Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилҲадисларда таъкидланишича Рамазон ойи айнан эҳсон ойидир. Яхшиликда мусобақа қилинадиган, ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғурадиган ойдир.
Савоб
Мана муборак Рамазон ойи ҳам ўтиб бормоқда. Ифторликлар, тўкин дастурхонлар билан бўлиб ёнимиздаги кундалик бир косагина ёвғони билан ифтор қилиб қўл учида кун кечираётган қўшнимизни, бева, етимгина болалари бор синглимизни ва ёрдамга муҳтож одамларни унутиб қўймадикми? Ахир бу ойда қилинган эҳсонларимиз қилган садақаларимизнинг энг афзали экан. Бироқ ҳали ҳамон 20 киши келадиган ифторликка 50 киши тўядиган харажат қилиб исрофни кўпайтираётганимиз бор гап эмасми? Баъзида эса безатилган дастурхонларни кўриб ифтордаги турфа таомлар сабаб рўза тутаётганлар ҳам йўқмикан деб ўйлаб қоламан! Муҳтожлар қолиб уйида тўкин-сочинлик, тўқчилик бўлган одамларни, казо-казоларни ифторга чақириш урф бўлганлигига ҳам кўз юма олмаймиз. Биз ўзига тўқлар ифторга чақирилмасин деган фикрдан йироқмиз, аммо шулар қаторида ўртаҳол, қўли қисқароқ одамларнинг умуман йўқлиги, уларнинг бундай ифторлардан четда қолиб кетишидан ҳам кўз юма олмаймиз. Аслида эса мискин ва бечораларга улашилган ҳар бир луқма таом учун юз, минг маробар савоб олсак не ажаб.
Рамазоннинг ҳурмати борми?
Рамазондан бир ҳафта олдин бир килограммини 18 мингдан олган хурмомизнинг Рамазон арафасида бир килограмми 30 минг сўмдан 165 минг сўмгача нархланганини қандай тушуниш мумкин?
Одатий кўп жойларда Рамазон муносабати билан рўзадорларга қулайлик яратиш мақсадида нарх-наволар туширилади ёки ҳеч бўлмаса оширилмай турилиши маълум. Афсуски, аксарият савдо ходимлари Рамазондан «фойдаланиб», бу ойда кўпроқ «ишлаб олиш» мақсадида нарх-навони кескин суръатда ошириб олишади. Албатта, бу ойда озиқ-овқатга бўлган талаб ошади. Одамлар йил бўйи олиб емаган нарсаларини ҳам ифторлик дастурхонига қўйгиси келади. Бу эса баъзи «учар», мурувватдан йироқ сотувчилар учун айни муддао бўлиб хизмат қилмоқда.
Муборак кунларда нархлар икки баравар оширилса Рамазоннинг ҳурмати қаерда қолади? Буни назорат қилишнинг иложи борми? Ўзича фойдани икки баравар қилдим, деб хурсанд бўлган тужжор баракасидан олиб қўйилиши мумкинлигини ўйлаб кўрмайдими?
Аслида нархларнинг бундай асоссиз кескин ошишига ўзимиз бош айбдормиз. Йил бўйи олмаган нарсаларимизни ҳам Рамазон ойида икки, уч баравар баланд нархда бўлсаям сотиб олишга уринамиз, аксарият ҳолда исрофгарчиликка йўл қўямиз. Бу эса баъзи олибсотарларга қўл келиши сир эмас.
Демак, бу муаммонинг сабабчиси икки томон. Аслида савдо шоҳобчалари муборак ойда турли чегирмаларни кўпайтиришлари уларга бир баравар савоб олиб келса, одамларга қилаётган хизматлари учун ва яратган қулайликлари учун икки баравар савоб олишлари мумкин-ку! Қопқоғи-ю, ёрлиғига автомашинадан тортиб, юзлаб совринлар қўяётган, тинмай бу ҳақда бонг ураётганлар, шу ойда маҳсулотига чегирма қўйиб, бошқаларга ўрнак бўлса кўпроқ ярашмайдими?
Инсон бу дунёга еб-ичиш, кўнгилхушлик учун келмайди. Рамазон ойи ҳар биримиз учун синов ва савобларни қўлга киритиш ойи. Бу муборак кунлардан эса унумли фойдаланмоғимиз, нафақат ибодатимизни, балки амалларимизни ҳам чиройли қилмоғимиз, инсоф-диёнатни унутмаслигимиз керак.
Саида РУСТАМ қизи
(azon.uzдан қисқартириш билан олинди)
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил