Сизлар қаердан кеп колдинглар?» дея ҳайрон қолсами?!
Суҳбатимиз якуни шу бўлдики, қачон молия вазирлиги пул берса, ўшанда бизни чақириб, ҳисоб-китоб қилар экан. «Шартнома-чи?» деб сўрасам, пул олгани келганингизда шартномага имзо қўяверасиз, дейди. Мана сизга масъул ходимнинг гапи...
Ҳозирги кунда (карантин сабаб) ишини йўқотганлар кўп. Бугун Ковид марказида нақд иш бор, пул бор. Бироқ «янги ТошМИ» мисолида айтсам, «четдан одам олинмайди». Ҳаммасини ўзлари уддалашяпти, гўё. Бизга ўхшаб «адашиб келиб қолганлар» билан на шартнома имзолашади, на ҳақини ўз вақтида беради, денг…
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилмадимми? Неча марта қилдик? Ишламайди!
...Таассуротларимнинг бир шингили шу. Бу ердан рухсат тегиб, уйга кетсак, қолгани ҳақида гаплашармиз, насиб. Э, гап кўп, кўп...

Манба: «Xabar.uz» 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔269

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔429

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔424

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 269    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 429    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 424    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 548    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 695    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар