Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Ғафлат уйқусидаги аёллар

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига навбатдаги жиноят иши келди. Уни диққат билан ўқиб чиқдик. Ачинарлиси, бу жиноятни аёл содир этган...

Ғафлат уйқусидаги аёллар

Лобар (исмлар ўзгартирилган) 1989 йилда туғилган. Рисоладагидек оиласи, бир нафар норасидаси бор. Унинг ҳамкасби Нодира эса 29 ёшда, оилали, уч нафар фарзанднинг онаси. Ҳар икки аёл пойтахтимиздаги меҳмонхоналарнинг бирида фаррош бўлиб ишлаган.
Афсуски, бу икки аёл оиласи, фарзандларининг эртанги тақдирини ўйламай, жиноятга қўл урди. Уларнинг шахсига оид маълумотлардан тасаввуримизда ҳавас қилса арзигулик оила жонланганиданми, ҳар ҳолда қилмишларлари тафсилоти билан танишиш анча ёқимсиз кечди...
Хуллас, сайёр суд мажлисида йиғилганларнинг ҳайратига сабаб бўлган ушбу жиноятга ўтган йилнинг сентябрида қўшни давлатнинг бир неча нафар фуқароси меҳмонхонанинг 4 ва 6-хонасига жойлашганидан кейин йўл очилди. Одатдаги кун. Нодира Лобар тартибга келтираётган 4-хонага кириб келаркан хорижлик фуқароларнинг кетган-кетмагани ҳақида сўрайди. Лобар меҳмонлар ҳали кетишмаганини, лекин айни вақтда хоналарида йўқлигини, шаҳар  айланиш учун чиқиб кетишганини айтади. Нодира 5-хонани тартибга келтириш керак эди. Бироқ меҳмонлар эшик калитини ўзи билан бирга олиб кетишганидан у вақтини қандай ўтказишни билмай, 4-хона эшиги олдида туриб қолади. Икки фаррош орасида суҳбат меҳмонларнинг анча-мунча пулдор кўринганига бурилади. Бундай мўмай пулга нималар сотиб олиш мукинлиги ҳақидаги гап-сўзлар Лобарга аста-секин таъсир қила бошлайди. Лобар навбатдаги 6-хонани тозалашга ўтганида ҳам Нодиранинг хуфиёна режаси уни безовта қиларди. Ундаги васваса хорижлик меҳмонларга тегишли жомадон ва сумкаларни кўргач, Лобарга кўчди. Аёлда бойликка ўчлик ҳисси алангаланди.
Лобарнинг иккиланаётган ҳаракатларини кўрган Нодира уни дадил бўлишга даъват қилди. Жомадонларни чўчимасдан титкилашга, пул бўлса, озроқ олишга ундаб, бирортаси келиб қолса, унга хабар бериш учун йўлакка қараб туришини айтиб, ташқарига чиқди. 
Лобарга жон кирди. Беихтиёр хаёлида бизни ҳеч ким фош қила олмайди деган ғафлат хаёл ишончга айландию ишга киришиб кетди. Сумкани титаётиб удан сариқ металлдан ясалган билагузук ва узукни кўрдию, феъли баттар айниди.  
«Ия, шошма, бу ишни мен бошладим-ку, нега энди Нодира тайёрига айёр бўлиши керак?  Э йўқ, бунақаси кетмайди. Унга тилла тақинчоқларни бериб қўядиган аҳмоқ йўқ».
Лобар шу ўй-хаёллар билан ўзини топқирлигига таҳсин ўқий-ўқий тақинчоқларни қўнжига яширди. Эшик олдида турган «қоровул»га сумкадан бор-йўғи 40 минг сўм чиққанини айтиб, пулнинг 20 минг сўмини берди. Тақинчоқларни  кўрсатмай ўзида олиб қолди. Фаросатсизларча, ғафлат уйқусида қилинган жиноят қисқа фурсатда фош бўлди. 
Сайёр суд мажлисида ҳукм ўқимоққа ошиқмадик. Судланувчиларни жимгина кузатдик. Боиси, айни ўша лаҳзаларда хаёлимиздан ҳазрат Навоийнинг  «Маҳбуб-ул қулуб» асарида келтирган «Тавба — бахтсизлик йўлининг охири ва тўғрилик йўлининг бошланишидир, у инсонга хос саркашликдан воқиф бўлмоқ, кишини тўғри йўлдан оздирувчи нафс фасодидан ва кўнгил итоатсизлигидан нафратланмоқдир», деган чин тавбани жиноятга қўл урган аёлларда кўрмоқни истаётгандик. 
Ҳайриятки, мажлис иштирокчилари кўз ўнгида бу аёллар ғафлат уйқусидан уйғонганликларини дилидан тилига чиқарди. Қабиҳ ишидан афсус-надомат қилаётганини айтиб, энди умри давомида ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноят кўчасига яқинлашмасликка барчанинг кўз ўнгида ваъда беришди.
Маънавий қашшоқликка барҳам бераётган мана шундай сайёр судларимиздан мурод-мақсадимиз хайрли экан, бу аёлларга ҳам енгилроқ жазо тайинланди. Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.  
Зафар БОБОНОВ,
Жиноят ишлари бўйича 
Олмазор туман судининг раиси




Ўхшаш мақолалар

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

🕔19:21, 30.06.2022 ✔410

Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

Батафсил
Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

🕔16:25, 29.04.2022 ✔482

ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

Батафсил
15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

🕔22:20, 18.03.2022 ✔518

Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Ака-ука муштумзўрлар жазога тортилди

    Бозорга ҳар ким ўз режаси, ўз юмуши билан келади. Кимдир савдо-сотиқ қилса, кимдир унинг харидори. Ўртадаги беминнат ёрдамчилар ҳам борки, уларнинг меҳнати ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ.

    ✔ 410    🕔 19:21, 30.06.2022
  • Бир йилда  12 млрд. сўм  ўғрилик

    Бир йилда 12 млрд. сўм ўғрилик

    ёхуд кибержиноятлардан қандай ҳимояланамиз?

    Кейинги йилларда дунё миқёсида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.

    ✔ 482    🕔 16:25, 29.04.2022
  • 15 минг  «кўки»ни  олди-ю,  аммо...

    15 минг «кўки»ни олди-ю, аммо...

    Холтўра Содиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Кадастр палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали мутахссиси вазифасида етти ой ишлади, холос.

    ✔ 518    🕔 22:20, 18.03.2022
  • ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    ЕР СОТГАН ЭР БЎЛМАС!

    “Қутлуғ қон” романида ўз ерини сотиб, бой тоғасининг хизматига келган камбағал Йўлчига Мирзакаримбой шундай дейди:

    ✔ 818    🕔 16:20, 21.01.2022
  • «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    «УЧТА ПОРТСИГАР, УЧТА ВИДЕОКАМЕРА…»

    М.Юлдашев таниши О.Темиров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил 1 апрель куни соат 21:00да Пастдарғом туман “Қатортерак” МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекати ҳудудида жойлашган уяли телефон аппаратларини сотиш савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик қилишган.

    ✔ 564    🕔 12:43, 18.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар