Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Қаерларда яшаш қийинлашиб кетиши мумкин?

Америка ва Британия олимлари биргаликда тадқиқот ўтказишиб, қайси мамлакатларда экологик вазият ёмонлашиши натижасида яшаш қийинлашиб кетишини аниқладилар, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

Маълум бўлишича, сайёрамизда одамлар жуда оғир ва экстремаль шароитда истиқомат қилишга тўғри келаётган жойлар аллақачон пайдо бўлган.
Мутахассислар дунёнинг интерактив харитасини ишлаб чиқди. Унда ҳар бир минтақа учун ҳароратнинг максималь комбинацияси ва намлик нисбати акс эттирилди. Ушбу кўрсаткич инсон организмига тушаётган иқлим оғирлигини ўзида акс этади. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида эълон қилинди.
«Бундан аввал биз бир неча ўн йилдан кейин нима юз беришини башорат қилган эдик, бироқ энди кўряпмизки, ҳозирданоқ катта ўзгаришлар рўй бермоқда», дейди Колумбия университети илмий ходими, мазкур мақоланинг муаллифи Колин Рэймонд.
Тадқиқот муаллифларининг эътибор беришича, экстремаль ҳарорат ва намликнинг нисбати улар кузатувни олиб борган вақт мобайнида икки баробарга ортган. Олимлар тузган жадвалда иқлим ўзгаришлари натижасида одамларнинг яшаши қийин бўлиб кетадиган жойлар ва мамлакатлар рўйхати қўйидагича келтирилган:
1. Форс ва Мексика кўрфази соҳилларига яқин жойлар, Ҳинд океани соҳиллари.
2. Ҳиндистон, Бангладеш ва Покис­тоннинг катта қисми.
3. Қизил денгиз соҳилларида ҳамда Калифорнияда.
4. Жануби-Шарқий Осиё, жанубий Хитой, субтропик Африка ҳудудларининг бир қисмида.
5. Кариб ҳавзаси ҳудудида.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар