Хориж хабарлари      Бош саҳифа

ЭСКИ ДАРДНИНГ ЯНГИ ХУРУЖИ...

Америка қўшма штатлари, мана, бир неча кундирки мамлакатда кузатилаётган тартибсизликларни бартараф эта олмаяпти. Норозилик намойишлари Минниеаполис шаҳрида афроамерикалик Жорж Флойднинг оқ танли полициячи қўлида вафот этиши ортидан келиб чиқди.

ЭСКИ ДАРДНИНГ ЯНГИ ХУРУЖИ...

Гап нимадалигини қисқача айтиб ўтсак: воқеа 25 май куни рўй берган. Полициячилар 46 ёшли Жоржнинг машинасини тўхтатиб, уни қўлга олмоқчи бўлишади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг таъкидлашича, у бунга қаршилик кўрсатган. Лекин ушбу ҳолатга гувоҳлар йўқ. Тўғри, офицерларда камералар бор эди. Фақат улар ҳозир тергов жараёни учун олинган. Балки ундаги тасвирлар ҳам кўп нарсага ойдинлик киритар.
Бироқ, ўша кунлари интернетда қисқа бир видео тарқалди. Унда полициячининг Флойдни ерга ётқизиб, тиззаси билан уни босиб тургани, гумонланувчининг эса бир неча марта «Мен бўғилиб қолдим! Мен бўғилиб қолдим!», «Мени ўлдирманг!», дея такрорлаётгани акс этган. Лекин Дерек Шовин исмли полициячи уни ўша ҳолатда босиб тураверади. Охир-оқибат Жоржнинг танаси қимирламай қолади. Атрофга йиғилганлар унга ёрдам зарурлигини айтишади. Хуллас, воқеа жойига шифокорлар чақиртирилади ва улар Флойдни шифохонага олиб кетишади. Ҳеч қанча вақт ўтмай эса унинг ўлгани қайд этилади.
Ҳодисанинг асосий сабабчиси Дерек Шовин учинчи даражали қотиллик (яъни, куч ишлатиш билан боғлиқ қотиллик) билан айбланмоқда. Миннесота штати қонунларига кўра, ушбу турдаги жиноят учун 25 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин. Дерекнинг турмуш ўртоғи Келли воқеадан қаттиқ саросимага тушиб қолганини билдириб, Жорж Флойднинг оиласидан узр сўради ва Дерек билан ажрашиш учун ариза берди... Ҳодиса иштирокчиси бўлган яна уч нафар полициячи эса ишдан бўшатилди.
Мазкур фожиа туфайли ирқчилик мавзуси яна кун тартибига кўтарилди. Чунки АҚШда 2014 йилда ҳам шунга ўхшаш воқеа кузатилганди. Полиция афроамерикалик Эрик Гарнерни ноқонуний сигарета сотаётганликда айблаб, уни қўлга олиш чоғида бўғувчи усулни қўллайди. Эрик ҳам худди Флойд сингари «Мен бўғилиб қолдим!» дея ёлворади. У буни 11 марта такрорлайди. Аммо полиция эътибор қилмайди. Натижада Эрик Гарнер вафот этади. 2015 йилда ҳукумат унинг оиласига 5,9 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди. Аммо бу уларнинг ярасига малҳам бўлолмайди. Боз устига Эрикнинг ўлимига сабабчи бўлган полициячининг шунчаки ишдан бўшатилиши эса худди ярага туз сепгандай жуда катта норозилик уйғотади. Ўша воқеадан кейин «Мен бўғилиб қолдим!» ибораси қора танлиларнинг полицияга қарши намойишларининг асосий шиорига айланади.
Ҳозирги пандемия шароитига қарамай, АҚШнинг йигирмадан ортиқ штатида минглаб одамлар Жорж Флойднинг ўлими туфайли кўчаларга чиққан. Полиция билан қарама-қаршиликлар рўй бермоқда. Қурбонлар бор. Вашингтон ва Колумбия округида комендантлик соати жорий қилинган. Вазият жиддийлиги боис назоратни қўлга олиш учун ҳарбийлар — Миллий гвардия ҳам жалб этилган. Оқ уйнинг кириш-чиқиши ёпилган. АҚШ расмийлари намойишчиларни огоҳлантириб, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бўладиган ҳар қандай тўқнашув ёки уларга таҳдид ички террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланишини таъкид­ламоқда.
Флойднинг вафоти Канадада, қолаверса, Буюк Британия, Германияда ҳам норозиликларни юзага келтирди. Масалан, Лондон ва Берлиндаги АҚШ элчихонаси олдида минглаб кишилар қўлларида турли ёзувлар билан намойиш ўтказишмоқда. Манчестерда «Қора танлилар ҳаёти ҳам муҳим» шиори остида юриш акцияси ташкил қилинди. Хуллас, бир полициячининг эҳтиётсизлиги, аниқроғи, шафқатсизлиги мана шундай оғир оқибатларга сабаб бўлди.
АҚШнинг айрим сиёсатчилари Жорж Флойднинг ўлими мамлакатнинг баъзи рақобатчилари тегирмонига сув қуйганини ҳам айтишмоқда. Жумладан, Оқ уйнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Хитой, Эрон ва Россия бу вазиятдан фойдаланаётганини таъкидлади. Сенатор Марко Рубио ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватлаб, воқеаларга ташқи таъсирлар бўлаётганини, охирги вақтларда камида учта давлатда ижтимоий тармоқлар фаоллашганини билдирди, деб ёзмоқда «Platforma.uz» телеграм канали.
Куни кеча АҚШда Жорж Флойднинг ўлими ортидан келиб чиққан оммавий тартибсизликлар натижасида камида 11 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди Associated Press.
Қурбонлар Чикаго, Детройт, Омахи, Девенпорт, Окленд ва Луисвилл штатларидан бўлган. Уларнинг кўпчилиги афроамерикаликлардир.
Шунингдек, тартибсизликлар давомида 100 дан зиёд киши жароҳат олгани айтилмоқда, лекин уларнинг аниқ сони келтирилмаяпти.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш АҚШ кўчаларида рўй бераётган зўравонликларни кўриб, қайғуга ботганини маълум қилди ва норозилик тинч йўл билан билдирилиши кераклигини таъкидлади. «Нью-Йорк ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида юз бераётган зўравонликларни кўриб туриш мен учун ғоят қайғули. Норозилик эшитилиши керак, бироқ у тинч йўл билан намойиш қилиниши лозим», – деб ёзди бош котиб Twitterда.




Ўхшаш мақолалар

Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

🕔15:40, 13.04.2026 ✔35

Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

Батафсил
Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

🕔11:03, 24.03.2026 ✔65

Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

Батафсил
Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

🕔14:38, 12.03.2026 ✔83

Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 35    🕔 15:40, 13.04.2026
  • Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

    Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

    Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

    ✔ 65    🕔 11:03, 24.03.2026
  • Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

    Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

    Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

    ✔ 83    🕔 14:38, 12.03.2026
  • Ҳаводан  сув олиш мумкин

    Ҳаводан сув олиш мумкин

    Берклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Умар Ёжий намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.

    ✔ 87    🕔 14:38, 12.03.2026
  • Ўн йил  бетон остида яшаган тошбақа

    Ўн йил бетон остида яшаган тошбақа

    Бразилияда муҳрлаб ёпилган бетон пол остида 10 йил яшаган тошбақа тирик ва соғ ҳолда топилди, ер остида ўтган бутун ўн йилликдан кейин ҳам у овқат ейишга куч топа олди.

    ✔ 90    🕔 14:37, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар